Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Ақлни Аллоҳ Таоло жиннида камроқ ёки умуман ақлсиз қилиб яратган бўлсада, аслида ақл оқил инсоннинг таркибий қисмидир. Лекин инсонга боғлиқ томони ҳам бор. Буни тушуниш учун “инсон”ни мисол қиламан. “инсон”нинг бошланиши бўлган Чақалоқни дунёга келиши учун ота-она ўзилари қилишлари керак бўлган никоҳланишни ва дуони қилсада, бу чақалоқни, ҳамда аъзолари ва шаклини Аллоҳ Таоло яратади. Бу ишда ҳеч қандай банда шерик бўлмайди. Шунинг учун Аллоҳ Таолодан ақлли, солиҳ фарзанд сўраб илтижо қилинади. Аммо 2-3 кг бўлиб дунёга келганидан кейин уни 70-80 кг бўлиб вояга етишлигида даставвал ота-онаси, сўнг ўзи ҳам шерик бўлади. У вояга етаётганда Аллоҳга дуо ҳам қилинади ва саломатчилигига тўғри келадиган ҳалол таомларни истемол қилиши билан баданини тўғри вояга етказади ёки ҳаромларни ҳам аралаштиради ёки саломатлигига ҳам тўғри келмайдиган таомларни тановвул қилиши билан ўзини икки дунё халокатига гирифдор қилади. Масалан: касалликка сабаб бўлувчи таомларни истемол қилиши билан касалвант бўлиб, бу дунёда қийналса, чўчқа ҳам саломатчиликка фойдали, ким чўчқанинг гўшт-ёғини еб ўлибдикан, аксинча уни истеъмол қилганларда шамоллаш бўлмайди деб баданини ҳаром билан ўстириши. Ёки ароқ қонни кўпайтиради деб оз-оздан ичимликлар ичиб юриши билан зоҳирида соғлом бўлиб вояга етаётгандек кўринади, лекин ўзини дўзаҳга тайёрлаётган бўлади. Росулуллоҳ(с.а.в): “кимнинг гўшти ҳаромдан вужудга келса, дўзаҳ унга лойиқроқдир” деганлар.
Шунга ўҳшаб, инсон ақлини Росулуллоҳ(с.а.в) ўргатгандек, соф Ислом нусусларидан фойдаланиб шакиллантириши ҳам мумкин. Ёки унга қулоқ солмай, ўз ҳавои-нафсидан келиб чиқиб шакиллантириши ҳам мумкин, яъни мабдаъ асосчиси деган ҳужжат билан Маркс таълимотларидан олиши ёки дунёда якка етакчилик мақомигача етиб борди деган ҳаёллар билан Буш ё Абаманинг гапларида, ҳаракатларидан таълим олиши билан етук сиёсий арбоб бўламан деб ўйлайди. Аслида ўзига дўзаҳдан жой ҳозирлаган бўлади, чунки Росулуллоҳ(с.а.в) асҳоблари(р.а.)ларни илоҳий китоб бўлган тавротдан ҳам фойдаланишларидан қаттиқ ғазабларганлар: У Зод(с.а.в)нинг «Бунинг ўрнига оппоқ, соф Китобни келтирмадимми?! деган ушбу сўзлари заррача бўлса ҳам куфрдан бирор нарсани таълим олмаслигимизни қаттиқ уқтирмоқда.
«Воқенинг мияга сезгилар воситасида узатилиши ва шу воқени баён қилиб берадиган собиқ маълумотларнинг мавжуд бўлиши», деб аниқланган ақлнинг таърифидан, ақл тўрт элемандан ташкил топиши маълум; 1. воқеълик. 2. соғлом мия. 3. сезги аъзолари. 4. собиқ маълумот.
1. “вокеълик”; у - Аллоҳ Таоло яратган ва бизнинг хиссимизга тушуши мумкин бўлган жамики нарсалар киради. Шундан фаришталар, жинлар ёки бизнинг хиссимиз тушмайдиган жаннат-дўзаҳ кабилар “вокеълик” деган сўзга кирмайди. Улар “ғойиб” деб аталади.
2. “соғлом мия”; мияни “соғлом” бўлиши учун унда вокеъликни ўз маълумотига ёки маълумотни ўз воқеълигига боғлай олиш хусусияти бўлиши керак.
3. “сезги аъзолари”; улар бешта, кўз, қулоқ, бурун, там билиш ва баданнинг иссиқ-совуқни, қаттиқ-юмшоқ кабиларни сезиши.
4. “собиқи маълумот”; у вокеъликни изоҳлаб берадиган бошқа томондан берилган маълумот. Аллоҳ Таоло айтади:
وَعَلَّمَ آدَمَ الْأَسْمَاءَ كُلَّهَا
Ва У зот Одамга барча нарсаларнинг исмларини ўргатди. [2:31]
Чақалоқ каби ақл асосларини ҳаммасини Аллоҳ Таоло яратган, лекин уни ривожлантириш ва шакиллантиришни инсонга қолдирди. У ақлини ҳаром ва нажосат билан булғаб, ўзини дўзаҳга ҳозирлаши ҳам мумкин ёки соф Ислом билан шакиллантириб, Аллоҳ Таолонинг мукофотига, ризосигига эришиши ҳам мумкин. Қайси йўлни танлаш инсоннинг иҳтиёрида, яъни ҳар бир воқеъликни тушунишда ўша воқеъликка алоқадор маълумотарни нусуслардан ёки мажтаҳидларнинг саҳиҳ ижтиҳодларидан излаши ҳам мумкин ёки тарихдами, хозирдами машҳур бўлган инсонларнинг ноқис ақлларидан келиб чиққан ёки ўзининг ҳавои-нафсидан келтириб чиқарган, зоҳирида инсон учун фойдали бўлиб кўринган, аслида жаҳолат, нажосат бўлган нарсалардан ақлини шакиллантириб, Аллоҳ Таолонинг дўзаҳига ва ғазабига ўзини таёрлаши ҳам мумкин, Аллоҳ сақласин. Имом Бухорий ривояти қилган ҳадисда Росулуллоҳ(с.а.в) дедилар:
«مَنْ اِسْتَنَّ بِسُنَّتِي فَهُوَ مِنِّي وَمَنْ رَغِبَ عَنْ سُنَّتِي فَلَيْسَ مِنِّي»
«Ким суннатимга эргашса, у мендан. Ким суннатимдан юз ´гирса, мендан эмас»
Муттақий.
|