Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Ҳадиси қудсий
bakr
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Ҳадиси қудсий
        March 27, 2017, 04:32
Иқтибос

Ассалому алекум.
Савол шахсия китобида хадис кудуси охад хам охад дейиляпти охадлиги кайси ерида бу хадисни Росулуллох (С. А. В) дан ривоят килгувчилар 5 та дан кам булганлиги учунми агар бу хадисни Росулуллох (С. А. В) 5та сахоба ривоят килганда мутавотир булиб колармиди. Шуни илтимос яхшилаб ёритиб беринглар. Хадис кудуси хам. Оллох илмиларни янада зиёда килсин амин.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Ҳадиси қудсий
        March 27, 2017, 04:40
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

“Ҳадиси қудсий бизга оҳод сифатида Расулуллоҳ(с.а.в)дан нақл қилинган ҳадис бўлиб, унинг санади Аллоҳ Таолога боғланган...” – деб келтиришда, устоз бу турдаги ҳадислар ҳаммаси бизга оҳод йўли билан келган деб ҳабар қиляпти, яъни бу турдаги ҳадисларда мутавотири йўқ.

Аслида ҳадис “мутавотир” бўлиши учун, яъни гумонсиз ва қатъий бўлишлиги учун: биринчидан, энг камида бешта ровийдан камида бешта йўлдан ҳадис ривоят қилинган бўлиши керак. Ҳар қандай хабарда гумон кетишини Қуръони Каримда энг камида бешта гувоҳлик бўлишига ишора қилган. Аллоҳ Таоло айтади:

وَالَّذِينَ يَرْمُونَ الْمُحْصَنَاتِ ثُمَّ لَمْ يَأْتُوا بِأَرْبَعَةِ شُهَدَاءَ فَاجْلِدُوهُمْ ثَمَانِينَ جَلْدَةً وَلَا تَقْبَلُوا لَهُمْ شَهَادَةً أَبَدًا وَأُوْلَئِكَ هُمْ الْفَاسِقُونَ ۩ إِلَّا الَّذِينَ تَابُوا مِنْ بَعْدِ ذَلِكَ وَأَصْلَحُوا فَإِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ ۩ وَالَّذِينَ يَرْمُونَ أَزْوَاجَهُمْ وَلَمْ يَكُنْ لَهُمْ شُهَدَاءُ إِلَّا أَنفُسُهُمْ فَشَهَادَةُ أَحَدِهِمْ أَرْبَعُ شَهَادَاتٍ بِاللَّهِ إِنَّهُ لَمِنْ الصَّادِقِينَ وَالْخَامِسَةُ أَنَّ لَعْنَةَ اللَّهِ عَلَيْهِ إِنْ كَانَ مِنْ الْكَاذِبِينَ ۩
- Покиза аёлларни (зинокор) деб бадном қилиб, сўнгра (бу даъволарига) тўртта гувоҳ келтира олмаган кимсалар(ни) уларни саксон дарра уринглар ва ҳеч қачон уларнинг гувоҳликларини қабул қилманглар! Улар фосиқ-итоатсиз кимсалардир. Магар шу (қилмишларидан) сўнг тавба қилиб, (ўзларини) тузатган кишиларгина (фосиқ эмасдирлар). Зеро Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир. Ўзларидан бошқа гувоҳлари бўлмаган ҳолида ўз хотинларини (бузуқ деб) бадном қиладиган кимсалар — уларнинг ҳар бири ўзини шак-шубҳасиз ростгўйлардан деб, Аллоҳ номига тўрт марта гувоҳлик бериши (вожибдир). (У эрнинг) бешинчи (гувохлиги эса) агар ёлғончилардан бўлса, устига Аллоҳнинг лаънати (тушишини сўрамоқлигидир). [24: 4-7]

Иккинчидан, бу хабарни айтувчилар ёлғонга жамланиб олиши мумкинмас даражадаги жамоат жамоатдан ривоят қилган бўлиши керак. Масалан бир қишлоқ аҳли бир гапни кўпчилик бўлиб айтишса ҳам улар буни ўзаро келишиб олишгандир деган гумон тураверади, чунки улар пайғамбарлар каби маъсум эмаслар.

Учунчидан, бу хабарнинг зиддига, уни гумонга тушуриб қўядиган бошқа саҳиҳ хабар бўлмаслиги керак, чунки бир хабарни текшириб, ишончли инсон айтган бўлса у хабар эътиборга олинишини шариат талаб қилган. Шунинг учун бир нарса тўғрисида икки хил хабар бўлиб қолиши иккисини ҳам гумонлик қилиб қўяди.

Тўртинчидан, ривоятларни эшитиш, кўриш каби ҳисга суянмоғи лозим. Фақат ақл орқали исботланган нарсага эмас. Чунки ақл хато қилиши мумкин, чунки у ҳисга таянмагани учун аниқ ишончни ифодаламайди.

Бундай шартлар топилмаса, у хабарда гумон қолади. Мутавотир даражасига етмаган ҳар қандай ҳадис “оҳод” ҳадис ёки “хабарул оҳод” дейилади...
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.05 seconds.