Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Вужуҳ ширкати
Oktam
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Вужуҳ ширкати
        November 28, 2016, 11:09
Иқтибос

Ассалому алайкум

Туркистон, менда "Ислода иқтисод низоми" нинг иккинчи қисмида савол бор эди. Саволим шунданиборат; шу китобда 11 бетида "Вужуҳ ширкати" да иккинчи обзацда вужуҳ ширкати шундай бўлиши ҳам мумкин: икки ёки ундан ортиқ одам дастмоялари бўлмасада, савдогарларнинг уларга бўлган ишончи ва шу ишончларидан келиб чиққан обрў эътиборлари билан мол оладилар. Фойда келишувга қараб бўдади деяпти. Энди зиён эса келишувларга хам, фойдага ҳам эмас олган товарларнинг микдорига қараб бўлади. Чунки бу товарлар уларнинг мулк мақомида туради деяпти. Энди савол бу ерда зиён олган молга бўляптими ёки товар олган одамларди бўйнига тушяптими, яъни бу одамлар олган товарларди тўлайдими? Бу ширкатни ҳам музораба ширкатини бошқача кўриниши деяпти китобда агар шунақа бўлса зиён молга бўлиш керак эдику? Илтимос шуни батафсилроқ ёритиб берсангиз.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Вужуҳ ширкати
        November 28, 2016, 11:13
Иқтибос

Ва алайкум ассалому ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аввал "вужуҳ ширкати"нинг шу бўлагини яхши тасаввур қилиб олишимиз керак.
... Вужуҳ ширкатида шундай бўлиши ҳам мумкин: икки ёки ундан ортиқ одам дастмоялари бўлмаса-да, савдогарларнинг уларга бўлган ишончи ва шу ишончларидан келиб чиққан обрў-эътиборлари билан мол оладилар. Олган мулкларини ўзаро иккидан бир, учдан бир, тўртдан бир каби қисмларга бўлиб олишга шартлашадилар. Кейин уни сотадилар. Кўрилган фойда олган товарларига қараб эмас, ўзаро келишувларига қараб, иккидан бир, учдан, тўртдан бир каби тақсимланади. Зиён эса келишувларига ҳам, фойдага ҳам қараб эмас, олган товарларининг миқдорига қараб бўлади. Чунки бу товарлар уларнинг мулки мақомида туради. Бу ишда фойда олган товарларига қараб бўладими, бошқача бўладими, фарқи йўқ.

1.бу ширкатда уларнинг муомилаларидаги тўғриликка ишониб, савдогарлар молларини ўтказиб берганликларидан “вужуҳ” деб номланяпти.

2.ширкатга келиб тушган молларни шериклар тенг бўлишишлари ҳам ёки бири озроқ, бошқаси кўпроқ олиб, сотиши ҳам мумкин.

3.таварларни тенг бўлишганларида; фойда ўзаро келишилган бўйича тақсимланади, аммо зиён эса, тенг бўлади, чунки ширкатнинг ишини юргизаётган маблағ ўрнидаги таварни тенг бўлишган, ҳамда ширкатда зиён пулга тушганидан, ширкатни бир қисми сифатидаги пул ўрнида тавар бўлиб, ўзаро тенг бўлишиб олганидан ҳаммани қўшган хиссаси бир хил ва зиён ҳам бирдек тақсимланади.

4. аммо таварни бўлишаётган вақтда бири кўпроқ, бошқаси озроқ олишга келишилса ва шу нарсани ҳисобга олиб фойдани ҳам тақсимлашда жонбозлик кўрсатганликларини ҳисобга олиб, фойдадан кўпроғига келишилган бўлса, яъни таварни кўпроқ олишдан мақсад фойдадан кўпроқ улишга эга бўлишни кўзлаб, кўпроқ таварни сотишга келишилади. Шунинг учун; олган мулкларини ўзаро иккидан бир, учдан бир, тўртдан бир каби қисмларга бўлиб олишга шартлашадилар. Кейин уни сотадилар. Кўрилган фойда олган товарларига қараб эмас, ўзаро келишувларига қараб, иккидан бир, учдан, тўртдан бир каби тақсимланади.(одатда фақат таваргина эмас, ширкатдаги бор бўлишидан келадиган ҳамма нарсани ҳисобга олиниб, ишнинг бошида ўзаро розичилик билан келишиб олишади.) Зиён эса келишувларига ҳам, фойдага ҳам қараб эмас, олган товарларининг миқдорига қараб бўлади, чунки келишув бўйича олган тавар, гўёки уни шиткатга қўшган маблағи ҳисобида бўлиб, қўшган маблағига яраша зиённи кўтаради, худди мусораба ширкатидаги каби зиён пулга бўлади.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.042 seconds.