Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Уммат ғамида юрган ва унинг учун жиддий ҳаракат қилаётган биродарларимизни Аллоҳим ўзингиз рози қил. Ниятлари, фикрлари ва жиддий ҳаракатлари учун мукофотларини Ўзинг бу дунёда нусратинг билан, Охиратда Жаннатинг билан шодлантиргин. Шу кунгача бепарволикларимиз, сустликларимиз сабаблик бўлган гуноҳларимизга жиддий ҳаракатларимиз каффора бўлсин.
Бу савол жуда долзарб бўлиши билан бирга жавобини тўла қонлик баён қилиш қийин бўлган мавзуъ бўлиб, имкон қадар ёритишга ҳаракат қиламан. Халифаликни кутиб юрган ҳар қандай мусулмон гуноҳкор бўлади, чунки Аллоҳ Таоло бузиқ вокеъликни ўзгартиришни бандаларининг зиммасига юкаланган ишга боғлиқ қилиб қўйди. Аллоҳ Таоло айтади:
إِنَّ اللَّهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُوا مَا بِأَنفُسِهِمْ
– „Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас“. [13:11]
Яъни бу воқеликка жим туриш ҳаром, ҳамда уни ўзгартириш Аллоҳ Таолонинг қазоси бўлсада, фақат дуо қилиш билан халифаликни кутиш тариқатга зид, балки дуо билан бирга Аллоҳ Таоло бандаларга фарз қилган ишлар бор. Буни тушуниш учун бир соддароқ мисол келтирайлик. Масалан; фарзандни Аллоҳ Таоло берсада, лекин банда ҳам унга буюрилган никоҳ каби зиммасидаги ишларни қлиши керак. Ёки ризқни Аллоҳ Таоло беради. Ҳаммоллик қилиш, савдо-сотиқ билан шуғулланиш ёки ижара битимини тузиш мубоҳ. Лекин бир отани бир неча фарзандлари бўлса, ўзини ва уларни қорнини ҳалол ризқ билан тўйдириш, уй-жой билан таъминлаш ва урфда камситилмайдиган даражада кийинтириш каби ишларни Аллоҳ Таоло фарз қилган. Ибн Можа Абул-Аҳвасдан ривоят қилишича, Пайғамбар(с.а.в): «Огоҳ бўлингларки, яхшилаб кийинтириб, едиришингиз уларнинг устингиздаги ҳаққидир», деганлар. Ота баҳиллик қилиб бермай қўйса ҳам етарлик миқдордаги маблағ фарзандларининг ҳаққи бўлиб қолади. Пайғамбар(с.а.в) Абу Суфённинг хотини Ҳиндга:
«ўзинга ва болангга етадиганини яхшилик билан (урфга қараб) ол», дедилар. Бухорий ва Аҳмад ривояти. У киши, «ўзингга етадигани» деб қўя қолмадилар, балки «яхшилик билан (урфга қараб)», деган сўзни ҳам қўшиб қўйдилар. Шулардан кўриниб турибдики, сарфлашнинг ўлчови фақат етарли миқдорда эмас, урфга қараб бўлади. Демак, ота ўз зиммасидаги фарзни адо қилиш учун ҳаммоллик қилиш ёки бировлар билан ижара битимини тузишга ёки савдо-сотиқ билан шуғулланиш, асли мубоҳ бўлса ҳам унга фарз бўлади.
Шунга ўҳшаб халифани сайлаш ҳам, мазлумларга ёрдам бериш ҳам, жиҳод ҳам Уммат зиммасидаги фарз ва бу Қиёматгача шундай қолади. Аҳмад ривоят қилишича, Пайғамбар (с.а.в) шундай деганлар:
«أَيُّمَا أَهْلُ عُرْصَةٍ, أَصْبَحَ فِيهِمْ أُمْرُؤٌ جَائِعٌ، فَقَدْ بَرِئَتْ مِنْهُمْ ذِمَّةُ اللهِ تَبَارَكَ وَتَعَالَى»
«Қайси бир маҳаллада қорни оч одам тонг орттирса, Аллоҳ Таборака ва Таолонинг ҳимояси улардан кўтарилади». Пайғамбар (с.а.в) Парвардигоридан ривоят қилади:
«مَا آمَنَ مَنْ بَاتَ شَبْعَانَ، وَجَارُهُ جَائِعٌ إِلَى جَنْبِهِ وُهُوَ يَعْلَمُ بِهِ»
«Қўшнисининг очлигини била туриб, тўқ ҳолида тонг оттирган одам Менга иймон келтирмабди». Бу ҳадисни Баззор Анасдан ривоят қилган. Энди менга айтингчи, биз ёрдам беришимиз фарз бўлган қанча оч одам бор ?! Ваҳоланки Аллоҳ Таоло битта очни айтяпти.
