Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Янги йил арафасида хлопушка сотишликни хукми қанақа?
iktizodov
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Янги йил арафасида хлопушка сотишликни хукми қанақа?
        January 7, 2016, 04:32
Иқтибос

Ассалом алайкум
Янги йил арафасида хлопушка сотишлик хакида мумкин эмаслигига қанақа далил бор экан деб сўрашвоти шунга далилини жўнатворсангиз яхши бўларди.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Янги йил арафасида хлопушка сотишликни хукми қанақа?
        January 7, 2016, 04:35
Иқтибос

Ва алайкум ассалому ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Янги йилни байрам қилиб маҳсус жойларга бориш, меҳмон кутиш ёки оила аъзолари билан бўлса ҳам байрам тусини бериш жоиз эмас. Янги йилни байрам қилиб олганларни ўша куни зиёрат қилиш ҳам, табриклаш ҳам мумкин эмас. Расулуллоҳ(с.а.в): Умми Салама(р.а)дан ривоят қилинади: “бизга ийд фитр куни Ҳассон ибн Собитнинг жорияси қўлида чилдирмаси билан қўшиқ ҳиргойи қилиб кириб келганда Умму Салама уни тийиб қўйди. Шунда Пайғамбар(с.а.в) тек қўйинг уни, эй Умму Салама. Албатта ҳар бир қавмнинг байрами бор ва бу бизнинг байрам кунимиз, - деди”. Табароний ривояти.

Музика асбобларини чалиш ёки базимлар уюштириш ёки байрам тусини бериш учун қиладиган ҳар қандай иш шу байрам ҳукмига тобе бўлади. Юқоридаги ҳадисдаги “жорияси қўлида чилдирмаси билан қўшиқ ҳиргойи қилиб кириб келганда” дегани бу байрам қилаётганини билдирмоқда. Шундан “хлопушка сотишлик” ҳам байрамга ўз хиссасини қўшган ҳисобланади.

Бу ишларнинг ҳукми ҳаром. Далили: Янги йилни биз учун Росулуллоҳ(с.а.в) байрам қилиб белгиламади. Зеро, Расулуллоҳ(с.а.в): «Кимки бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган ишни пайдо қилса, у рад этилур», деганлар. Бу ҳадисни Бухорий ва Муслим Оиша(р.а) йўлидан ривоят қилганлар.

Демак, “янги йил” кунини мусулмонлардан бошқалар ўзлари учун “байрам” қилишиб олишган. Аниқроқ айтадиган бўлсак, бу байрамни ҳар хил эътиқодлардан келиб чиқиб, ҳар ҳил кунларда байрам қилишади, масалан; қуёшга сиғинадиганлар куёшни қоронғуликка ғолиб бўлишни бошлади деган эътиқодда 21январь билан 21 февраль орасидаги бир кунда, мажусийлар “наврўз”ни кундузни тунга ғолиб бўлган кун деган эътиқодда 21-чи март куни нишонлашади. Бизда энг ривожланган янги йил байрами аслида Рим бошқаруви “Янус” деган бутларини улуғлаш куни деб 1-чи январни янги йил куни деб белгилаган. “Январ” деган ойни номи ҳам ундан олинган. Лекин кейинчалик бу Исо(а.с)нинг туғулиши муносабати билан боғлиқ бўлиб қолди. Исо(а.с) туғулганда унга ўша ерда ўсадиган палма дарахтининг барг ва шахчаларидан уни устига ёпишган ва бу унга узоқ умр берсин, доимо яшнаб турсин деган яхши ниятлардаги эътиқодларига боғланиб шу ишни қилишган ва бу эътиқод улардан бошқа ўлкаларга ҳам кўчиб ўтган. Кейинчалик палма дарахти ўсмайдиган жойларда “арча”га ўзгартиришиб, арчани «яхшиликлар», «узун умр» берувчи хислати бор деган маъноларда уни улуғлай бошлашган. Уни комунистлар ҳукумронлигидаги СССР ташкил топгунгача «туғулган кун(рождество) арчаси» деб номланган, уни атрофида айланишларни динга таалуқли ва уни ривожлантиради деб 10 йилдан кўпроқ ман қилишиб келишган. Кейинчалик бу ном комунистларга ёқмаганидан ва диндан одамларни узоқ қилиш мақсадида уни “янги йил арчаси” деб номини ўзгартиришган ва уни оддий анъана сифатидан яна қайтадан урфга киритишди. 1-чи январни байрам куни деб 1947 йил қонун чиқаришган. Ҳуллас, уни «байрам» деб тан олиш, ривожлантириш ёки бу кунни буйрам деб нишолаётганларни шу кунда табриклаш мутлақо мумкин эмас. Росулуллоҳ(с.а.в) айтдилар: “кимки ўзини бошқа қавмга ўҳшатса, бас у ўшалардандир”. Абу Довуд ривояти.

Мусулмонлар учун байрам фақат икки кун: ҳар йили “ийди фитр” ва “ийди қурбон”, ҳамда ҳар ҳафтада “жумъа” куни. Абу Лубоба ал-Бадрий(р.а) Росулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади: “кунларнинг саййиди Жумъа куни ва Аллоҳ Таоло ҳузурида уларнинг энг улуғидир ва Аллоҳ Таоло ҳузурида рамазон ҳайитидан ҳам, қурбон ҳайитидан улуғроқ ... ” . Имом Аҳмад ва Ибн Можжаҳ риояти.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.038 seconds.