Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Уламолар пайғамбарлар меросҳўри деган ҳадисини қандай тушунишимиз лозим
adu
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Уламолар пайғамбарлар меросҳўри деган ҳадисини қандай тушунишимиз лозим
        October 7, 2015, 03:57
Иқтибос

Савол:
Пайгамбаримиз Мухаммад С.А.В.нинг
العلماء ورثة الأنبياء
Уламолар пайғамбарлар меросҳўри деган ҳадисини қандай тушунишимиз лозим
Масалан: шейҳ Бутыйни ёки шейх Юсуф Карзовийни ёки шайх Аловуддин Мансурни Росулуллоҳга меросхур дея оламизми?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Уламолар пайғамбарлар меросҳўри деган ҳадисини қандай тушунишимиз лозим
        October 7, 2015, 04:02
Иқтибос

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Саволда зикр қилинган “олимлар”га ҳукм чиқариш менинг ҳаққим эмас. Уларга баҳо бериш улар билан мулоқотда бўлаётганларнинг иши. Ҳақиқатини эса Аллоҳ билгувчи. Лекин мен пайғамбарларнинг меросҳўрлари бўлган олимлар қандай одамлар бўлиши кераклигини баён қилиб бераман. Шу кунлардаги истилоҳда олимлар деб икки турдагиларига ҳам ишлатилади: биринчиси - дин олимлари, яъни Исломни билган олимлар. Иккинчиси - аниқ фанлар бўйича олимлар, масалан; математика ёки химия каби. Бу ҳадисда айтилаётган олимлар фақат дин олимларидир. Абу Хотам(р.а) айтади: “бу ҳадисда уларга фазл бўлаётган олимлар – фақат Пайғамбармиз(с.а.в)нинг илмини билганлар холос, улардан бошқа олимлар эмас. Ҳадисда “олимлар пайғамбарларнинг меросҳўрлари” дейилган. Пайғамбарлар фақат “илм”ни мерос қолдирганлар. Пайғамбармиз(с.а.в)нинг илми суннатидир, демак, кимда ким уни билмайдиган бўлса пайғамбарларнинг меросҳўрларидан бўлмайди”. Демак, пайғамбарларнинг меросҳўрлари мужтаҳидлар, кейин улардан шаръий ҳукмларни ўрганиб, бошқаларга ўргатувчи фақиҳлар бўлади. Биз Пайғамбаримиз(с.а.в)ни яхши кўрганимиздек, у кишини оиласи ва асҳобларини, шунингдек то Қиёмат кунигача уларга яхшилик билан эргашганларни яхши кўриб, ҳақларига дуолар қилишимиз ва ҳар ишимизда уларни йўлбошчи қилиб, уларнинг гапидан чиқмаслигимиз керак. Убода Ибн Сомит(р.а) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар(с.а.в): «Каттамизни улуғламаган, кичигимизга шафқат қилмаган ва олимимизнинг ҳаққини билмаган одам менинг умматимдан эмас», дедилар. Росулуллоҳ(с.а.в) дедилар: “албатта, Аллоҳ илмни бандаларидан суғуриб олиб қўйиш билан ман қилмайди, лекин илмни олимларни олиб қўйиш билан ман қилади, ҳатто агар бирорта олимни қолдирмайдиган бўлса, одамлар ўзларига жоҳилларни раҳбар қилиб олишади. Бас улардан бирор нарса сўралса, илмсиз фатво беришади. Натижада ўзлари ҳам адашади ва бошқаларни ҳам адаштиришади”. Имом Бухорий ривояти.

Олимларга Аллоҳ Таоло юқори мақомларни ваъда қилган. Абу Дароъ Росулуллоҳ(с.а.в)ни: “кимики илм излаб йўлга чиқса, Аллоҳ уни жаннат йўлларидан бир йўлга йўллаб қўяди ва албатта фаришталар толиби илмдан рози бўлиб, қанотларини унга қўяди. Албатта, олимга Еру-осмонлардаги кимсалар ва денгиз қаридаги китлар истиғфор айтади. Албитта, обидга қараганда олимнинг фазли бошқа юлдузлар ичидаги тўлиной кечасидаги ойнинг мисолидир ва албатта олимлар пайғамбарларнинг меросҳўрларидир. Албатта пайғамбарлар динору-дирҳамни мерос қолдирмадилар. Улар илмни мерос қолдирдилар, бас кимда ким уни олса тўлиқ насиба олибди”- деганларини эшитганман, деб ривоят қилган. Абу Довуд ривояти. Пайғамбармиз(с.а.в): “Қиёмат куни уч нафар: пайғамбарлар, сўнг олимлар, сўнг шаҳидлар шафоат қилади”- деди. Усмон(р.а)дан Ибни Можжаҳ ривояти. Пайғамбармиз(с.а.в): “албатта, олимларнинг мисоли осмондаги юлдузлар кабидирки, қуруқлигу, денгизнинг зулматли кечаларда уларга қараб тўғри йўлни топилади. Агар юлдузлар кўринмай қолса, йўлбошчилар ҳам адашиб кетишлари эҳтимол” - деди. Анас ибн Моликдан имом Аҳмад ривояти. Абу Саиъд ал-Худрий(р.а) Росулуллоҳ(с.а.в) “обидга нисбатан олимнинг афзаллиги Умматимга нисбатан менинг афзаллигимга ўҳшайди” деганини ривоят қилган. Демак, Пайғамбармиз(с.а.в)нинг меросҳўрлари бўлишлари учун ўрганган илмларини бошқаларга етказувчи бўлишлари шарт. Шундагина мужтаҳид ва фақиҳлар Пайғамбаримиз(с.а.в)нинг меросҳўрлари бўладилар. Улар қаторида шаръий ҳукмни етказувчи ҳар бир даъватчи ўз қавмига нисбатан қандайдир маънода олим ва Пайғамбаримиз(с.а.в) меросҳўрларидан бўлади. Расулуллоҳ(с.а.в) айтадилар: «Менинг сўзимни эшитиб, уни ёдлаб, уни етказган банданинг юзини Аллоҳ ёруғ қилсин. Шундай фиқҳни етказувчи борки, фақиҳ эмас. Шундай фиқҳни етказувчилар борки, улар фиқҳни ўзидан яхши биладиган кишиларга етказадилар».

