Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: вожиб билан фарз
Bohodir
Новичок
Св-Жв: 16
Permalink
Post вожиб билан фарз
        September 3, 2015, 03:58
Иқтибос

Ассалому алайкум

Низомда вожиб билан фарз битта ўринда келган. Аммо уни амал хусусида дейишяпти лекин этиқодий жихатдан вожиб билан фарзни фарқи бор экан. Биродар шу масалага кенгроқ қилиб жавоб берсангиз чунки бизга шундай экан деган одам далиллари билан тушунтириб бера олмаяпти. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: вожиб билан фарз
        September 3, 2015, 04:03
Иқтибос

Ва алайкум ассалому ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Эътиқодга қабул қилинган бир неча мавзулар бор, масалан: Аллоҳ Таолонинг борлиги, Муҳаммад(с.а.в) Росули эканлиги, Қуръон Аллоҳнинг китоби ёки қайта тирилишни ҳақ эканлиги каби. Бу ишларни инкор қилган инсон кофир бўлади. Инкор қилувчиси кофир бўладиган ишларни эътиқод бобига киритилган дейилади. Баъзи бир ишлар борки, улар фақат эътиқод қилишга алоқадор бўлсада, лекин уни инкор қилувчиси кофирга чиқарилмайди. Аллоҳ Таоло айтади:

إِنْ يَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ
“Улар фақат гумонга эргашадилар-а!” [53:23]

إِنْ يَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ وَمَا تَهْوَى الأَنْفُسُ
“Улар фақат гумонга ва ҳавойи-нафсларига эргашадилар-а!” [53:23]

وَمَا لَهُمْ بِهِ مِنْ عِلْمٍ إِنْ يَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ وَإِنَّ الظَّنَّ لاَ يُغْنِي مِنَ الْحَقِّ شَيْئًا
“Ҳолбуки, улар учун бу ҳақда (яъни, фаришталарнинг қайси жинсдан эканлиги ҳақида) бирон билим-ҳужжат йўқдир. Улар фақат гумон-тахминга эргашурлар, холос. Аниқки, гумон ҳақиқатдан бирон нарсанинг ўрнига ўтмас!” [53:28]
Бу оятлар ақидаларда(яъни бировни кофирга чиқариш масаласида ҳам) заннга эргашадиганларни очиқ ёмонлаяпти. Уларни ёмонлаб, қатъий танқид қилиш заннга эргашишдан қайтаришга далил бўлади. Чунки кофирга чиқарилиш учун ҳеч қандай гумон қолмаслик керак, масалан: қабрда азоб бор деб ишониш эътиқод қилишга алоқадор иш бўлсада, уни инкор қилувчиси кофирга чиқарилмайди. Негаки бир неча ҳадисларда келган бу маънони гумонга солиб қўядиган оятдан тушуниладиган баъзи хабарлар борки, шундан қабр азобини инкор қилувчисини аниқ кофирлигига далил етарли бўлмаганлигидан кофирга чикарилмайди. Чунки ақидада гумонни асос қилиб ҳукм чиқариш ҳаром, ҳатто оятдан тушунган ўша маъно тўғри бўлиб қолиши мумкин деган гумон билан уларни гуноҳкорга ҳам чиқариб бўлмайди. Оятдаги маънолар ҳам қатъий бўлмагани учун ҳадисларни ҳам дироятан тарк қилиш мумкин эмас. Аммо шаръий ҳукм борасида зоннга ҳам эргашишга буюрилганмиз. Лекин баъзи бир шаръий ҳукмлар қатъий далил ва қатъий далолат билан келган, масалан: ўғирини қўлини кесиш каби. Бу оятда ворид бўлган ва ҳамма мужтаҳид бир хил тушунади. Демак, ўғри учун аниқ жазо Шореъ томонидан нозил бўлган. Уни инкор қилувчиси Шореъни ёлгончига чиқариш билан баробар. Шундан аниқ ҳакмларни инкор қилувчи ҳам Шореънинг ҳукмига таслим бўлмаганидан кофир бўлади. Бу амалга таалуқли ҳукм бўлса ҳам унга ишониш жиҳати эътиқодий масала бўлади. Бу ўринда фарз-вожиб билан суннат ёки мубоҳнинг фарқи йўқ, яъни қатъий фарзни инкор қилган инсон кофир бўлгани каби қатъий суннатни ёки қатъий мубоҳни инкор қилган инсон ҳам кофир бўлади. Масалан: бомдот номозидаги икки ракаат суннати амал масаласи бўлса ҳам, уни инкор қилган инсон ҳам кофир бўлади. Лекин уни суннатлигига таслим бўлиб, узр билан ёки узрсиз тарк қилса ҳам гуноҳкор бўлмайди, фақат савобдан маҳрум бўлади. Аллоҳ Таоло айтади:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا آمِنُوا بِاللهِ وَرَسُولِهِ وَالْكِتَابِ الَّذِي نَزَّلَ عَلَى رَسُولِهِ وَالْكِتَابِ الَّذِي أَنزَلَ مِنْ قَبْلُ
وَمَنْ يَكْفُرْ بِاللهِ وَمَلاَئِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ فَقَدْ ضَلَّ ضَلاَلاً بَعِيدًا
“Эй мўминлар! Аллоҳга, Унинг пайғамбарига ва шу пайғамбарига нозил қилган Китобига ҳамда илгари нозил қилган Китобига иймон келтиринглар. Кимки Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига ишонмаса, демак, у жуда қаттиқ адашибди”. [4:136]
Сўзсиз ишониш лозим бўлган юқоридаги фикрлар қарор топгач, ҳар бир мусулмон учун Ислом шариатининг барчасига ишониш лозим бўлиб қолади. Чунки Ислом Шариати Қуръони Каримда келган ва уни Расулуллоҳ(с.а.в) олиб келган. Акс ҳолда киши кофир бўлади. Шунинг учун Шариат қонунларини бутунича ёки унинг қатъий исбот қилинган муфассал қонунларини, гарчи амалга тааллуқли бўлса ҳам уни инкор қилиш куфрдир. Бу қонунлар ибодатлар, муомалалар, уқубат (жазо чоралар) ёки емак-ичмакларнинг қайси бирига тааллуқли бўлишининг фарқи йўқ.

