Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Халол ёзуви бўлмаган мол-товуқ гўштини истеъмол қилиш мумкинми
masud
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Халол ёзуви бўлмаган мол-товуқ гўштини истеъмол қилиш мумкинми
        October 10, 2015, 03:00
Иқтибос

Ассаламу алекум бродарлар. Россияда халол ёзуви бўлмаган мол-товук гўштини мумкин дейишяпти. Шунга фирма қандай қареди. Илтимос Жавоб берворилар.
Бўмеди деган фикрлар ҳам бор

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Халол ёзуви бўлмаган мол-товуқ гўштини истеъмол қилиш мумкинми
        October 10, 2015, 03:13
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Аллоҳ Таоло дейди:

وَطَعَامُ الَّذِينَ أُوتُواْ الْكِتَابَ حِلٌّ لَّكُمْ وَطَعَامُكُمْ حِلُّ لَّهُمْ
“Китоб берилган кимсаларнинг таомлари сизлар учун ҳалолдир ва сизларнинг таомларингиз улар учун ҳалолдир”. [5:5]
Демак, китоб берилган кимсаларнинг таомлари мусулмонлар учун ҳалол эканлигини оят очиқ баён қиляпти. Мусулмон киши бу оятга амал қилган ҳолда аҳли китобларнинг таомини истемол қилиши жоиз. Бу ўринда хос ҳукм билан келган чучқа каби ҳаром нарсалардан бошқалари, яъни мусулмон учун ҳалол бўлган нарсаларни аҳли китобдан ҳам сотиб олиш ёки ейиш мумкин. Бу шаръий ҳукм бўлиб, унда аниқлик шарт қилинмаган. Аниқлик фақат ақидада шарт. Аммо шаръий ҳукмларда гумоннинг ғолиби кифоя қилади. “ҳалол” деган ёзувнинг бор ёки йўқлигининг ҳам, “аҳли китоблар ўз динларида амал қилувчи ҳақиқийларидан бўлишлари керак” деган гапларнинг ҳам аҳамияти йўқ. Чунки рисолат нозил бўлаётган даврларда ҳам аҳли китоблар ҳақиқий эмас эдилар, балки Исо(а.с)ни Аллоҳ Таолога шерик қилган мушриклар эди. Аллоҳ Таоло дейди:

لَّقَدْ كَفَرَ الَّذِينَ قَالُواْ إِنَّ اللّهَ ثَالِثُ ثَلاَثَةٍ
„«Аллоҳ учтанинг (яъни Аллоҳ, Марям, Ийсонинг) биридир», деган кимсалар ҳам аниқ кофир бўлдилар“. [5:73]

لَّقَدْ كَفَرَ الَّذِينَ قَآلُواْ إِنَّ اللّهَ هُوَ الْمَسِيحُ ابْنُ مَرْيَمَ
„«Аллоҳ - Масийҳ ибн Марямдир», деган кимсаларнинг кофир бўлганликлари аниқдир“. [5:17]
Мажусийлар, бутпарастлар, юлдузларга сиғинувчилар ва шу каби мушриклар эса аҳли китоб эмаслар. Уларнинг таомлари мусулмонлар учун ҳалол эмас. Улар сўйган гўштни ҳақиқий мусулмон сотмайди, чунки уни сотиш ҳам ҳаром. Аммо фосиқ мусулмондан ҳам олиб бўлмайди. Агар улар томондан келтирилган гўштни мусулмон ёки аҳли китоб сўйганлиги аниқлансагина ҳалол бўлади. Ҳасан ибн Муҳаммаддан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ(с.а.в) Ҳажар мажусийларини Исломга даъват қилиб уларга хат ёздилар. Улардан ким Исломга кирса, ундан Исломини қабул қилдилар, кимки Исломга кирмаса, жизя тўлайдиган ва унинг (сўйган жонлиғи) ейилмайдиган ва улардан бирор аёлга никоҳланмайдиган бўлди». (Байҳақий ривояти).
Муттақий.

