Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Итнинг жуни
momin
Новичок
Св-Жв: 16
Permalink
Post Итнинг жуни
        November 11, 2015, 10:33
Иқтибос

Ассаломуалекум
Итнинг жунидан бўлган массини кийишнинг у билан намоз ўқишнинг ҳукми ва далили

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Итнинг жуни
        November 11, 2015, 10:35
Иқтибос

Ва алайкум ассалому ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Итнинг жуни ва терисидан тикилган массини кийиш жоиз, у билан намоз ўқиса ҳам бўлади. Аслида бу мужтаҳидларда иҳтилофлик бўлган масала. Имом Молик(р.а) ўлимтикни терисидан умуман фойдаланиб бўлмайди дейди, ҳатто ошланса ҳам деб, Абдул Ҳакам ал-Лайсийнинг: Росулуллоҳ(с.а.в) вафот қилишидан етти кун аввал бизга У(с.а.в)нинг мактуби келди ва унда: “ўлимтикни терисидан ҳам, ичакларидан ҳам фойдаланманглар” деган сўзи бор эди деган ҳадисини келтиради. Имом Шофеъ(р.а): “фақат гўшти ҳалол бўлган ҳайвонларнинг ўлимтик бўлса ҳам, териси ошланса ҳалол бўлади”- деган райда. Аммо ҳанафия мазҳабида эса, инсон ва тўнғизнинг терисидан бошқа ҳар қандай тери ошланса пок бўлади, у билан намоз ўқиш ҳам жоиз бўлади дейишади. Чунки Росулуллоҳ(с.а.в) “қайси тери ошланса, бас у пок бўлади” деган. Росулуллоҳ(с.а.в) “албатта ўлимтикни фақат ейиш ҳаром қилинган” деган. (бу ҳадислар “мабсуд” китобидан олинди).
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.049 seconds.