وَأَقِيمُوا الصَّلاَةَ
“Намозни ўз вақтида адо қилинг”, [2:43]
оятини инкор қилиш:

وَأَحَلَّ اللهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا
“Аллоҳ савдони ҳалол, судхўрликни ҳаром қилди”, [2:275]
оятини инкор қилиш каби;

وَالسَّارِقُ وَالسَّارِقَةُ فَاقْطَعُوا أَيْدِيَهُمَا
“Ўғрининг - хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин қўлларини кесинглар”, [5:38]
оятини инкор қилиш каби;

حُرِّمَتْ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةُ وَالدَّمُ وَلَحْمُ الْخِنزِيرِ وَمَا أُهِلَّ لِغَيْرِ اللهِ بِهِ
“Сизларга ўлик, қон, тўнғиз гўшти ва Аллоҳга бағишлаб сўйилмаган жониворлар ҳаром қилинди”, [5:3]
оятини инкор қилиш каби куфрдир. Шариатга ишониш-иймон келтириш ақлга боғлиқ эмас. Балки Аллоҳ Таоло тарафидан келган Шариат қонунларининг барчасига мутлақ таслим бўлиш лозимдир.

فَلاَ وَرَبِّكَ لاَ يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لاَ يَجِدُوا فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
“Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар”. [4:65]
Шу ўринда баъзи мужтаҳидлар амалларга тааллуқли ҳукмларни иккига бўлишган: ҳеч қандай гумонсиз олинган қилиниши қатъий талаб қилинган ҳукмларни – фарз деб, уни инкор қилувчисини кофир бўлади деган таърифни беришди. 100\100 бўлмай, озгина гумон билан ишлаб чиқилган қилиниши қатъий талаб қилинган ҳукмларни – вожиб деб, уни инкор қилувчиси кофир бўлмасада қаттиқ гуноҳкор бўлади деб таъриф беришди. Қатъий ҳукмлар борсидаги кофирлик масаласини фақат фарз ва вожибгагина чеклаб, иккига ажратишга ҳеч қандай далил йўқ. Бу икки турдаги ҳукмлар аслида қилиниши қатъий талаб қилинган ҳукмлар томонидан бир хил, хеч қандай фарқи йўқ. Бу икки: фарз ва вожиб сўзлари Қуръон ва ҳадисларда бир ҳил маънода ишлатилган синоним сўзлар бўлиб, уларни бундай фарқлашга ҳеч қандай далили йўқ. Шундан бизда фарз билан вожиб бир маънода деб табанний қилинган.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.04 seconds.