Аллоҳ Таоло Қуръонни Расулуллоҳ(с.а.в) одамларга етказиши учун нозил этганини зикр қилган: „Сизга эса одамларга нозил қилинган нарсаларни баён қилиб беришингиз учун бу эслатмани - Қуръонни нозил қилдик“. [16:44] Ҳатто Пайғамбаримизни “рисолат”ни етказмаса, унинг Росул эканлигининг маъноси қолмаслигидан огоҳлантиди: „Эй Пайғамбар, сизга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган нарсани етказинг! Агар (бу фармонга амал) қилмасангиз, Унинг рисолатини (бандаларига) етказмаган бўлурсиз“. [5:67] „Сизлар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна бордир“. [33:21]

Пайғамбаримиз меросҳўрларидан бўлишликнинг яна бир шарти – ишончли ва тақводор бўлишлари. Ҳақиқий олимлар энг тақводор одамлардан бўлишлари керак, ҳамда уларга ишонч йўқолмаган бўлиши шарт. Чунки улардан ўрганмоқчилар шаръий ҳукмни Аллоҳ нозил қилган нарсани қандай бўлса ўшандайлигича етказаётганига ишонч бўлиши шарт, яъни улар тақводор мўминлардан бўлишлари ва шу ўринда айнан Аллоҳ Таолонинг ҳукми мана шандай деган гумоннинг ғолиби бўлиш керак. Агар фосиқ, ишончсиз бўлишса, улардан бирорта ҳам шаръий ҳукмни олиб бўлмайди. Чунки ишончсиз одамнинг айтган гапини текширмасдан олишга ҳаққимиз йўқ. Чунки Аллоҳ Таоло шунга амр қилган: „Эй мўминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, сизлар аниқлаб-текшириб кўринглар!“ [49:6]. Аллоҳ Таоло айтади: “Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларгина қўрқур”. [35:28]

Демак, олимларнинг ҳаққи - уларни ҳурмат қилишимиз, ҳамда сўзларига қулоқ солиб, уларга итоат қилишимиз, ўзимизга раҳбардек билишимиздир. Ибн Исҳоқ айтади: «Мадиналиклар қайтаётганда Расулуллоҳ(с.а.в) уларга Мусъаб ибн Умайрни қўшиб, уларга Қуръон ўқиб бериш, Исломни ўргатиш ва динда билимдон қилишни буюрдилар. Шу боис Мусъаб Мадинада «Қуръон ўқиб берувчи» деб номланар эди. У Асъад ибн Зуроранинг уйида турди. Одамларнинг уйларига, қабилаларига бориб, уларни Исломга даъват қилар ва Қуръон ўқиб берарди. Натижада одамлар битта-битталаб иймон келтириб, охири Ислом Мадинада зоҳир бўлиб, (Авс қабиласининг Хатма, Воил ва Воқиф хонадонларидан бошқа) ансорийларнинг барча хонадонларига кириб борди». Унга қулоқ солишлари натижасида бир йил ўтмай Мадина жамияти исломий давлат қилишга лойиқ диётга айланди. Ҳолбуки Мусъаб Мадиналик эмас эди, уларни аввал танимаган, урф-одатларида иштирок этмаган муҳожир инсон эди. Унга қулоқ солишди, Исломни ўрганишди. Аллоҳ Таоло ва Русули улардан рози бўлиб, ўз Китобида мақтаган, то Қиёмат кунигача мусулмонлар салоту-саломлар йўллайдиган ансорийлар бўлишди. Аммо Маккада эса, Росулуллоҳ(с.а.в)га ҳам қўлоқ солишмади. Унга жуда кўп озорлар беришиб, уни жиннига чиқаришди. Уни ўзларига бош қилиш ўрнига, уни Маккадан қувиб чиқаришди. Уларни фатҳ қилиб, куч билан Исломни етказгунича жаҳолат ботқоғида ботишиб, нодонлик зулматларида кунларни ўтказишди. Жоҳиллар ва аҳмоқлар бўлиб тарихда қолишди. Шу кунларда ҳам тарихда бўлгандек ишлар бўляпти, масалан: Мисрда ҳақиқий олимларга эргашмай, демоқратия асосидаги муросасоз “олимлар”га қулоқ солишди. Улар оммани адаштиришди, Мисрнинг қора кунларини янада узайтиришди.

Ҳуллас, сиз ақлингиз етганича текшириб, энг тақводор ва энг билимдон деб билган олимлардан шаръий ҳукмларни ўрганишингиз ва уларни иззат, икром қилишингиз, сўзларига қулоқ солишингиз керак. Қолганларга баҳо беришни эса Аллоҳ Таолога қолдирайлик. Аммо улар айтаётган фикрларни қанчалар ҳақ ва тўғри эканини текшириб, сўнгра уларга нисбатан бўлган муносабатимизни белгилаймиз. Бунда асос албатта Қуръон ва ҳадис бўлади ва шундай бўлишга буюрилганмиз.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.036 seconds.