Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ.
Асримизнинг энг кўзга кўринарли манзараси Исломга адоват қилиш, унинг аҳли(мусулмонлар)га макр ишлатиш бўлиб қолди. Бу адоватнинг турли кўринишлари, ҳар хил манзаралари мавжуд. Бу адоватларга Фаластин, Ироқ ва Афғонистон каби ерларимизнинг босиб олиниши, Қуръони Карим каби муқаддас нарсаларимизга тил теккизилиши, Набий(с.а.в)ни таҳқирлаш, мусулмонлар орасида тоифачилик фитнасини қўзғаб, низо чиқариш орқали калималарини бўлиб ташлаш, вазъий бошқарув низомларини мўътадиллик ва экстремистликка бўлишлари мисол бўлади. Ушбу адоват ва макрнинг турлари қанчалар эканини Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан ўзга ҳеч ким билмайди. Саволда келаётган мавзу ҳам шулардан бири бўлиб, у ҳадис ҳақида нотўғри талқинни содда мусулмонларнинг адаштириш учун фойдаланишяпти. Бу ҳадисни хеч қандай хословчисиз хослаш бўлиб, ўзгаларни йўлдан чалғитишдир.
Исломий ҳаётни қайта тиклаш номи билан аталадими ёки Аллоҳ калимасини олий қилиш, Аллоҳга қайтиш, мусулмонларнинг иззату шарафларини қайта тиклаш, Халифаликни барпо қилиш, мусулмонларни оёққа турғазиш каби бошқа номлар билан аталадими, фарқи йўқ, ҳамма мусулмонлар, ҳамма Исломий ҳаракатлар мана шу ғоя йўлида курашишлари шарт. Исломий ҳаётни қайта тиклаш деганимиз, янгича Исломий ҳаёт бошлаш дегани эмас, ўша аввалги – Пайғамбаримиз(с.а.в) даврларидаги Исломий ҳаётни қайта тиклаш деганидир. Бу ҳаёт анча йиллардан буён четга чиқиб қолди. Уни Пайғамбар(с.а.в) бошлаган бўлсалар, - Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънатига учрагур - Отатурк йўқ қилганди. Ўз-ўзидан маълумки, бу иш мусулмонларнинг бир султони, яъни Аллоҳнинг ҳадларини ижро этадиган, ишларни бошқарадиган, заиф нуқталарни ҳимоя қиладиган, даъватни жаҳонга олиб чиқадиган бир халифаси бўлмай туриб амалга ошмайди. Негаки бу вазифани бажариш ва бу ғояни амалга оширишнинг шундан бошқа йўли йўқ. Оллоҳ Таоло айтади:
أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ يَزْعُمُونَ أَنَّهُمْ ءَامَنُوا بِمَا أُنْزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنْزِلَ مِنْ قَبْلِكَ يُرِيدُونَ أَنْ يَتَحَاكَمُوا إِلَى الطَّاغُوتِ وَقَدْ أُمِرُوا أَنْ يَكْفُرُوا بِهِ وَيُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَنْ يُضِلَّهُمْ ضَلَالًا بَعِيدًا وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ تَعَالَوْا إِلَى مَا أَنْزَلَ اللَّهُ وَإِلَى الرَّسُولِ رَأَيْتَ الْمُنَافِقِينَ يَصُدُّونَ عَنْكَ صُدُودًا
– „(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), сизга нозил қилинган нарсага (Қурoонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирганмиз, деб даoво қиладиган (айрим) кимсаларнинг (Қуръoнни қўйиб) шайтонга ҳукм сўраб боришини истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди. Қачон уларга: «Оллоҳ нозил қилган нарсага (Қуръонга) ва Пайғамбар (ўгитлари)га келинглар», дейилса, у мунофиқларнинг сиздан қаттиқ юз ўгирганларини кўрасиз“. [4:60-61]
فَلاَ وَرَبِّكَ لاَ يُؤْمِنُونَ حَتَّىَ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لاَ يَجِدُواْ فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجًا مِّمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُواْ تَسْلِيمًا
– „Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар“. [4:65]
أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللَّهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ
– „Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Иймонлари комил бўлган қавм учун Оллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!“. [5:50]
Пайғамбар САВ айтадилар:
«حَدٌّ يُعْمَلُُ فِي الْأَرْضِ خَيْرٌ لِأَهْلِ الْأَرْضِ مِنْ أَنْ يُمْطَرُوْا أَرْبَعِيْنَ صَبَاحَاً»
«Ер юзида бир марта ижро этилган ҳад замин аҳли учун қирқ кунлик ёмғирдан яхшироқдир» (Насоий ва Ибн Можа ривояти). Яна Пайғамбар САВ айтадилар:
«مَنْ خَلَعَ يَدَاً مِنْ طَاعَةِ اللهِ لَقِيَ اللهَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَلا حُجَّةَ لَهُ، وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مِيْتَةً جَاهِلِيَّةً»
«Ким Аллоҳга итоат этишдан қўлини тортса, қиёмат кунида Аллоҳга йўлиққан пайтида унинг ҳужжати бўлмайди. Бўйнида байъати бўлмаган ҳолда ўлган кимса жоҳилият ўлими билан ўлибди» (Муслим ривояти). Яна айтадилар:
«إِنَّمَا الْإِمَامُ (الَخَلِيْفَةُ) جُنَّةٌ يُقاتَلُ مَنْ وَرَائَهُ وَيُتَّقَىْ بِهِ»
«Имом (халифа) қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади» (Муслим ривояти). «Бир вожиб бир ишсиз амалга ошмайдиган бўлса, ўша иш ҳам вожибга айланади», деган шаръий қоида бор. Бу қоида халифанинг бўлиши зарурлигини тақозо этади. Негаки динни тиклаш, шариат ҳукмларини ижро этиш ва тарқоқ мусулмонларни бир байроқ остида бирлаштириш халифасиз амалга ошмайди. Айтиб ўтганларимиз ва бошқа кўп далиллар борки, улар Исломий Халифаликни барпо қилиш орқали Исломий ҳаётни қайта тиклаш йўлида фаолият олиб боришнинг вожиблигига далолат қилади. Шунга кўра, умматни оёққа тургизмоқчи бўлган жамоа тўғри йўлдаги Халифалик давлатини қайта тиклаш йўлида фаолият олиб бормоғи лозим. Зеро, Исломий ҳаётни қайта тиклашнинг ягона йўли - мана шу.
Байъат масаласига келсак, 621 йили ҳаж мавсумида Мадина аҳлидан ўн икки киши келиб, Расулуллоҳ(с.а.в) билан Ақабада учрашдилар ва у кишига Ақабада биринчи байъатни бердилар. Пайғамбарликнинг ўн иккинчи йили, яъни милодий 622 йил Мадинадан жуда кўп ҳожилар келди, уларнинг ичида 75 та мусулмон бўлиб, 73 эркак ва иккиси аёл эди. Бу аёллар Бану Мозин ибн Нажжор қабиласидан Насиба бинти Каъб Умми Умора ва Бану Салима қабиласидан Асмо бинти Амр ибн Адий эди. Иккинчи байъат шу ҳаж мавсумида бўлиб ўтади. Саҳобалар Пайғамбар(с.а.в)дан кейин бир халифа тиклашнинг вожиблигига ижмоъ қилишган. Абу Бакр, Умар, Усмон ва Алий(р.а)лардан кейин ҳам халифа белгилашга ижмоъ қилишган. Лаънати Отатурк йўқ қилгунича халифалар бўлиб келган ва улар фақат байъат билангина халифа бўлишган.
Муттақий.
|