Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Бир ховлида ака-укаларни яшашлиги
sobir
Новичок
Св-Жв: 16
Permalink
Post Бир ховлида ака-укаларни яшашлиги
        August 6, 2015, 04:25
Иқтибос

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ ва барокатуҳ
Биродар сизга савол биланн мурожат қиляпман: битта ҳовлида 2 ака уканинг аёллари қандай юришади ака келинга ука кеннаяга номаҳрам бўлса?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Бир ховлида ака-укаларни яшашлиги
        August 6, 2015, 04:45
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Инсон ҳаёт кечириш табиатига кўра қабила ёки қишлоқ ёки шаҳарда жамият шахслари ўртасида яшаб, «умумий ҳаёт» кечиради. Шунингдек, оила аъзолари билан ўз уйида «хос ҳаёт» кечиради. Ислом бу хос ҳаёт учун муайян ҳукмларни бериб, улар орқали бу хос ҳаётда - эркак бўладими ёки аёлми, фарқсиз - умуман инсонда пайдо бўладиган муаммоларни ҳал қилди. Хос ҳаёт фақат аёллар ва маҳрамларга чекланган. Бунда аёлларнинг муслима бўлиш ёки бўлмаслигининг фарқи йўқ. Зеро, барчалари аёлдирлар. Аёлларга шаҳвати йўқ кекса-қари ёки ақлсиз-девона ёки бичилган ёки аёлларга ҳожати йўқ эркаклар маҳрамлар қаторига қўшилган. Мана шулар хос ҳаётда бўлишларига рухсат берилади. Булардан бошқа эркаклар - гарчи маҳрам бўлмаган қариндошлардан бўлсалар-да - хос ҳаётда бўлишлари асло мумкин эмас. Чунки аёл одатда уйда кўриниб турадиган зийнатларининг ўрни бўлган аъзоларини уларга кўрсатиши мумкин эмас. Демак, хос ҳаётда бегона эркакларнинг аёллар билан жамланиши мутлақ ҳаромдир. Фақат шариат истисно қилган ҳолатлардагина, яъни биргаликда овқатланиш, қариндош-уруғлар билан борди-келди қилиш каби ҳолатларда аёл билан маҳрами бирга бўлиб, барча авратлари беркитилган бўлсагина жамланишлари мумкин.
Аёл зийнатлайдиган аъзоларини бегоналарга кўрсатишдан қайтарилгани, уларни маҳрамларга кўрсатишдан қайтарилмагани хос ҳаёт фақат маҳрамларга чекланганига ёрқин далилдир. Аллоҳ Таоло айтади:

وَقُل لِّلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَلْيَضْرِبْنَ بِخُمُرِهِنَّ عَلَى جُيُوبِهِنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا لِبُعُولَتِهِنَّ أَوْ آبَائِهِنَّ أَوْ آبَاء بُعُولَتِهِنَّ أَوْ أَبْنَائِهِنَّ أَوْ أَبْنَاء بُعُولَتِهِنَّ أَوْ إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي أَخَوَاتِهِنَّ أَوْ نِسَائِهِنَّ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُنَّ أَوِ التَّابِعِينَ غَيْرِ أُوْلِي الْإِرْبَةِ مِنَ الرِّجَالِ أَوِ الطِّفْلِ الَّذِينَ لَمْ يَظْهَرُوا عَلَى عَوْرَاتِ النِّسَاء
„Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) асрасинлар! Ҳамда кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини кўрсатмасинлар ва кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар. Улар зеб-зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё ўзларининг ака-укаларига ё ака-укаларининг ўғилларига ё опа-сингилларининг ўғилларига ё ўзлари (каби) аёлларга ё қўл остиларидаги қулларга ё (аёллардан) беҳожат бўлган (яъни жуда кексайиб қолган ёки ақлсиз девона) эркакларга ё аёлларнинг авратларидан хабардор бўлмаган ёш болаларларгагина (кўрсатишлари жоиздир)“. [24:31]
Мажбур бўлиб қолган ҳолатларда битта ҳовлида ака – укаларни бирга яшашлари қуйидагича бўлади:
1. аёллар номаҳрам яқинларига аврат жойлари, яъни юз ва қўлларидан бошқа жойларини кўрсатишлари мумкин эмас. [24:31]
2. хос уйларга(яъни келинларнинг уйларига) уларни изнисиз киришлари мумкин эмас. Аммо умимий уйлар бунга кирмайди, масалан: ошҳона кабилар. Аллоҳ Таоло дейди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَدْخُلُوا بُيُوتاً غَيْرَ بُيُوتِكُمْ حَتَّى تَسْتَأْنِسُوا وَتُسَلِّمُوا عَلَى أَهْلِهَا ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ
„Эй мўминлар, ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва эгаларига салом бермагунингизча кирмангиз. Мана шу сизлар учун яхшироқдир. Шояд эслатма-ибрат олсангизлар“. [24:27]
Табароний Пайғамбар(с.а.в)дан ривоят қиладики:

