Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Диний фаолият қанақа бўлади ўзи.
adu
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Диний фаолият қанақа бўлади ўзи.
        April 1, 2017, 12:26
Иқтибос

Ассалому алайкум туркистон тахририяти.
Саволим қўйдагича. Мен биродарлардан ва ахли илмлардан фаолият қилиш керак деган сўзни кўп эшитаман. Шу фаолият деганда диний фаоилятни айтишади албатта. Диний фаолият қанақа бўлади ўзи. Кўп биродарлардан сўрадим.Лекин аниқ ва тиниқ жавоб беришмади,Хаммасинки хар хил. Диний фаолият қандай. Агар хизбий боллар бўлса хизбий фаолият қандай бўлади вахоказо. Бу илм олиб илм тарқатишми. Ёки ..... Жавоб учун аввалдан рахмат.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Диний фаолият қанақа бўлади ўзи.
        April 1, 2017, 12:29
Иқтибос

Жавоб:
ваалайкум ассалом. Жамиятимизда бир канча тушунарсиз атамалар пайдо бўлиб қолган. Шулардан, “дунёвий ишлар ва диний ишлар, намозхонлар тоифаси, родикал ва миллий исломчилар”…ва хоказо. Бу атамалар мусулмонларни чалғитаётган маънолар билан истеъмол қилинаяпти.

Саволга ўтадиган бўлсак.

Кўп даъватчилар мусулмонларни исломий фаолият қилишга чақираётиб, ўз жамоъаларининг фаолиятинигина назарда тутаётган бўлади. Ёки Ислом арконларининг маълум бир бўлагига чақириб, исломий фаолиятдан юқорида айтилганидек фақат ибодатнигина назарда тутаётган ёки намозхонлар сафини кўпайтиришга харакат қилаётган бўлишади. Аслида исломий фаолиятнинг маъноси бундан анча кенгроқ. Диний фаолиятни одамлар бир корхонадаги ишга таққослаб тушунишга харакат қилишаяпти. Бу нотўғри тушунча. Чунки дин хаётимиздан ажраган ёки ундаги бир бўлак ёки соха эмас. У хаётимизнинг барча жабхасини ўз ичига олган ечим, асос!

Исломий фаолият: хар бир мусулмонни ўз хаёти учун исломни фикрат ва тариқатдан иборат мабдаъ деб қабул қилиб, хаётининг хар бир жабхаси учун уни асос қилиб олишни тақазо этади. Яъни, фикрат – хаётимиздаги барча муаммоларимиз ечимини фақат Исломдан олишга Оллох томонидан буюрилган эканимизга иймон келтириш. Тарийқат – фикратни хаётимиз учун асос бўлишини таминловчи хукм ва йўллар хам шариъй хукмдан келиб чиқиши керак деб иймон келтириш.

Демак исломий фаолият, хар бир соха вакили учун аввал хаётида йўлиқаётган амаллари хамда ўзининг касбига ёки амалига алоқадор хукмларни исломий ечимларини билишни ва амал қилишни талаб қилади. Масалан медицина соха вакили, шифохонада ўз салохиятига кўра, ижтимоъий муаммо бўлган, эркаклар билан аёлларга шаръий шароит яратиб беришга харакат қилаётиб, исломий фаолият олиб бораётган бўлади. Фармоцептика сохасида хам, дори ва препоратлардан фойдаланаётиб, халол ва харомни асос қилади. Диний соха вакиллари хам худди шундай, уларнинг фаолияти Исломни инсонларга тўғри ва тўла етказишдан иборат. Савдогарлар, завод ва фабрикадаги ишчилар, дехқонлар ва хоказо барча мусулмон ўз хаётидаги фаолиятини шаръий хукмга мувофиқлаштиришга харакат олиб бориши вожиб. Исломий фаолият, хар бир мусулмон учун фарзу аъйн бўлгани мана шу харакатларимизни ўз ичига олади.

Хизб ут Тахрир аъзоларининг фаолият эса, хар бир хизб аъзоси учун юқоридаги исломий мажбуриятларига қўшимча масулият юклайди. Яъни улар мусулмон сифатида исломий мажбуриятларини бажариш билан бирга, умматнинг ёрдами билан Исломни хаётимизга қайтариш учун қўшимча харакат олиб боришади. Улар, умматни ислом мабдаъси асосида уйғотиб, унинг қўли билан Исломни ўз ўрнига қайтариш учун фаолият олиб боради. Бу фарзу кифоя бўлиб, шу йўналишда фаолият олиб бораётган харакат қуввати етарли бўлгунига қадар уммат зиммасида фарз адо бўлмай тураверади. Уммат эса уларга ёрдам бериши фарз. Хизб ўз қувватини умматнинг исломий мухитидан олади. Шунинг учун уммат вакиллари юқорида айтиб ўтилганидек, хаётларининг барча сохаларини исломийлаштириб бориш билан, хизбнинг Исломни олий қилиш мақсадидаги йўлида унга ёрдам бериб бораётган бўлади. Яъни уммат, ўз аро алоқаларини исломийлаштириб бориши билан исломий иймоний мухитни кучайтириб бораётган бўлади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак. Исломий фаолият, хар бир мусулмон учун, бор салохияти ва имконияти даражасида жамиятни исломийлаштиришга хисса қўшиб боравериш масулиятини хис қилишини ва амал қилишини англатади.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.05 seconds.