Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Фитна нима ўзи
Oktam
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Фитна нима ўзи
        November 11, 2015, 10:21
Иқтибос

Ассалому алайкум
Фитна нима ўзи фитнани биз қандай тушунишимиз лозим? Бир одамни сабабсиз Фитна қилувчи деб хазил қилишлиг жоизми?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Фитна нима ўзи
        November 11, 2015, 10:26
Иқтибос

Ва алайкум ассалому ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Фитна ҳақдан адаштириш, залолатга буриш дегани. Аллоҳ Таоло айтади:

وَاحْذَرْهُمْ أَنْ يَفْتِنُوكَ عَنْ بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللَّهُ إِلَيْكَ
“Аллоҳ Сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан Сизни (буриб) фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг”!
Қуръонда имтиҳон, текшириш ва ёндириш маъноларидан ҳам келган, Аллоҳ Таоло айтади:

أَحَسِبَ النَّاسُ أَنْ يُتْرَكُوا أَنْ يَقُولُوا آمَنَّا وَهُمْ لَا يُفْتَنُونَ
“Одамлар: «Иймон келтирдик», дейишлари билангина, имтиҳон қилинмаган ҳолларида, қўйиб қўйилишларини ўйладиларми?!” (29:2)

يَسْأَلُونَ أَيَّانَ يَوْمُ الدِّينِ ۩ يَوْمَ هُمْ عَلَى النَّارِ يُفْتَنُونَ
“Улар жазо (қиёмат) Куни қачон бўлишини сўрарлар. (У Кун) улар дўзахда ёндириладиган Кунда бўлур”. (51:12 13)
Бир одамни сабабсиз Фитна килувчи деб хазил килиш мумкин эмас, чунки биз ҳар бир гапирган гапимизга жавоб берамиз. Аллоҳ Таоло айтади:

إِذْ تَلَقَّوْنَهُ بِأَلْسِنَتِكُمْ وَتَقُولُونَ بِأَفْوَاهِكُمْ مَا لَيْسَ لَكُمْ بِهِ عِلْمٌ وَتَحْسَبُونَهُ هَيِّنًا وَهُوَ عِنْدَ اللَّهِ عَظِيمٌ
“Ўшанда сизлар уни тилдан тилга олиб, оғизларингиз билан ўзларингиз аниқ билмаган нарсани сўйлар ва буни енгил иш деб уйлар эдингизлар. Ҳолбуки у Аллоҳ наздида улуғ (гуноҳдир)”. [24:15]
Росул(с.а.в) айтади: “ албатта Аллоҳ Умматимнинг ўзига ўзи гапирган нарсаларидан, модомики ўша гапирган ишини амалга оширмас экан ёки бировга гапирмас экан жавобгар қилмайди” Абу Ҳурайра(р.а)дан имом Буҳорий ва имом Муслим ривоятлари. Демак, инсон ўзидан бошқа учун гапирган ҳар қандай гапи учун жавобгар, у жиддий бўладими ё ҳазил бўладими буни фарқи йўқ.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.043 seconds.