Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Ипотекани ҳукми қандай?
safiya
Новичок
Св-Жв: 11
Permalink
Post Ипотекани ҳукми қандай?
        April 1, 2017, 12:58
Иқтибос

Ассаламу алейкум!
Ипотекани ҳукми қандай? Агар яшагани уйи йўқ бўлиб ва давлат ипотека таклиф қалиётган бўлсачи? Жавоб учун аввалдан раҳмат! Тезкорлик билан жавоб қилинса севинардим.Ҳурмат ила муҳлисингиз...

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Ипотекани ҳукми қандай?
        April 1, 2017, 13:17
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ.

Ҳозирги кундаги ҳамма банклар судхўрлик(рибо) асосида ишлайди. Шунинг учун ундай банклардан қарз олиб бўлмайди.
Аллоҳ Таоло айтади:

وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا
– „Аллоҳ байни ҳалол ва рибони ҳаром қилди“. [2:275]

«….Унинг ҳаром қилиниши насс биландир. Нассда иллати кўрсатилмаган. Суннатда судхўрлик пуллари баён қилинган. Лекин мол эгаси молини сақлаши керак-ку. У муҳтожнинг ҳожатини қарз бериш орқали чиқариш учун саховат кўрсатмаслиги ҳам мумкин-ку, натижада ҳожатманд ноиложликка учрайди-ку, бирон йўл билан бу ишни олдини олиш керак-ку, ахир. Бугунги кунда хилма-хил эҳтиёжлар пайдо бўлиб тижорат, зироат ва саноатни судхўрлик ушлаб турибди-ку, шунинг учун рибо билан ишлайдиган банклар очилган, бундан бошқа чора йўқ-да, деган хаёллар мияга урилиши мумкин.

Жавоб шуки, биз хозирги вазиятдаги жамият хусусида эмас, Ислом тўлалигича, жумладан, иқтисодий жиҳати ҳам татбиқ этиладиган жамият хусусида гапирмоқдамиз. Ҳозирги вазиятдаги жамият капиталистик тузум асосида яшамоқда. Шунинг учун банкларнинг бўлиши ҳаёт заруратларининг бири бўлиб кўриняпти. Ўз мулкида ўзини эркин, деб ҳисоблайдиган, алдаш, монополия қилиш, қимор, судхўрлик ва бошқаларга ҳам ҳаққим бор, деб биладиган, давлат бу ишимни назорат қилолмайди ёки қонун билан чеклолмайди, деб ўйлайдиган сармоядор учун судхўрлик ва банклар ҳаёт заруратларидан биридир.

Шунинг учун ҳозирги иқтисодий тузумни таг-томири билан қўпориб, унинг ўрнига исломий иқтисод низомини ўрнатиш лозим. Бу тузум йўқ қилиниб, исломий низом татбиқ этилса Ислом татбиқ этиладиган жамиятда рибонинг зарурати йўқлиги одамларга аён бўлади. Чунки инсон ё яшаш ё зироат учун қарзга муҳтож бўлади. Биринчи эҳтиёжни Ислом ҳар бир фуқарога тирикчилик ўтказишнинг кафолатлашининг ўзи билан қондиради. Иккинчи эҳтиёжни эса муҳтожга рибосиз қарз бериш билан қондиради. Ибн Ҳиббон ва ибн Можа ибн Масъуддан ривоят қилишича, Пайғамбар (с.а.в):

«مَا مِنْ مُسْلِمٍ يُقْرِضُ مُسْلِمًا قَرْضًا مَرَّتَيْنِ إِلاَّ كَانَ كَصَدَقَتِهَا مَرَّةً»
«Қайси бир мусулмон яна бир мусулмонга икки марта қарз берса, бир марта садақа бергандек бўлади», деганлар. Муҳтожга қарз бериш мандубдир. Қарз сўраш макруҳ эмас. У ҳам мандуб. Зеро, Пайғамбар (с.а.в) ҳам қарз сўраганлар. Модомики, қарз берувчи учун ҳам, олувчи учун ҳам мандуб экан, рибонинг иқтисодий ҳаётга нақадар зарарлиги, уни жамиятдан қувиб юбориш зарурлиги ўз ўзидан аён бўлади. Бу иш исломий низом асосидаги қонун ва йўлланма билан амалга ошади.

Рибо йўқ қилинса, бугунги мавжуд банкларнинг ҳожати қолмайди. Байтулмолнинг ўзи қарз сўровчининг молдан фойдаланиш имконияти борлигини текшириб билганидан кейин кейин фоиз қўймасдан қарз бераверади. Умар ибн Хаттоб (р.а) Ироқдаги деҳқонларга ўз ерларидан фойдаланишлари учун байтулмолдан пул берган. Шаръий ҳукм шуки, деҳқонларга ерларини ишлатиб фойда (ғалла) чиқариб олишларига имконият берадиган даражада байтулмолдан маблағ берилади. Имом Абу Юсуфдан ривоят қилинади: «Тирикчилик ўтказолмаётган одамга ердан ишлаб фойдаланиши учун байтулмолдан қарз берилади». Байтулмол деҳқонларга зироат учун қарз бергани каби тирикчиликка муҳтож бўлган якка ҳолда ишлайдиганларга ҳам қарз беради. Умар (р.а) деҳқонларга тирикчиликларини ўтказишга муҳтож бўлганлари учун пул берган. Шунга кўра, маҳсулотни кўпайтириш учун бой деҳқонларга байтулмолдан ҳеч нарса берилмайди. Тирикчилигини ўтказишга муҳтож бўлган бошқа одамлар мазкур деҳқонларга қиёс қилинади. Негаки,

«أَعْطَى الرَّسُولُ رَجُلاً حَبْلاً وَفَأْسًا لِيَحْتَطِبَ مِنْ أَجْلٍ أَنْ يَأْكُلَ»
«Пайғамбар (с.а.в) бир кишига тирикчилик қилиш учун, ўтин қилиб сот, деб арқон ва болта берганлар».

Шуни ҳам айтиш лозимки, рибони тарк этиш исломий жамиятнинг ё исломий давлатнинг ёки қарз берадиган одамнинг борлигига қараб қолган иш эмас. Рибо ҳаромдир. Исломий давлат ё исломий жамият ёки қарз берадиган одам бўладими, йўқми, уни тарк қилиш вожиб».(“Исломда иқтисод низоми” китобидан).

Аммо, унда судҳўрлик йўқ, просент олмайди деган гапилари алдов халос.

( Ипотека — одна из форм залога, при которой закладываемое недвижимое имущество остается в собственности должника, а кредитор в случае невыполнения последним своего обязательства приобретает право получить удовлетворение за счёт реализации данного имущества. Имущество, на которое установлена ипотека, остается у залогодателя в его владении и пользовании.)
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.041 seconds.