Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Суний вужуд билан ижтимоий вужудни тушунтира оласизми.
Umid
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Суний вужуд билан ижтимоий вужудни тушунтира оласизми.
        October 20, 2015, 03:58
Иқтибос

Ассалому алайкум, биродар яхшимисиз хорманг ишлар билан, сизга яна саволим.
Суний вужуд билан ижтимоий вужудни тушунтира оласизми.
Аллоҳни раҳмати сизга бўлсин.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Суний вужуд билан ижтимоий вужудни тушунтира оласизми.
        October 20, 2015, 04:00
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Омин, сизларга ҳам Аллоҳнинг раҳмати ва ҳидояти бўлсин!
Сунъий вужуд дегани саноатнинг маҳсули бўлган нарсалар, масалан; машина, телефон ёки компютер каби. Бу каби нарсалар табиий яратилган нарсалардан фарқли илм-ҳунар натижасида вужудга келяпди. Булардаги ишлаш услублари бир ҳил бўлади. Бир маркадаги машинани олсак, ҳаммасини ёқилғи ҳаражати, тезлиги ва юмшоқ ёки қаттиқлиги бир ҳил бўлади. У ўз заводидан чиқаётганда қандай ишлашга мослаштирилган бўлса ўшандай ишлайди ва ҳаммаси бир ҳил ишлайди. Бир бирига муҳтож бўлмайди.

Аммо инсон эса, сунъий вужуд эмас, балки ижтимоий вужуддир. Яъни инсонлар ҳаётда бир бирлари билан жамланиб яшашга маҳкум. Улар ўзлари ёлғиз ҳолда яшашлари табиатларига тўғри келмайди. Оила қуради, табибга, устага эҳтиёжи тушади ва улар билан бирга яшашга мажбур. Шунинг учун уни “ижтимоий” вужуд дейиляпди. Демак, улар бир ҳил эмас, баъзилари табибликка моил бўлса, бошқалари ҳунармандчиликка қизиқади. Уларда яралишида учта ғариза ва аъзо эҳтиёжлари бўлишлигидан бир ҳил бўлишса ҳам, лекин уларнинг қувватларида, инсоний характерларида бир биридан фарқ қилади. Бу ўз навбатида бирида бўлмаган нарса бошқасида бўлишлигига олиб келади. Бу билан улар бир бирларига муҳтож ҳолларида яшайдилар. Бу эса уларни ўзаро жамланиб яшашларига сабаб бўлади. Менимча шу баён етарли бўлди. Тушунарсиз бўлиб қолса яна сўрарсиз.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.029 seconds.