Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Дорул исломнинг тарифи, шартлари ва унинг далили нима
sari
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Дорул исломнинг тарифи, шартлари ва унинг далили нима
        October 2, 2015, 01:09
Иқтибос

Ассаломуалекум ва рохматуллох Аллох сизни Ўзи сақласин биродар, дорул исломнинг тарифи, шартлари ва унинг далили нима?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Дорул исломнинг тарифи, шартлари ва унинг далили нима
        October 2, 2015, 01:13
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Исломий юртлар, шу жумладан араб юртларига келсак, афсуслар бўлсинки, уларнинг барчаси куфр қонун ва ҳукмлари билан бошқарилмоқда. Фақат никоҳ, талоқ, нафақалар, мерос, оталик ва фарзандлик масалаларидагина исломий аҳкомлар қўлланмоқда. Бунинг учун махсус маҳкамалар ташкил этилиб, уларга шаръий маҳкамалар деган ном берилди. Шуниндек Саудия ва Эронга ўхшаш мусулмонларнинг баъзи юртларидаги маҳкамаларда бошқа баъзи бир шаръий ҳукмлар ҳам татбиқ қилинмоқда.

Бугунги кунда ер юзининг барча қитъаларида мусулмонлар яшаётган диёрнинг воқелигига келсак, у Ислом диёрининг воқелиги эмас, балки куфр диёрининг воқелигидир.

Буни англаб олиш учун шаръий истилоҳдаги Ислом диёрининг воқелигини ва куфр диёрининг воқелигини билиш зарурдир.

Шаръий истилоҳда Ислом диёри Ислом аҳкомлари асосида бошқариладиган ҳамда хавфсизлиги Ислом ҳимоясида бўлган, яъни ички ва ташқи ишлари мусулмонларнинг салтанати ва ҳимоясида бўлган диёрдир, гарчи аҳолисининг кўпчилигини ғайримусулмонлар ташкил этса ҳам.

Аммо куфр диёри шаръий истилоҳда куфр ҳукмлари билан бошқариладиган ҳамда хавфсизлиги Ислом ҳимоясида бўлмаган, яъни мусулмонларнинг салтанати ва ҳимоясида бўлмаган диёрдир, гарчи аҳолисининг кўпчилигини мусулмонлар ташкил этса ҳам.

Бирор диёрга Ислом диёри ёки куфр диёрилиги юзасидан эътибор берилаётганда юртга ёки аҳолига эмас, балки қонунларга ва ҳимояга эътибор берилади. Агар қонунлари Ислом аҳкомлари бўлиб, хавфсизлиги мусулмонларнинг ҳимоясида бўлса, у Ислом диёридир. Агар қонунлари куфр қонунлари бўлиб, хавфсизлиги мусулмонларнинг ҳимоясида бўлмаса, у куфр диёри ёки дору-л-ҳарб (яъни фатҳ қилиниши зарур булган диёр)дир.

Бу фикр Сулаймон ибн Бурайданинг ҳадисидан олинган. Унда келганки, «...уларни Исломга даъват эт. Агар даъватингни қабул қилсалар, улардан (Исломини) қабул қилиб қиличингни тий. Сўнг уларни ўз диёрларидан муҳожирлар диёрига кўчиб ўтишга даъват эт ва уларга билдирки, агар кўчиб ўтсалар муҳожирларга берилган барча ҳуқуқлардан улар ҳам баҳраманд бўлурлар ва муҳожирларнинг зиммасидаги вазифалар уларга ҳам юкланур».
Ҳадиснинг мазмуни шуки, улар кўчиб ўтмасалар муҳожирларга, яъни Ислом диёридагиларга берилган ҳуқуқлар уларга берилмайди. Бу ҳадис муҳожирлар диёрига кўчиб ўтадиган кишиларга тегишли аҳкомларнинг унга кўчиб ўтмайдиган кишиларга тегишли аҳкомлардан фарқлилигини баён қилади. Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)нинг даврларида муҳожирлар диёри Ислом диёри, бошқа диёрлар эса куфр диёри эди.
Ислом диёри ва куфр диёри ёки дору-л-ҳарб истилоҳи шу ҳадисдан истинбот қилингандир. Бу ўринда диёр сўзини «Ислом», «куфр» ёки «ҳарб» сўзлари билан боғланиши «бошқарув» ва «салтанат» сўзлари билан боғланишни ифодалайди.

Шу фикрлардан аён бўладики, бирор диёрни Ислом ёки куфр диёри деб ҳисоблашда салтанатнинг нисбати нимага берилаётгани эътиборга олинади. Салтанат фақат икки иш билан юзага келади:
биринчиси, одамларнинг алоқа ва муносабатларини муайян аҳкомлар асосида бошқариш; иккинчиси, аҳоли ҳавфсизлигини таъминлайдиган ва қонунларни ижро этадиган қувват, яъни ҳимоя. Шу боис мазкур икки иш шарт қилинди.

