Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Менда "Ислом низоми" китобидан савол бор эди.
momin
Новичок
Св-Жв: 16
Permalink
Post Менда "Ислом низоми" китобидан савол бор эди.
        December 5, 2016, 13:22
Иқтибос

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ.
Менда "Ислом низоми" китобидан савол бор эди. Шу китобдаги капитализмни жамиятга тариф беришича, яъни «Жамият шахслардан таркиб топади» деб айтган. Шу сўзни батафсилроқ қилиб тушинтириб берсангиз. Воқелиги қандай бўлади. Шахслар деганда умумий шахсларми ёки муайян шахсларми? Олдиндан рахмат.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Менда "Ислом низоми" китобидан савол бор эди.
        December 5, 2016, 13:25
Иқтибос

Ва алайкум ассалому ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Капитализм барча диққат-эътиборини шахсга қаратадиган мабдадир, чунки у жамият шахслардан таркиб топади, деб ҳисоблайди. Жамиятга эса иккинчи даражали нарса деб қараб, яъни шахслар қандай бўлса, жамият ҳам шундай бўлади деб бутун эътиборини шахсга чегаралаб қўяди. Бу қарашда ҳамма шахслар бир хил, ким иҳтирочи бўлиши, ким бир соҳада ривожланиб кетишлиги аввалдан маълум бўлмаганидан ҳамма шахс эркин бўлсагина улардан машҳур шахслар етишиб чиқади деб билишади. Бунинг учун шахсларни ривожланишига эътиқодий томондан ҳам, иқтисодий томондан ҳам ҳеч қандай тўсиқлар бўлмаслиги керак. Агар у эркин харакат қилиб, ҳар ҳил соҳада излансагина ривожланади, кучаяди ва фаровонлик томон кўпчиликни етаклайди, жамиятни ривожлантиради. Ҳаммага манфаатли ишларни қилиш йўлларини топади, ихтиролар қилади. Шунинг учун ҳам шахснинг барча ҳуқуқлари-эрки кафолатланиши лозим. Шу туфайли, ақида эркинлиги капитализмнинг муқаддас тушунчаларидан бири бўлиб қолган. Иқтисодий эркинлик ҳам муқаддас тушунча бўлиб, капитализм фалсафасига кўра чегараланмайди, чунки шу икки эркинлик уларга бахт ва фаровонлик келтиради. Фақатгина эркинликлар кафолатланиши учун иқтисодий эркинлик давлат томонидан чегаралаб қўйилади. Давлат ўзининг бу масъулиятини ижро этиш учун армия кучи ва қонуннинг қаттиққўллигидан фойдаланади. Бироқ давлат ғоя эмас, балки восита вазифасини бажаради. Шунинг учун хўжайинлик пировард натижада давлатга эмас, шахсга тегишли бўлиб қолади. (шу билан саволингиз ечилиб кетади деган умиддаман. Агар тушунарсиз бўлган бўлса сурарсиз.)
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.035 seconds.