«مَنْ أَدْخَلَ عَيْنَهُ فِي بَيْتٍ مِنْ غَيْرِ إِذْنِ أَهْلِهِ فَقَدْ دَمَرَهُ»
«Уй эгаларининг изнисиз унга қараган одам уни вайрон қилибди». Абу Довуд ривоят қилади:

«أَنَّ رَجُلاً سَأَلَ النَّبِيَّ : أَأَسْتَأْذِنُ عَلَى أُمِّي؟ قَالَ: نَعَمْ، قَالَ: إِنَّهُ لَيْسَ لَهَا خَادِمٌ غَيْرِي، أَأَسْتَأْذِنُ عَلَيْهَا كُلَّمَا دَخَلْتُ؟ قَالَ: أَتُحِبُّ أَنْ تَرَاهَا عُرْيَانَةً؟ قَالَ الرَّجُلُ: لاَ، قَالَ: فَاسْتَأْذِنْ»
«Бир киши Пайғамбар (с.а.в)дан сўради: «Онамдан ҳам олдига кириш учун изн сўрайманми?». Дедилар: «Ҳа». Деди: «Онамнинг мендан бошқа ходими йўқ. Қачон олдига кирадиган бўлсам изн сўрайманми?». Дедилар: «Уни яланғоч ҳолатда кўришни хоҳлайсанми?». Деди: «Йўқ». Дедилар: «Ундай бўлса, изн сўра». Демак, ҳар қандай инсоннинг ўз уйидан бошқа уйга эгасининг изнисиз киришини ман қилдилар. Бунда уй эгасининг мусулмон бўлиш ёки бўлмаслигининг фарқи йўқ. Чунки гарчи хитоб мусулмонларга қаратилган бўлса-да, у изн сўровчи шахсга нисбатан айтилган. Оятда «уйлар» сўзи эса бирор қайдсиз мутлақ ҳолда, хосланмай умумий лафзда келган бўлиб, ҳар қандай уйни ўз ичига олади. Бу баён уйларнинг дахлсизлигини белгилаш ва хос ҳаётни ўзига хос ҳукмлар билан хослаб қўйишдаги аниқ баёндир. Бу ҳукмлардан бири - бирор уйга кириш хоҳланганда изн сўрашдир. Изн сўровчи уйда бирор кишини топмаса, то изн берилмагунча кирмайди. Агар уй эгаларидан бири унга «қайтинг» деса, қайтиб кетиши керак. Уйга кириши мумкин эмас. Аллоҳ Таоло марҳамат қилади:

فَإِن لَّمْ تَجِدُوا فِيهَا أَحَداً فَلَا تَدْخُلُوهَا حَتَّى يُؤْذَنَ لَكُمْ وَإِن قِيلَ لَكُمُ ارْجِعُوا فَارْجِعُوا هُوَ أَزْكَى لَكُمْ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ عَلِيمٌ
„Энди агар у (уй)ларда ҳеч кимни топмасангизлар, у ҳолда то сизларга изн берилмагунча уларга кирмангиз! Агар сизларга «қайтинглар» дейилса, қайтиб кетинглар! Шу сизлар учун энг тоза (йўлдир). Аллоҳ қилаётган амалларингизни билгувчидир“. [24:28]
Яъни изн сўраб қаттиқ туриб олишингиз, пардани кўтаришни қайсарлик билан талаб қилишингиз, эшиклар олдида кутиб туришингиз жоиз эмас.
3. аёл киши номаҳрам(қариндоши бўлса ҳам, у) билан бир ҳовлида ҳилватда қолиши мумкин эмас.
Пайғамбар(с.а.в) дедилар:

«لاَ يَخْلُوَنَّ رَجُلٌ بِامْرَأَةٍ إِلاَّ مَعَ ذِى مَحْرَمٍ»
«Аёл маҳрами билан бирга бўлмаса, бегона эркак у билан асло ёлғиз қолмасин». (Бухорий ривояти).