«مَنْ سَمِعَ مُسْلِمًا يُنَادِي يَا للْمُسْلِمِينَ وَلَمْ يُجِبْهُ فَلَيْسَ بِمُسْلِمٍ»
«Кимки бир мусулмоннинг эй мусулмонлар, дея ёрдам сўраётганини эшитсаю, унга жавоб (ёрдам) бермаса, у мусулмон эмас». Ислом оламининг каерида ёрдам сўраётган мазлум мусулмон йўқ ?!
«وَمَنْ لَمْ يَهْتَمَّ بِأَمْرِ الْمُسْلِمِينَ فَلَيْسَ مِنْهُمْ»
«Кимки мусулмонлар ишига қайғурмаса, у улардан эмас». Дунёда мусулмонларнинг аҳволи нима кечяпмоқда?!
Қанча фарзлар қилинмай қолмоқда?! Аллоҳ Таоло фарз қилган, лекин ижро қилинмаётган канча ҳадлари...
Шаръий ҳукмларни ўрганиб чиқиш шуни кўрсатадики, у ҳукмларнинг баъзилари шахсларга алоқадор бўлса, баъзилари жамоатга ёки давлатга алоқадор, м: намоз ёки рўза шахсга таалуқлик бўлиб, жаноза намози ёки жумъа намозлари жамоат буюрилган фарзлардир. Ўғирини қўлини кесиш ёки зонийни тошбўрон қилиш эса давлатга юклатилган фарзлар бўлиб, буларни шахслар ёки жамоатлар қилиши мумкин эмас. Яна бу ҳукмларни ўрганишдан шу нарса аён бўладики, муқим ё мусофир бўлишларига қараб алоҳида ҳукмлар келган. М: рамазон рўзаси фарз бўлиб, уни тарк қилган инсон гуноҳкор бўлсада, лекин мусофирга рамазон ойида, сафарда рўзани тутиш ёки тутмасликда иҳтиёр бор ёки пешин, аср ва ҳуфтон намозларини муқим тўла ўқиса, мусофир қаср қилиб ўқийди. Шунинг учун биздан жиҳод ҳукми ҳақида сўралса, уни фарзлигини ва у ҳолатга қараб фарзи айн ва фарзи кифояга бўлинишини тушунтирамиз ва бу борада Аллоҳ Таоло нозил қилган ҳукмни бузмасдан тўғрисини айтамиз. Лекин ўзимиз унга киришмаймиз, чунки у давлат ва Умматнинг зиммасига юклатилган фарздир, шахслар ёки жамоаларга эмас. Энди Умматни ҳам унга тарғиб қилмаймиз, чунки жиҳоддан аввал тезда қилиш зарур бўлган иш бор. У мусулмонлар юртини “дорул Ислом”га айлантириш, яъни Ислом ҳаётини қайтадан бошлаш ва мусулмонларнинг амири “Халифа”ни сайлаб олишдир. Яъни Исломни ҳаётга қайтариш-“ ... Кимки бўйнида байъат йўқ ҳолда ўлса жоҳилият ўлими билан ўлибди....”- деб уни тиклашни (ҳар бир эркагу - аёл) мусулмонга фарз қиляпди, уни Пайғамбаримиз(с.а.в) қилгандай қилишимиз ҳам Аллоҳ Таолонинг қатъий талабидир. Аллоҳ Таоло айтади:
لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِمَنْ كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرًا
(Эй мўминлар), сизлар учун — Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал ибрат бордир. [33:21]. Ва яна айтади:
وَمَا آتَاكُمْ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُوا وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ
Пайғамбар ўзи сизларга ато этган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар ва Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳнинг жазоси қаттиқдир. [59:7]
Аллоҳ Таолонинг даъватни ошкор қилиш тўғрисидаги “15:94” ояти нозил бўлгунча Расулуллоҳ(с.а.в) ва мусулмонлар Арқам ибн Абу Арқамнинг ҳовлисида яширин ҳолда иш олиб бордилар. Жамиятда мункарлар, “бутларни улуғлаш”лар бўла туриб Пайғамбар(с.а.в)нинг жим юришлари ва ушбу оят(15:94) нозил бўлгандан кейин ҳар қандай қийинчиликларга қарамасдан даъват ишларини ошкор олиб бориши ва бошқа қабилаларга бориб улардан иймон ва ҳимояни сўрашлари ва ҳар қандай озорларга, асҳобларининг шаҳид бўлишларига хатто Сумайя(р.а)ни қаттиқ азоблаб, уят жойига найза санчиб шаҳид қилишларига қарамай бу ишлардан қайтмагани шундай олиб борилиши фарзлигига ишора қиляпди. Демак;
1). Ақидалари мустаҳкам, Исломни ҳаётга қайтаришга бел боғлаган жамоатни (ҳизбни) ташкил қилиш.