umuhtor
Новичок
Св-Жв: 16
Permalink
Post Re: Халол ёзуви бўлмаган мол-товуқ гўштини истеъмол қилиш мумкинми
        October 20, 2015, 03:39
Иқтибос

Ассаламу алейкум!!!
Шу саволди жавоби менга тушинарсиз бўлиб колди сизлар халол ёзуви бўлмаган гўштларни истимол килса бўлоради деган манода жавоб бўлибди.
Ахли китобларни таомини истимол килса бўлади лекин ўша ахли китоб мол ёки қўйни қандай сўйишлиги хам ахамятсизми сизларнинг фикрийлар бўйича мисол ( мол кўй цехида аввал шариат айтгандай эмас аввал жониварни ўлдириб кейин гўштини бўлак-бўлак қилса ҳам" халол бўлорадими бизлар учун??

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Халол ёзуви бўлмаган мол-товуқ гўштини истеъмол қилиш мумкинми
        October 20, 2015, 03:42
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Аҳли китоблардан озиқ-овқат борасида шаръий ҳукмлар талаб қилинмайди, чунки улар “Муҳаммад(с.а.в) Аллоҳнинг росули эканига” ва “Қуръон Аллоҳ Таолонинг каломи эканига” иймон келтиришмаганлар. Улардаги нарсаларни талаб қилиш динда мажбурлаш бўлади. Бу эса Қуръонда қайтарилган:

لَا إِكْرَاهَ فِي الدِّينِ قَدْ تَبَيَّنَ الرُّشْدُ مِنْ الغَيِّ
Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир. (Зеро) ҳақ йўл залолатдан ажраб бўлди. [2:256]
Шунинг учун уларни қандай сўйганлигини аҳамияти йўқ. Лекин сўйилган бўлишлиги шарт. Чунки ҳадисларда “ذَبَائِحُهُم”- «забоиҳиҳим» деб забҳ луғати билан ифодаланяпди. “забҳ” эса сўйишга ишлайди. Сўйилмасдан уриб ўлдирилган, бўкиб ўлган ёки бирор сабабдан ўлган нарса “сўйилган” дейилмайди, балки уларни “ўлакса” ёки уриб ўлдирилган ёки бўғиб ўлдирилган дейилади. Улар шариатда ҳаром бўлиб, уларни (ва чўчқа каби бошқа ҳаром нарсаларни) мусулмонми, аҳли китобми фарқсиз ҳеч бир кимсадан сотиб олиш ёки истемол қилиш мумкин эмас. Фақат шариатда баъзи бир истисноси бўлганларигина мумкин, масалан балиқ ёки овдаги ҳайвонлар каби. Аллоҳ Таоло айтади:

حُرِّمَتْ عَلَيْكُمْ الْمَيْتَةُ وَالدَّمُ وَلَحْمُ الْخِنزِيرِ وَمَا أُهِلَّ لِغَيْرِ اللَّهِ بِهِ وَالْمُنْخَنِقَةُ وَالْمَوْقُوذَةُ وَالْمُتَرَدِّيَةُ وَالنَّطِيحَةُ وَمَا أَكَلَ السَّبُعُ
“Сизларга ўлакса, қон, тўнғиз гўшти, Аллоҳдан бошқа бировнинг йўлида сўйилган нарса, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, баланд жойдан қулаб ўлган, (бошқа бирон ҳайвон билан) сузишиб ўлган ва йиртқич ҳайвон тишлаб ўлдирган жониворлар ҳаром қилинди...” [5:3]
Энди уларни сўйилган ёки ўлдирилган эканини билиш шу соҳани биладиган, ўша жойда ишлайдиган инсонларнинг иши. Агар сўйилаётган бўлса, демак ҳалол. Агар сўйилмасдан ўлдирилаётган бўлса, у ҳолда Қуръоннинг очиқ ояти билан ҳаром.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.057 seconds.