Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Талабу нусра
siroj
Новичок
Св-Жв: 19
Permalink
Post Талабу нусра
        August 24, 2015, 05:55
Иқтибос

Ассалому алайкум.
Мен “Туркистон” сайтини бугун Уммат азизликка қайтиши учун жиҳод қилишдан ўзга чора қолмади деган фикрга нисбатан қараши қандай эканини ва буни тўғри деб санайдими, но тўғрими?, булар ҳақда билишни истайман. Барчамизга малумки Ҳизб ут-Таҳрир анча йиллардан бери Умматга ва куч қудрат аҳлига ҳақ нидо қилиб келади. Аллоҳ бу иши учун жаннатни мукофот қилиб берсин деймиз. Аммо биз мусулмонлар куч қудрат эгаларини шунча нидодан сўнг ҳам ўз қудратларини мусулмонларга ёрдам бериш учун эмас, балки уларни аҳволларини яна танг қилишлик учун сарфлаётган аҳволларига гувоҳмиз, бу сир эмас албатта. Шундай экан қудрат аҳлларидан яна нусрат ёрдам сўраб хитоблар қилишимиз қанчалик асосли? Аҳир биз уларни мусулмонларга нисбатан парво ҳам қилмаётганига гувоҳ бўла туруб ҳам Улардан кўмак кутушимиз Ақлли инсонни иши саналадими?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Талабу нусра
        August 24, 2015, 06:00
Иқтибос

Ва алайкум ассалому ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Биринчидан: Сизни исломий ҳаёт яна қайтиб келишига қанчалар ҳарис эканлигингиз ва бу фикрингиз ҳам ўшандан келиб чиқаётганини билиниб турибди. Лекин шаръий ҳукм шароитга қараб ўзгармайди, балки у ваҳийга асосланган, ваҳий эса тўҳтаган. Шундай экан бу иш қанчалар кечга сурилмасин, аҳли қувват жавоб бериши натижасиз бўлмасин, шаръий ҳукм ўзгармайди. Далиллар қандай ишни талаб қилса, ҳукм ўша бўйича қолади, ўзгармайди. Росулуллоҳ(с.а.в) қабилалар турган жойларга бориб, уларни даъват қилдилар. Кинда, Калб, Бану Ҳанифа, Бану Омир ибн Саъсаъа ва бошқа бир неча қабилаларига бордилар. Бироқ улардан ҳеч ким Расулуллоъҳ(с.а.в)га қулоқ солмади ва хунук бир тарзда рад қилишди. Макка Исломдан юз ўгирди, Тоиф аҳолиси Расулуллоҳ(с.а.в)га эргашишдан бош тортди, араб қабилалари эса Расулуллоҳ(с.а.в)нинг даъватларига қулоқ солишмади. Маккага ҳаж қилиш учун келаётган қабилалар Муҳаммад(с.а.в)нинг яккаланиб қолганларини, Қурайш унга душманлигини ва унга ёрдам берувчи ҳар қандай одамни ўзига душман деб билаётганини кўришди. Бу ҳол уларнинг Расулуллоҳ(с.а.в)дан юз ўгиришларини, Расулуллоҳ(с.а.в)нинг эса одамлардан ажралиб қолишларини кучайтириб юборди. Макка ва унинг атрофида даъват ишларини олиб бориш мушкуллашди. Макка аҳли шундай куфр ва қаршилик ҳолатига ўтиб олдики, бу ерда даъват ишларини олиб боришдан умид узилган эди. Лекин шунда ҳам Росулуллоҳ(с.а.в) ёрдам сўрашдан тўҳтамаганлиги бундан бошқа йўл йўқлигини кўрсатади.

Иккинчидан: ёрдам сўралган хитобларга жавоб берганлар ва улардан аҳд олинганлиги ёки ҳеч ким жавоб бермаганлиги бу сир бўлиб, уни фақат Амир ёки шу ишга алоқадор шахсларгина билади. Мадина аҳлидан бир жамоа аҳли қувват талабун нусрага жавоб беришганда Росулуллоҳ(с.а.в) буни сир қилган ва аввалги икала байъат ҳам сир шакилда амалга оширилган. Ўша даврда бу ишни Росулуллоҳ(с.а.в) хеч кимга ошкор қилмаган ва ошкор бўлмаслиги учун кераклик чора, тадбирларни кўллаган. Шу ишга алоқадор кимсаларгина билган. Росулуллоҳ(с.а.в) уларга: «Ухлаб қолганларни уйғотманглар, йўқ одамларни кутманглар» дегани бу ишни сир қилганлиги очиқ кўриниб турибди.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.037 seconds.