2). Умматни Ислом билан (яъни куфр ақидаларини, низомларини нотўғри эканини ва Исломни тўғрилигини баён қилиш билан) тарбиялаш.
3). Уммат орқали ҳукмни қўлга олиб, шариатни тўла татбиқ қилиш. Бу учала босқич Росулуллоҳ С.А.В.нинг тариқатлари бўлиб, биз ҳам шундай қилишимиз фарздир. Чунки Ҳамза(р.а) ва Умар(р.а)ларнинг исмини эшитганда қўрқадиган кофирларни даъватга тўсиқлик қилишдан тийиб қўйиш учун саҳобалар(р.а)дан бир кучли ҳарбий жамоани таёрлаб қўйиш Росулуллоҳ(с.а.в)нинг имконида бўла туриб ва бу жамоатга мусулмонларни кучлик эҳтиёжлари тушишига қарамасдан Росулуллоҳ(с.а.в) асҳоблари(р.а)ни сабрга ундашлари бу йўл, яъни ҳарбий йўл куфр ўрнига Исломни олиб келиш йўли эмаслигини кўрсатади.
Биринчи Халифа Абу Бакр (р.а.)ни Халифа бўлиб сайланишини диққат билан ўрганиб чиқадиган бўлсак, ўшанда Бану Соиданинг айвонида мусулмонлардан баъзилари бу ишни муҳокама қилганларини кўрамиз. Халифаликка номзодлар Саъд, Абу Убайда, Умар ва Абу Бакрлар эди. Лекин Умар билан Абу Убайда Абу Бакрга рақобатчи бўлишга рози бўлмадилар. Гўё масала фақат Абу Бакр билан Саъд ибн Убоданинг ўрталаридагина эди. Баҳсу муҳокамадан сўнг аҳли ҳал вал-аҳд Абу Бакрни Халифа қилиб сайлаб, унга инoиқод байъатини беришди, шу вақтдан бошлаб мусулмонларнинг расмий раҳбари (Халифаси) мавжуд бўлди. Кейин эртаси куни масжидда мусулмонлар Абу Бакрга итоат байъатини бердилар. Яъни бошқа фарзлар: Росулуллоҳ(с.а.в)нинг муборак жасадларини кўмиш, муртадларга жазо қўллаш ва Усома бинти Зайд бошчилигидаги армияни жиҳодга сафарбар қилиш ишлари зарур бўлишига қарамасдан кейинга қолдиришганларидан аввал мусулмонлар ўз раҳбарлари “Халифа”ни сайлаб олишлари нақадар зарур фарз эканлиги тушунилади. Жиҳод- ҳизбийми, бошқами ё Халифа борми ёки йўқлигидан қатъий назар ҳамма учун фарз. Уни амалга ошириш учун армияни сафарбар қилиш керак. Чунки бу якка шахснинг ёки бир жамоанинг ўз ҳолича амалга оширадиган иши эмас. Жиҳод сўзининг шаръий маъноси; у “динни олдини тўсиб, мусулмонларни йўқ қилиш учун харакат қилаётган куфр кучларини яксон қилиш учун олиб борилган жанг” бўлиб, ҳудди бошқа фарзлар каби мусулмонларга Аллоҳ томонидан қилинган фарздир. Аллоҳ Таоло айтади:
وَقَاتِلُوهُمْ حَتَّىٰ لَا تَكُونَ فِتْنَةٌ وَيَكُونَ الدِّينُ لِلَّـهِ ۖ فَإِنِ انتَهَوْا فَلَا عُدْوَانَ إِلَّا عَلَى الظَّالِمِينَ
То фитна тугаб, дин Аллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан урушингиз! Энди агар тўхтасалар, у ҳолда сизлар ҳам тўхтангиз! Зеро, золимлардан бошқаларга душманлик йўқ 2:193
قَاتِلُوا الَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِاللَّـهِ وَلَا بِالْيَوْمِ الْآخِرِ وَلَا يُحَرِّمُونَ مَا حَرَّمَ اللَّـهُ وَرَسُولُهُ وَلَا يَدِينُونَ دِينَ الْحَقِّ مِنَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ حَتَّىٰ يُعْطُوا الْجِزْيَةَ عَن يَدٍ وَهُمْ صَاغِرُونَ
Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари ҳаром деган нарсани ҳаром деб билмайдиган, Ҳақ (яъни ислом) динига эътиқод қилмайдиган ахли китоблардан иборат бўлган кимсаларга қарши то улар хорланган (мағлуб) ҳолларида ўз қўллари билан (зиммаларидаги) “жизя”ни тўламагунларича, жанг қилингиз! 9:29
Росулуллоҳ(с.а.в) “Жиҳод Қиёматгача давом этади” деганлар. Бу оят ва ҳадисдан кўриниб турибдики жиҳод Аллоҳнинг мусулмоларга қилган фарзи бўлиб, бу кофирларга қилинадиган урушдир. Унинг мақсади эса фақатгина Аллоҳнинг сўзини бошқаларнинг сўзи ва қонунларидан устун қилишдир. Мусулмонларнинг бир бирлари билан урушишлари эса жиҳод ҳисобланмайди.
