Ва алайкум ассалому ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Туркия раҳбари Р.Т.Эрдуғон қилаётган хоинликларни баъзи кимсалар тарихда Росулуллоҳ(с.а.в) билан Қурайш кофирлари ўртасидаги мажбурий битимга таққаслашиб, Эрдуғонни хиёнатларини оқлашга урунганларга жавоб тариқасида айтилган. Ислом ва мусулмонларга қарши тил бириктириш орқали куфрга ёрдам бераётган хоин раҳбарларнинг ишини Росулуллоҳ(с.а.в) қилган ишга ўҳшатиш асло мумкин эмас, Росулуллоҳ(с.а.в) бундай разил кимсаларнинг қилган ишларидан пок ва тамоман бошқача. Бу мақолада келган сўзни тушуниш учун “Ҳудайбийя” сулҳини воқеҳлигини билиш керак.
Расулуллоҳ (с.а.в) Умарга: «Мен Аллоҳнинг бандаси ва элчисиман. Унинг буйруғига асло хилоф иш қилмайман. Аллоҳ Таоло мени асло хор қилиб, ташлаб қўймайди» дедилар ва кейин Алий ибн Абу Толиб(р.а)ни чақириб, унга дедилар: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим, деб ёз». Суҳайл: «Мен буни билмайман. Лекин «Бисмикаллоҳумма» деб ёз» деди. Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар: «Бисмикаллоҳумма деб ёз». Кейин дедилар: «Ушбу ҳужжат Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад Суҳайл ибн Амр билан тузган сулҳнинг матнидир», деб ёз». Суҳайл деди: «Агар мен сизнинг Аллоҳнинг элчиси эканлигингизга гувоҳлик берганимда сизга қарши урушмас эдим. Ўз исмингиз ва отангизнинг исмини ёзинг». Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар: «Бу ҳужжат Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Суҳайл ибн Амр билан тузган сулҳнинг матнидир» деб ёз». Кейин қуйидагиларни ўз ичига олган сулҳнинг матни ёзилди:
а) Бу сулҳ икки тараф ўзаро келишилган вақтинчалик сулҳ ва яраш битимидир. Бу вақтда уруш ёки жанг бўлмайди.
б) Қурайшдан ким мусулмон бўлиб, валийсининг изнисиз Муҳаммаднинг олдига борса, Муҳаммад уни Қурайшга қайтариб юборади. Мусулмонлардан ким динидан қайтиб, Қурайшга келса, уни Муҳаммадга қайтаришмайди.
в) Араблардан ким Муҳаммад билан иттифоқчи бўлишни хоҳласа, қаршилик қилинмайди. Ким Қурайш билан иттифоқчи бўлишни хоҳласа, унга ҳам қаршилик қилинмайди.
г) Муҳаммад ва унинг асҳоблари бу йил Маккага кирмасдан қайтишади. Келаси йил келишади ва Маккага кириб, у ерда уч кун туришади. Ўзлари билан ҳеч қандай қурол олиб келишмайди, фақат қиличларини қинида олиб юришади.
д) Сулҳ муайян муддатга вақтинчалик бўлади. Унинг муддати имзоланган кундан бошлаб ўн йил қилиб белгиланди.
Сулҳга Расулуллоҳ (с.а.в) ва Суҳайл мусулмонлар қўшинининг шовқин-сурони ва ғазаби кўтарилган бир муҳитда имзо чекишди....
Ибн Саъднинг ибн Аббос, Аъло ибн Ҳазрамий ва Амр ибн Умайядан ривоят қилган ҳадисида Муслим ривоят қилган Анаснинг мужмал (қисқа) ҳадисининг тафсилоти келган. Ибн Саъд айтади: «…Расулуллоҳ(с.а.в) ҳижратнинг еттинчи йили зулҳижжа ойида Ҳудайбийядан қайтгач, подшоҳларни Исломга даъват этган ҳолда мактуб ёзиб, уларга элчилар юбордилар… Ҳижратнинг еттинчи йили муҳаррам ойида ана шу элчилардан олти нафари бир кунда йўлга чиқдилар. Расулуллоҳ (с.а.в) Диҳя ибн Хулайфа ал-Калбийни Қайсарга, Абдуллоҳ ибн Ҳузофа ас-Саҳмийни Кисрога, Ҳотиб ибн Балтаъа ал-Лахмийни қибтийлар сардори искандариялик Муқавқисга, Шужоъ ибн Ваҳб ал-Асадийни Ҳорис ибн Абу Шамир ал-Ғассонийга, Сулайт ибн Амр ал-Омирийни Хавза ибн Алий ал-Ҳанафийга уларни Исломга даъват қилишлиги учун элчи қилиб юбордилар. Уларнинг барчаларига мактуб ёзиб бердилар».
Расулуллоҳ (с.а.в) ўша олти элчини бир кунда юбордилар ва уларнинг ҳар бирига улар юборилаётган сардор ёки подшоҳни Исломга даъват этган мактубни тутқаздилар. Расулуллоҳ (с.а.в) ўша олти элчини юбориш билангина кифояланиб қолмадилар, балки улардан бошқа элчиларни ҳам юбордилар. Ибн Саъд юқорида ўтган ҳадиснинг санади билан ривоят қилади: «Расулуллоҳ (с.а.в) ҳижратнинг саккизинчи йили зулқаъда ойида Амр ибн Осни Жуландонинг икки ўғли - Жайфар ҳамда Абдга юбордилар. Амрнинг қўлига уларга битилган мактубни тутқаздилар. Улар Узд қабиласидан бўлиб, улар орасида Жайфар подшоҳ эди. Уларни ҳам Исломга чақирдилар. Расулуллоҳ (с.а.в) Жиъронадан қайтишда Аъло ибн Ҳазрамийни Баҳрайндаги Мунзир ибн Саво ал-Абдийга уни Исломга даъват этиш учун элчи қилиб юбордилар. Унинг қўлига ҳам мактуб тутқаздилар». Расулуллоҳ (с.а.в) булардан бошқа элчиларни ҳам юборганлар. Буни сийрат китобларидан ўқиш мумкин.
Шу мавзуъни ўрганиш сўнгида бу мақолада келтирилган жумлаларни тушуниш мумкин, яъни Эрдуғон каби хоинларнинг битими билан Ислом ва мусулмонларни азизлиги йўлидаги Росулуллоҳ(с.а.в) олиб борган ишлар умуман бошқа эканини англаб етилади.
Муттақий.
|