Бундан ташқари, бирор диёрни Ислом диёри деб эътиборга олиш учун Ислом аҳкомларини татбиқ этиш шартлигига яна далил Оллоҳ таолонинг қуйидаги сўзидир:

وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ
„Кимда-ким Оллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир" [5:44]

Бунга яна Авф ибн Моликнинг ҳадисида ёмон ҳокимлар тўғрисида келган сўзлар ҳам далилдир. Унда келганки, «...Эй Расулуллоҳ бу ёмон ҳокимларга қарши қилич ялонғочлаб курашмаймизми, деб сўралганида, Расулуллоҳ(с.а.в): «Модомики улар ораларингда намозни адо қилар экан, йўқ, курашмайсизлар», дея жавоб бердилар».

Бунга яна Уббода ибн Сомитдан байъат тўғрисида ривоят қилинган ҳадисдаги сўзлар далилдир. Унда келганки, «...бошлиқлардан ишни тортиб олмасликка биноан байъат берамиз деб байъат қилаётганларида Расулуллоҳ дедилар: «Лекин куфр ишлигига Оллоҳ тарафидан аниқ далил келган очиқ кофирликни кўрсаларинг (улардан бошқарув ишини тортиб олиш учун ҳаракат қилишларингга биноан байъат қиламан)». Табароний ривоят қилган ҳадисда «...аниқ кофирликни...» деган сўз келган. Бу далиллар Ислом аҳкомларидан бошқа қонунлар асосида бошқариш ҳокимга қарши қилич кўтаришни вожиб қилишига далолат қилади.
Бу эса Исломни татбиқ этиш Ислом диёрининг шартларидан бири эканининг далилидир. Акс ҳолда унга қарши қилич кўтариш ва жанг қилиш вожиб бўлади.

Аммо хавфсизлик Ислом ҳимояси билан, яъни мусулмонларнинг салтанати билан бўлиши вожиблигига келсак, у Оллоҳ таолонинг ушбу сўзидан олингандир:

وَلَنْ يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً
– „Мўминларнинг устидан кофирларнинг ҳукмрон бўлишига Оллоҳ ҳеч йўл қўймайди", [4:141]
яъни мўъминлар устидан кофирларнинг салтанатга эга бўлиши жоиз эмас. Чунки уларга салтанатнинг бериб қўйилиши мусулмонларнинг хавфсизлигини Ислом ҳимоясига эмас, балки куфр ҳимоясига топширишдир.

Шунингдек, Расулуллоҳ(с.а.в) мусулмонлар салтанатига тобеъ бўлмаган ҳар қандай юртга қарши, хоҳ унинг аҳолиси мусулмон, хоҳ ғайримусулмон бўлсин, ғазот қилишга буюрар эдилар ва қуролли жанглар олиб борар эдилар. Бунга далил аҳолиси мусулмонлар бўлса Расулуллоҳ(с.а.в) уларни ўлдиришдан қайтарганларидир. Анас(р.а)дан ривоят қилинди, у айтди: «Расулуллоҳ бир қавмга қарши ғазот қилсалар, тонг ёришгунгача уруш очмас эдилар. Агар азоннинг овозини эшитсалар ҳужум қилмас, агар азоннинг овозини эшитмасалар тонг ёришганидан сўнг ҳужум бошлар эдилар». Исом ал-Музанийдан ривоят қилинди, у айтди: Пайғамбар(с.а.в) ҳар бир сарийяни жўнатаётганларида айтар эдилар: «Масжидни кўрсаларинг ёки азоннинг овозини эшитсаларинг бирор кишини ўлдирманглар». Азон ва масжид Ислом анъаналаридандир. Бу ҳадис бирор юртда мусулмонларнинг яшаётганлиги унга қарши курашиш ва қуролли жанглар олиб боришни ман қилмаслигини англатади. Яъни мусулмонлар салтанатига тобеъ бўлмаган юртлар дору-л-ҳарб яъни куфр диёри, деб эътибор қилинди. Чунки бу юртларда Ислом анъаналари кўринсада, лекин уларнинг хавфсизлиги Расулуллоҳ(с.а.в)нинг салтанати, яъни Ислом салтанати ва ҳимояси билан таъминланмас эди. Шу боис, бундай юртлар дору-л-ҳарб (фатҳ қилиниши зарур бўлган диёр) деб эътибор қилиниб, ҳар қандай дору-л-ҳарбга қарши жанг қилингани каби унга қарши жанг қилинди.

Шу фикрлардан маълум бўладики, бугунги кунда исломий юртларнинг барчасида Ислом билан ҳукм юритиш шарти мавжуд эмас, гарчи уларнинг кўпчилигининг хавфсизлиги мусулмонларнинг ҳимояси ва салтанати билан бўлса ҳам. Шунинг учун, бу юртлар исломий юртлар ва аҳолиси мусулмонлар бўлишига қарамай, афсуслар бўлсинки, Ислом диёри деб эътибор қилинмайди. Чунки диёрга баҳо берилаётганда юрт ва аҳолига эмас, балки аҳкомлар ва ҳимояга эътибор берилади.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.029 seconds.