Жиҳоднинг муаййан қолипи ва шартлари бор. Юқорида айтганимиздек жиҳодни бирор жисмоний амал қилиш учун эмас, шариат мақсадини амалга ошириш учун қилинади. Бу ерда инсонни шижоатланганига ёки миллатининг азобланганига қараб ҳаракат қилинмайди, аксинча жиҳодни Аллоҳ Таолонинг фарзи деб қилинади ва уни амалга оширишлик учун шарият томонидан қўйилган қуйидаги шартларга амал қилиш вожиб бўлади. Энг муҳим шартларидан бири: кучни тайёрлаш ва амирнинг бўлиши. . Аллоҳ Таоло айтади:
وَأَعِدُّوا لَهُم مَّا اسْتَطَعْتُم مِّن قُوَّةٍ وَمِن رِّبَاطِ الْخَيْلِ تُرْهِبُونَ بِهِ عَدُوَّ اللَّـهِ وَعَدُوَّكُمْ وَآخَرِينَ مِن دُونِهِمْ لَا تَعْلَمُونَهُمُ اللَّـهُ يَعْلَمُهُمْ
– „(Эй мўминлар), улар(га қарши жанг қилиш) учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан сизлар Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни ҳамда улардан ташқари сизлар билмайдиган - Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қўрқувга солурсизлар“, [8:60]
Бу оятда Яратган зот душманни қўрқитиш учун куч тўплаб уни тайёр қилиб қўйинг демоқда. Уруш учун қўшин керак, тайёргарлик керак, уруш анжомлари керак, зобитлару аскарлар керак, машқ, мадад, таъминот керак. Қўшин учун қурол керак. Қурол учун саноат керак. Шунинг учун Росуулуллоҳ(с.а.в) ваҳий келишнинг бошланган даврларида ёки соҳобалар(Аллоҳ улардан рози бўлсин)дан ташкил топган жамоат амири сифатида ҳам жиҳод ҳақида фикр қилмади, ҳатто Мадинага бориши билан ҳам жиҳод қилмади, балки жиҳод фарз қилингандан кейингина унга амал қилди. Биз никоҳ ишларида Росулуллоҳ(с.а.в)га эргашганимиздек, мазлумларга ёрдам беришда ҳам, жиҳодда ҳам Росулуллоҳ(с.а.в)ни намуна қилишимиз керак. Имом Бухорий ривояти қилган ҳадисда Росулуллоҳ(с.а.в) дедилар:
«مَنْ اِسْتَنَّ بِسُنَّتِي فَهُوَ مِنِّي وَمَنْ رَغِبَ عَنْ سُنَّتِي فَلَيْسَ مِنِّي»
«Ким суннатимга эргашса, у мендан. Ким суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас»
Росулуллоҳ (с.а.в) айтганлар: “Сизлар учун жиҳод, қайси амир билан бўлмасин фарздир, у тақводор бўладими ёки фосиқми фарқи йўқ”. Ҳадис абу Довуд ва аль Байҳакийда келган.
Демак жиҳод исломий даъватни етказиш учун қилинади. Бу иш учун кофирларни қўрқувга соладиган куч ва бутун Умматни сафарбар қиладиган амир “Ҳалифа” бўлиши керак. Шунинг учун ҳамма нарсадан аввал Уммат ўз Ҳалифасини сайлаб олишлари учун бор кучиларини сарф қилиши Аллоҳ Таолонинг бугунги кунимиздаги биздан қатъий талаб қилаётган муҳим фарзидир.
Муттақий.
|