Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: сохта доллар сотишлик хақида
momin
Новичок
Св-Жв: 16
Permalink
Post сохта доллар сотишлик хақида
        July 26, 2015, 00:45
Иқтибос

Aссаламу алекум ҳаммамизга малумки бугун ҳитой долларди музлатмоқда мен шундан фойдаланиб ақш долларди соҳтасини ҳитой банкига берсам ва фойдалансам боладими пулни ҳитойга олиб бориб банкга берилади у менга юван беради юванн соҳта емас шуни Шари ҳукми нима болади илтимос тезроқжавоб айтинг олдиндан раҳмат ассаламу алекум)

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: сохта доллар сотишлик хақида
        July 26, 2015, 00:49
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ.

Йўқ, ғойридинни молига ҳам худди ўзимиздагидек муомила қилинади. У иш олдаш бўлиб, шаръан ҳаром.
Пайғамбаримиз(с.а.в) айтади:

«إِذَا بَايَعْتَ فَقُلْ لاَ خِلاَبَةَ»
«Савдо қилаётганингда алдамасдан гапир», дедилар. Аҳмад Анас(р.а)нинг замонларида бир киши ақлида заифлик бўлса ҳам савдо қиларди. Унинг аҳли Пайғамбар(с.а.в)нинг олдиларига келишиб, эй Аллоҳнинг Пайғамбари, фалончини тийиб қўйинг, чунки у ақлида заифлик бўла туриб савдо қиляпти дейишди. Пайғамбар(с.а.в) уни чақириб, савдодан қайтардилар. У эй Аллоҳнинг Пайғамбари, мен савдо қилмасдан туролмайман, деди. Шунда Пайғамбар(с.а.в):

«إِنْ كُنْتَ غَيْرَ تَارِكٍ لِلْبَيْعِ فَقُلْ هَا وَهَا وَلاَ خِلاَبَةَ»
«Агар савдони ташлолмайдиган бўлсанг, кеп қолинг, лекин алдаш йўқ, дегин», дедилар. Доруқутний Муҳаммад ибн Яҳё, ибн Ҳиббондан ривоят қилишича, Пайғамбар(с.а.в) шундай деганлар:

«إِذَا بِعْتَ فَقُلْ لاَ خِلاَبَةَ، ثُمَّ أَنْتَ فِى كُلِّ سِلْعَةٍ تَبْتَاعُهَا بِالْخِيَارِ ثَلاَثَ لَيَالٍ، فَإِنْ رَضِيتَ فَأَمْسِكْ، وَإِنْ سَخَطْتَ فَارْدُدْهَا عَلَى صَاحِبِهَا»
«Агар сотсанг, алдаш йўқ дегин. Кейин сен ҳар бир сотиб олган матоингда уч кечагача ихтиёрлисан. Рози бўлсанг, олиб қол, рози бўлмасанг, эгасига қайтар». Абдурраҳмон ибн Маъқал айтади: Зиёд ибн Ҳадирдан, кимдан солиқ олардинглар, деб сўраган эдим, у: «Мусулмондан ҳам, аҳли аҳддан ҳам солиқ олмасдик, деб жавоб берди. Унда кимдан олардинглар, дегандим, аҳли ҳарб савдогарлардан уларнинг юртига борганимизда, биздан қанча солиқ олишса, биз ҳам шунча олардик, деди».

Аслида мусулмонлар бошқа халқлар билан қандай алоқа ўрнатишлари тўғрисидаги бизнинг райимиз қуйдагича:
«188-модда - Исломий давлатнинг дунёнинг бошқа давлатлари билан ўрнатадиган алоқаларида эътибор тўрт нарсага қаратилади:
Ислом оламидаги мавжуд давлатлар битта мамлакат деб эътибор қилинади. Улар ташқи алоқалар доирасига кирмайди ва улар билан бўладиган алоқалар ташқи сиёсат деб ҳисобланмайди. Уларнинг барчасини ягона давлат ҳудудида бирлаштириш учун иш олиб бориш вожибдир.

Биз билан ўзаро иқтисодий, тижорий, яхши қўшничилик ёки сақофий шартномалар тузган давлатлар билан шу шартномаларда кўрсатилганидек муомала қилинади. Уларнинг фуқаролари - агар шартномада кўрсатилган бўлса - Ислом Давлатига чет эл паспортисиз, шахсий гувоҳнома билан киришлари мумкин, шу шарт биланки, улар ҳам бизнинг фуқароларга амалда айнан шундай муомалада бўлишлари лозим. У давлатлар билан бўладиган иқтисодий ва тижорий алоқалар муайян зарурий нарсаларда ва муайян сифатларда чекланган бўлиб, уларнинг қудрати кучайишига олиб бормаслиги лозим.

Биз билан ўзаро шартномаларга эга бўлмаган давлатлар, Англия, Америка, Франция каби амалдаги мустамлакачи давлатлар, ёки Россия каби мамлакатни мустамлака қилиш тамаъсидаги давлатлар ҳукман уруш ҳолатидаги (муҳориб) давлатлар деб эътибор қилинади ва уларга нисбатан барча эҳтиёт чоралари кўрилади. Улар билан ҳеч қандай дипломатик алоқаларни ўрнатиш мумкин эмас. Бу давлатларнинг фуқаролари мамлакатимизга фақат чет эл паспорти ёки ҳар бир шахс ва ҳар бир сафар учун махсус виза билангина киришлари мумкин.

(Исроил) каби амалда уруш ҳолатидаги давлатлар билан барча тасарруфларда уруш ҳолати асос қилиб олинади. Биз билан улар ўртасида вақтинчалик сулҳ бўлса ҳам, бўлмаса ҳам амалда уруш ҳолатидагидек муомала қилинади. Уларнинг барча фуқароларининг мамлакатга кириши тақиқланади».

Давлатнинг раҳбари дунёнинг бошқа давлатлари билан ўрнатадиган алоқаларида шу тўрт асосда битимлар тузишлари вожиб эди. Лекин бизнинг хоин раҳбарлар уларни юртларимизда хоҳлаганларидек юришлари асосида битимларга имзо чекканлар, уларнинг ишлари бизни номиздан деб эътибор қилинади. Энди биз битимдаги нарсаларга риоя қилишимиз вожиб, яъни уларни моли, жони ва тинчлигига кафолат берилган. Пайғамбаримиз(с.а.в) “Ҳудайбия сулҳи”да кофирлар билан мажбурий ҳолда баъзи ишлар(“...Қурайшдан ким мусулмон бўлиб, валийсининг изнисиз Муҳаммаднинг олдига борса, Муҳаммад уни Қурайшга қайтариб юборади. Мусулмонлардан ким динидан қайтиб, Қурайшга келса, уни Муҳаммадга қайтаришмайди...”) асосида битим имзолаганларидан кейин унга амал қилиш мусулмонларга нақадар оғир бўлса ҳам амал қилишган ва икки мусулмонни шу битимга асосан Қурайш вакилларига топширади.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.043 seconds.