Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Таъмагирликнинг ҳукми қандай?
Alisher
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Таъмагирликнинг ҳукми қандай?
        November 2, 2016, 19:20
Иқтибос

Ассалому алайкум.
Таъмагирликнинг ҳукми қандай? Шуни мисоллар билан тушунтириб берсанглар.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Таъмагирликнинг ҳукми қандай?
        November 2, 2016, 19:22
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Таъма (طمع) сўзи умид қилиш маъносини англатади. Росулуллоҳ(с.а.в) Абу Ҳурайра(р.а) ривоят қилади:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ :أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ لَوْ يَعْلَمُ الْمُؤْمِنُ مَا عِنْدَ اللَّهِ مِنْ الْعُقُوبَةِ مَا طَمِعَ فِي الْجَنَّةِ أَحَدٌ وَلَوْ يَعْلَمُ الْكَافِرُ مَا عِنْدَ اللَّهِ مِنْ الرَّحْمَةِ مَا قَنَطَ مِنْ الْجَنَّةِ أَحَدٌ
“Агар мўмин Аллоҳнинг ҳузуридаги жазо-уқубатлани билганида эди, жаннат(га тушушни)да бирорта инсон умид қилмас эди. Агар кофир Аллоҳнинг ҳузуридаги раҳматни билганида эди, бирорта инсон жаннат(га тушиш)дан ноумид бўлмас эди”. (имом Термизий ривояти). ёки:

عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ مَنْ خَشِيَ مِنْكُمْ أَنْ لَا يَسْتَيْقِظَ مِنْ آخِرِ اللَّيْلِ فَلْيُوتِرْ مِنْ أَوَّلِهِ وَمَنْ طَمِعَ مِنْكُمْ أَنْ يَقُومَ مِنْ آخِرِ اللَّيْلِ فَلْيُوتِرْ مِنْ آخِرِ اللَّيْلِ فَإِنَّ قِرَاءَةَ الْقُرْآنِ فِي آخِرِ اللَّيْلِ مَحْضُورَةٌ وَهِيَ أَفْضَلُ(الترمذي)
“Сизлардан кимики кечани охирида уйғана олмаслигидан қўрқса, бас витрни аввалида ўқисин. Сизлардан кимики кечани охирида туришликда умид қилса, бас кечани охирида ўқисин, чунки Қуръонни кечанинг охирида ўқишликка таёрланган ва у афзалдир”. (имом Термизий ривояти).

Аммо ўзи шаръан ҳақли бўмаган нарсадан умид қилиш, кўз тикиш, интилиш ҳаром. Ундай нарсадан қочиш, сақланиш ва Аллоҳ Таолодан паноҳ сўраш керак, у хоҳ ўзига нолойиқ бўлган масъулиятли мансаб бўладими, хоҳ уй-жой, машина ёки пул каби бойлик бўладими фарқи йўқ. Муоз ибн Жабал(р.а) ривоят қилади:

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ قَالَ قَالَ لَنَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ اسْتَعِيذُوا بِاللَّهِ مِنْ طَمَعٍ يَهْدِي إِلَى طَبْعٍ وَمِنْ طَمَعٍ يَهْدِي إِلَى غَيْرِ مَطْمَعٍ وَمِنْ طَمَعٍ حَيْثُ لَا طَمَعَ(احمد)
“Росулуллоҳ(с.а.в): табиатга айланиб қоладиган тамаъдан ва тамаъ(умид) қилинмайдиган жойдан тамаъ(умид) қилишдан ва тамаъ(умид) қилиш мумкин бўлмаган ўриндан тамаъ(умид) қилишдан Аллоҳдан паноҳ сўранглар - деди”, - деб ривоят қилган. Имом Аҳмад ривояти.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.046 seconds.