Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Пойча тўпиқдан тушиб турса намоз қабул бўлмайди деган ҳадис бор экан шунга нима дейсизлар.
iktizodov
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Пойча тўпиқдан тушиб турса намоз қабул бўлмайди деган ҳадис бор экан шунга нима дейсизлар.
        October 26, 2015, 04:40
Иқтибос

Ассалому алайкум.
Изор дегани пойча дегани бу савол пойча тўпиқдан тушиб турса намоз қабул бўлмайди деган ҳадис бор экан шунга нима дейсизлар.
Бир сахоба масжидга кириб намоз ўқиётиб ва уни Пайғамбаримиз с.а.в корди ва намоз окиётган киши намозини тугатиб Пайғамбаримиз с.а.в келиб кўришди ва унга Пайғамбаримиз с.а.в изҳаб ятоваддо деди яъни бор тахорат ол деди сўнгра 2 марта келди ва яна бор тахорат ол деди сўнг 2 марта тахорат олиб келгандан кейин ва Пайғамбаримиз с.а.в сўради нега бундай килдингиз Пайғамбаримиз с.а.в изори тузип окилган намозни Аллоҳ қабул қилмайди деб айтилар... ҳасан ҳадис.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Пойча тўпиқдан тушиб турса намоз қабул бўлмайди деган ҳадис бор экан шунга нима дейсизлар.
        October 26, 2015, 04:44
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Сиз айтган ҳадисни имом Абу Довуд Абу Ҳарайра(р.а)дан ривоят қилган:

۩ حَدَّثَنَا مُوسَى بْنُ إِسْمَعِيلَ حَدَّثَنَا أَبَانُ حَدَّثَنَا يَحْيَى عَنْ أَبِي جَعْفَرٍ عَنْ عَطَاءِ بْنِ يَسَارٍ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ
بَيْنَمَا رَجُلٌ يُصَلِّي مُسْبِلًا إِزَارَهُ إِذْ قَالَ لَهُ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ اذْهَبْ فَتَوَضَّأْ فَذَهَبَ فَتَوَضَّأَ ثُمَّ جَاءَ ثُمَّ قَالَ اذْهَبْ فَتَوَضَّأْ فَذَهَبَ فَتَوَضَّأَ ثُمَّ جَاءَ فَقَالَ لَهُ رَجُلٌ يَا رَسُولَ اللَّهِ مَا لَكَ أَمَرْتَهُ أَنْ يَتَوَضَّأَ ثُمَّ سَكَتَّ عَنْهُ فَقَالَ إِنَّهُ كَانَ يُصَلِّي وَهُوَ مُسْبِلٌ إِزَارَهُ وَإِنَّ اللَّهَ تَعَالَى لَا يَقْبَلُ صَلَاةَ رَجُلٍ مُسْبِلٍ إِزَارَهُ
Иштонини ерга судраб олиб намоз ўқиётган кишига Росулуллоҳ(с.а.в) деди:“бор, таҳорат олиб кел”. Сўнг таҳорат олиб келда, кейин қайтиб келганда унга: “бор, таҳорат олиб кел”, бас кетди ва таҳорат олди, кейин келди. Шунда бир киши; эй, Росулуллоҳ, нима учун унга таҳорат олмоқлигига буюрдингиз, сўнг унга индамадиз(яъни сабабини айтмадингиз)? “Албатта, у иштонини судраб олиб намоз ўқияпти. Албатта, Аллоҳ Таоло иштонини судраб олиб ўқиган кишини намозини қабул қилмайди.”

Бу ҳадисда Росулуллоҳ(с.а.в) мутакаббир одамни тарбиялаб, уни кибр кирликларидан тозаланмасдан туриб ўқиган намозини қабул бўлмаслигини тушунтиряпти. Бу ўриндаги таҳорат аслида кибр кирлигидан бўлиши керак эди. Бу маънода жуда кўп ҳадислар бор: Ибн Маъуд(р.а)дан ривоят қилинади. Росулуллоҳ(с.а.в)ни шундай деганини эшитдим: “кимики намозда кибрланиб, иштонини узун қилиб олса, Аллоҳдан ҳалолда ҳам, ҳаромда ҳам бўлмайди(яъни Аллоҳнинг ҳалолига ҳам, ҳаромига ҳам иймон келтирмаган бўлади)”. Абу Довуд ривояти. Аъло ибн Абдураҳмон отасидан ривоят қилади: Абу Саъиддан иштон тўғрисида сўрадим. Биладиган одамга тўғри келдинг. Росулуллоҳ(с.а.в) деди: “мусулмонни иштони болдирини ярмигача бўлса, ҳараж йўқ ёки туфқлар ва болдир ўртасида бўлса гуноҳ йўқ. туфқлардан пастга тушурса у дўзаҳда бўлади. Кимики иштонини кибрланиб, судраб олса Аллоҳ унга қарамайди”. Абу Довуд ривояти. Абу Зарр(р.а)дан ривоят қилинади, Росулуллоҳ(с.а.в) деди: “уч инсон борки, уларга Аллоҳ Азза ва Жалла Қиёмат куни гапирмайди ва уларни покламайди ва улар учун аламли азоб бор; берган нарсасини миннат қилувчи, иштонини судраб юрувчи ва ёлғон қасам билан таварини ўтказувчи”. Нисоий ривояти. Абу Ҳурайра(р.а)дан ривоят қилинади, албатта Росулуллоҳ(с.а.в) айтди: “иштонини кибрланиб судровчи инсонга Аллоҳ Таоло Қиёмат куни қарамайди”. Бухорий ривояти.

Ўша даврларда кибрланиб кийимларини узун қилиб, судраб юриш деган урф бор эди. Бу ўринда кийимни узун кишишдан эмас, балки кибрдан қайтаряпди. Шореъ кийимларни узун қилиб кийишдан ман қилишликдаги иллат “кибр”дир. Бу ҳадислардаги ман қилинаётган нарса кибр бўлиб, агар кибр йўқ бўлса, кийимни узун қилиб кийишдан монеъ йўқ. Ибни Умар(р.а) гапириб беради: Албатта, Набий(с.а.в) уни устида шақираган товуши бор(яъни янги) иштонни кўриб, “ким бу?” деб сўради. Мен Абдуллоҳман дедим. Шунда: “Абдуллоҳ бўлсанг иштонингни кўтариб ол” дедилар. Бас уни кўтариб олдим. “яна(яъни яна кўтар)” деди. Сўнг уни кўтариб, ҳатто болдирни ярмига етди. Сўнг Абу Бакр(р.а)га қараб; “кимки кийимини кибрланиб сўдраб олса, Аллоҳ унга Қиёмат куни қарамайди”. Сўнг Абу Бакр(р.а) “мени иштоним гоҳида сўдралиб қолади” деди. Набий(с.а.в) “сиз улардан эмассиз, эй Абу Бакр” деди. Байҳақий ривояти. “Сиз уни кибрланиб қиладиганлардан эмас” деган лафз билан имом Бухорий ҳам ривоят қилган.

Хулоса, шуки; Ислом узун кийишни эмас, кибрни ҳаром қилди ва кибр аломати зоҳир бўлган ҳар нарсани ҳаром қилди. Кибр бўлмаса узун кийиш ҳам жоиз.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.031 seconds.