Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Носириддин Албойни ,Ибн Боз,шайх Усаймин ҳақида қандай фикрдасиз?
masud
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Носириддин Албойни ,Ибн Боз,шайх Усаймин ҳақида қандай фикрдасиз?
        April 10, 2017, 09:26
Иқтибос

Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва барокатух

Авваламбор узр сўраган ҳолда сизга яна савол юбормоқчиман,сигарет ва бизни ўлкаларда Кент тарқалган носвой ва уларни чекишга айнан ҳизб олимлари ёки мужтаҳидлари деймизми хуллас мубох деган фатво беришипти бу ҳақда яхши биласиз. Кейинги саволим шайх Носириддин Албойни ,Ибн Боз,шайх Усаймин ҳақида қандай фикрдасиз уларни замонамиз тан олган олимлар деб айта оласизми ва уларни фатволарига қандай қарайсиз

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Носириддин Албойни ,Ибн Боз,шайх Усаймин ҳақида қандай фикрдасиз?
        April 10, 2017, 09:27
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Биз “мўминлардаги асл ишончлилик” деб биламиз, бу аслдан чиқиш учун унинг ишончсиз-фосиқлигига ҳужжат керак. Олимларнинг Исломда ўрни жуда юқори, Термизий Абу Амома Боҳилийдан ривоят қилинган ҳадисда айтадики: Росулуллоҳ (с.а.в.)дан икки киши, обид билан олим ҳақида сўралганда. У киши: «Олимнинг обидга нисбатан фазли (ундан афзаллиги) менинг сизнинг энг қуйингиздан афзаллигим кабидир» дедилар.

Аммо мўътабар олимларга эргашишда эса, уларнинг келтирган далилларига қараб эргашамиз, чунки саҳоба(р.а.)ларнинг ижмоси ва Аллоҳ Таолонинг қуйдаги ояти Росули(с.а.в)дан бошқа бирорта инсонга эргашишдан қайтарган. Аллоҳ Таоло айтади:
Аллоҳ Таоло айтади:

فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ذَلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا
Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир.[4:59]
Мусулмонлар ва энг аввало Умар дастлаб Абу Бакрнинг муртадларга қарши урушишга қасд қилганларини инкор қилишган, яъни қилган қарорига далил талаб қилганда “мен сизларнинг энг олимингларман ёки энг юқори лавозимдаги инсонман, Росулуллоҳ(с.а.в)нинг халифасиман” демасдан, ўзи чиқарган қарорини далиллаб берган. Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайра(р.а)дан ривоят қилишади: «Расулуллоҳ (с.а.в) вафот этиб, Абу Бакр(р.а) халифа бўлгач ва арабларнинг кофир бўладигани кофир бўлгач, Умар(р.а): Одамлар билан қандай жанг қиласиз, Пайғамбар (с.а.в):

«أُمِرْتُ أَنْ اُقَاتِلَ النَّاسَ حَتَّى يَشْهَدُوا أَنْ لا إِلَهَ إِلاّ اللَّهُ، وَأَنَّ مُحَمَّداً رَسُولُ اللَّهِ، وَيُقِيمُوا الصَّلاَةَ، وَيُؤْتُوا الزَّكَاةَ، فَإِذَا فَعَلُوا ذَلِكَ عَصَمُوا مِنِّيْ دِمَاءَهُمْ وَأَمْوَالَهُمْ إِلاّ بِحَقِّهَا وَحِسَابُهُمْ عَلَى اللَّهِ»
«Одамлар то Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг пайғамбари, деб гувоҳлик бергунларига қадар улар билан жанг қилишга буюрилдим. Агар шундай қилсалар, мендан жонлари ва молларини сақлаб қоладилар. Фақат олинадиган ҳаққи бундан мустасно. Уларнинг ҳисоб-китоби Аллоҳга (ҳавола)», деганлар-ку, деди. Шунда у: Аллоҳга қасамки, намоз билан закотнинг орасини ажратганлар билан албатта жанг қиламан. Чунки закот молнинг ҳаққидир. Аллоҳга қасамки, агар Расулуллоҳ (с.а.в)га бериб келган улоқни менга бермайдиган бўлишса, бермаганликлари учун жанг қилган бўлардим, деди. Умар(р.а) Аллоҳга қасамки, бу фақатгина Аллоҳ унинг қалбини очиб қўйганидан эди. Бас, унинг ҳақлигини билдим, деди».

Шунингдек, бир аёл унинг маҳрларни тўрт юз дирҳамдан оширишдан одамларни қайтарганини инкор қилиб: «Бу сенинг ҳаққинг эмас, эй Умар, Аллоҳ Субҳонаҳунинг:

}وَءَاتَيْتُمْ إِحْدَاهُنَّ قِنطَارًا فَلاَ تَأْخُذُوا مِنْهُ شَيْئًا{
– „... аввалгисига саноқсиз молу дунёни (маҳр қилиб) берган бўлсангиз-да, ундан бирон нарсани қайтариб олмангизлар!“, [4:20] деганини эшитмаганмисан?», деди. Шунда Умар(р.а): «Аёл тўғри топди, Умар хато қилди», деди.

Исломда фақат “Қуръон” ва “ҳадис”гагина ҳужжат бўлади. Мужтаҳидлар, олимлар уларда келтирилган ҳукмларни бизларга тушунарлик қилиб етказувчи инсонлардир. Шу эътибор билангина Русулуллоҳ(с.а.в)нинг меросҳурлари бўлиб, Уммат ичида энг мўтабар инсонлар бўлишган. Лекин уларнинг энг машҳурлари ҳам хато қилса, яъни ҳужжатга зид гапирса олинмаслигини ва ҳужжат келтирган одам ким бўлишидан қаръий назар у келтирган далилга эргашиш вожиблигига саҳобаи-киромлар ижмо қилганлар. Шунинг учун “ҳизб” ўзи табанний қилган ҳар бир ҳукмнинг далилини келтириб ўтган. Аммо табанний қилмаган, лекин баъзи аъзоларининг райига “ҳизб” жавоб бермайди. Масалан: сигарет ёки носвой, булар ҳақида ҳизб бирор райни табаний қилган эмас, ҳар ким ўзи таржиҳ қилган олимидан билиб олиши жоиз.

Шу ўринда яна бир нарсани алоҳида эътибор беришимиз шарт. Ҳужжатни талаб қилишга ҳамманинг ҳаққи бўлсада, уни текшириш фақат шу соҳага ақли етадиган, ижтиҳод илмидан бохабар бўлганларнинг иши, бошқалар бундай ишларга аралашишлари мумкин эмас. Масалан: -“сигаретни мубоҳлигини менга далиллаб бер”- деб, «оми»лар талаб қилишлари мумкин эмас. Улар ўзлари илмли ва тақводор деб билган олимни таржиҳ қилиб, у келтирган ҳукмни олиши керак бўлади. Агар оми эмас, мужтаҳид ёки олим бўлса, шу мавзуъга ўз далилини келтириб, қарши райдагиларнинг далилларини зайиф эканини исботлаш билан Ислом йўлида юрган бўладилар. Аллоҳ Таоло айтади:

هَاتُوا بُرْهَانَكُمْ إِنْ كُنتُمْ صَادِقِينَ
«Агар ростгўй бўлсангиз, ҳужжатингларни келтиринг!» [2:111]
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.034 seconds.