« لاَ يَخْلُوَنَّ رَجُلٌ بِامْرَأَةٍ إِلاَّ وَمَعَهَا ذُو مَحْرَمٍ مِنْهَا فَإِنَّ ثَالِثَهُمَا الشَّيْطَانُ»
«Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган киши ёнида маҳрами йўқ аёл билан холи қолмасин. Чунки уларнинг учинчиси шайтон бўлади» (Муслим ривояти).
4. бир-бирига тикилиб қарамасликлари ҳамда тасодифан очилиб қолган жойларига қарамаслик керак. Ислом эркакни ҳам, аёлни ҳам кўзни пасайтиришга, яъни бир-бирига тикилиб қарамасликка буюрган. Аллоҳ Таоло дейди:
5.
قُل لِّلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ
„(Эй Муҳаммад), мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар“. [24:30]
Бу оятдан мурод кўзни мутлақо тўсиш эмас, балки ҳаром қилинган жойлардан тўсиш ва ҳалол жойларга қараш билан чекланишдир. Жарир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинган:

«سَأَلْتُ رَسُولَ اللَّهِ عَنْ نَظَرِ الْفُجَاءَةِ فَأَمَرَنِي أَنْ أَصْرِفَ بَصَرِي»
«Расулуллоҳ(с.а.в)дан тўсатдан кўз тушиб қолиш ҳақида сўрадим. Мени кўзимни буришга буюрдилар» (Муслим ривояти). Али(р.а)дан ривоят қилинган: Расулуллоҳ(с.а.в) менга дедилар:

«لاَ تُتْبِعِ النَّظْرَةَ النَّظْرَةَ فَإِنَّمَا لَكَ الأُولَى وَلَيْسَ لَكَ الآخِرَةُ»
«Қарашга қарашни эргаштирма. Чунки биринчиси сенинг фойдангга бўлса, кейингиси фойдангга эмас» (Аҳмад ривояти). Бу ҳадислардан мурод - шунчаки қарашдан қайтариш эмас, балки шаҳватга сабабчи бўладиган такрор қарашдан қайтаришдир.
6. барча зийнат ўринларини яшириб турадиган одми, оддий либос кийишларини аёлларга буюрган. Аллоҳ Таоло дейди:

وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَ مِنْهَا
„Кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини (номаҳрамларга) кўрсатмасинлар“. [24:31]
7. зарурий гаплардан бошқасига, ҳазил-мутоибага ёки ҳеч фойдаси йўқ, зарур бўлмаган гапларга ўтмасликлари керак. Росул(с.а.в) айтади: « албатта Аллоҳ Умматимнинг ўзига ўзи гапирган нарсаларидан, модомики ўша гапирган ишини амалга оширмас экан ёки бировга гапирмас экан жавобгар қилмайди ». Абу Ҳурайра(р.а)дан имом Буҳорий ва имом Муслим ривоятлари. Демак, инсон ўзидан бошқа учун гапирган ҳар қандай гапи учун жавобгар.
8. номаҳрамлар олдида жилбоб кийиб кўринишса яхши, лекин шарт эмас. Чунки у кўчага қиққанда шарт килинган. Умму Атийя ривоят қилади:
«Расулуллоҳ(с.а.в) бизга ёш қизларни, ҳайз кўриб турган ва бўйига етган қизларни Рамазон ва Қурбон ҳайитларига чиқаришимизни буюрдилар. Ҳайз кўриб турганлари намоздан четлашадилар, яхшиликка ва мусулмонларнинг дуосига гувоҳ бўладилар». Айтдимки: «Биримизнинг ёпинчиғи (жилбоби) бўлмаса-чи?». Дедилар: «Унга опаси (дугонаси) жилбобини кийдирсин». (Муслим ривояти). Мана шундай аниқ сифатлаш орқали аёлнинг умумий ҳаётдаги либоси нима ва қандай бўлиши вожиблиги ёрқин маълум бўлади. Умму Атийянинг ҳадиси аёл кўчага чиққанда кийими устидан киядиган кийими бўлиши вожиблигини очиқ баён қилган. У Расулуллоҳдан «Биримизнинг жилбоби бўлмаса-чи?» - деб сўраганда унга шундай жавоб берганлар: «Унга опаси (дугонаси) ўз жилбобини кийдирсин». Яъни у Расулуллоҳдан: «Кўчага чиқиши учун кийими устидан киядиган кийими йўқ бўлса-чи?» - деб сўраганида, Расулуллоҳ унга дугонаси кийими устидан киядиган кийимини бериб туришини амр қилганлар. Бунинг маъноси, агар кийимини бериб турмаса, кўчага чиқиши мумкин эмас. Бу эса ҳадисдаги буйруқ фарз эканлигига ишорадир, яъни аёл кўчага чиқишни хоҳласа, кийими устидан жилбоб кийиши фарз бўлиб, уни киймаса чиқмайди. Бу ҳукмларни бажаришда мўминга иҳтиёр йўқ. Аллоҳ Таоло айтади:

وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلَا مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْراً أَن يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ
„Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари бир ишни ҳукм қилган-буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳнинг ҳукмини қўйиб), ўз ишларида ихтиёр қилиш жоиз эмасдир“. [33:36]
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.036 seconds.