Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Куфир давлатидан ёрдам пул олиш жоизми?
jon
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Куфир давлатидан ёрдам пул олиш жоизми?
        November 30, 2015, 03:53
Иқтибос

Ассолому алайкум.
Россияда туғулган чақалоқларга пул берляпти, “мат капитал” ва “пасобия” олишни шарий хукми билан далили канака бўлади?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Куфир давлатидан ёрдам пул олиш жоизми?
        November 30, 2015, 03:56
Иқтибос

Ва алайкум ассалому ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Шахс ёки бир жамоат ўзлари учун кофирдан ёрдам олишлиги жоизлигига далиллар кўп. Масалан: Ҳабашистонга бир жамоат ҳижрат қилишганда ўша ердаги подшоҳдан ёрдам сўрашган. Бу ёрдам ҳамма нарсани ўз ичига олади. Мен фақат улар берган нарсани олиш жоизлигини англатувчи қуйдаги сўзларни келтираман:

«« Совға ва ҳадяда мусулмон билан кофир орасида фарқ йўқ, чунки кофирга совға бериш ҳалол ва кофир берганини мусулмонникидек қабул қилинади. Муслим Асмо бинти Абу Бакрдан: Қурайшнинг даврида улар билан аҳд тузилган пайтларда онам келиб қолди, ўшанда у мушрика эди, мен Расулуллоҳ(с.а.в)га бориб: Эй Расулуллоҳ(с.а.в), меникига онам келди, у динсиз, у билан қариндошчилик қилайми? - деб фатво сўрадим. У киши «ҳа», дедилар. Бухорий Абу Ҳумайд Соидийдан

«أَهْدَى مَلِكُ أَيْلَةٍ لِلنَّبِىِّ  بَغْلَةً بَيْضَاءَ وَكَسَاهُ بُرْدًا»
«Айла подшоҳи Пайғамбар(с.а.в)га оқ хачир ва кийгани тўн ҳадя қилди», деганини ривоят қилган »». (“иқтисод низоми” китобидан олинди).
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.028 seconds.