Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Аёлларни даватдан ман қилиш
Oktam
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Аёлларни даватдан ман қилиш
        May 25, 2015, 14:38
Иқтибос

Ассалому алайкум

Бир аёл хизб фаолиятини тўғри эканлигини ва у билан фаолият қилишни ҳохласа ва фаолиятга қўшилса, аммо турмуш ўртоғи унга фаолият қилишликдан қайтарса ёки фаолияти давомида дарс қилишига, бошқаларга амру-маруф қилишига имконият қолдирмайдиган даражада ишларни юклаб ташласа, бундай холатда аёл қайси бирини танлайди: эрига итоат қилиб фалотиятни ташлайдими ёки дин ғамини ўйлаб эридан ажрашадими? Шу ишни Шариатдаги хукми қандай? Шаръий далиллар билан кенгроқ тушунтириб берсангиз.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Аёлларни даватдан ман қилиш
        May 25, 2015, 14:41
Иқтибос

Ва алайкум ассаалом ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ.

Бундай ҳолда эрига итоат қилиши керак. Лекин бу ишга рози бўлиб қолмасдан, шу ишни ўз ўрнига тушишига харакат қилиши ва даъватни, амру-маруф, наҳий-мункарни эридан бошлашсин, кечалари хаққига дуолар қилсин. Бунга жиддий харакат қилса ва имкон бор бўлганда унинг учун бошқалардан ёрдам сўраса қаршилиги тўҳтайди, хатто яхши имкониятлар қилиб беришга ўтиб қолади. Ўткинчи сабаб билан оиласи бузилишлигини Ислом ҳохламайди. Аммо ажрашишни истаса, уни шариат ман қилмайди. Шариат эрга аёлни уйдан чиқишдан ман қилиш ҳуқуқини берди, бу чиқиш хоҳ ота-онасини зиёрат қилиш ёки энг зарур ишларни бажариш ёки сайр қилиш учун бўлишидан қатъий назар, уйидан эрининг рухсатисиз чиқиши жоиз эмас. Ибн Батта «Аъкомун нисо» китобида Анасдан ривоят қилади: Бир киши хотинининг кўчага чиқишини ман қилиб, сафарга кетди. Аёлнинг отаси касал бўлиб қолганда, отасини кўриб келгани Расулуллоҳ с.а.в дан рухсат сўради. Расулуллоҳ с.а.в дедилар:

«اِتَّقِي اللَّهَ وَلاَ تُخَالِفِي زَوْجَكِ»
«Аллоҳдан қўрққин. Эрингга қарши чиқма». Кейин унинг отаси вафот этди. Аёл унинг жанозасига бориш учун Расулуллоҳ с.а.в дан рухсат сўради. Унга дедилар:

«اِتَّقِي اللَّهَ وَلاَ تُخَالِفِي زَوْجَكِ»
«Аллоҳдан қўрққин. Эрингга қарши чиқма». Шунда Аллоҳ Пайғамбар с.а.в га ваҳий қилдики:

«إِنِّي قَدْ غَفَرْتُ لَهَا بِطَاعَةِ زَوْجِهَا»
«Эрига итоати туфайли унинг гуноҳларини мағфират этдим».
Лекин эри ота-онасини зиёрат қилишдан ман қилиши мумкин эмас, чунки бу ота-она билан алоқани узиш(яъни ҳаром) бўлиб, аёлни эрига итоат қилмасликка ундайди. Аллоҳ Таоло уларга яхши муомалада бўлишни буюрган. Ҳолбуки, аёлни ота-онасини кўришдан ё зиёрат қилишдан ман қилиш яхши муомаладан эмас. Шунингдек, эр хотинини масжидга чиқишдан ё даъват, таълим ёки бошқа фарз амалларидан ман қилишга ҳам ҳаққи йўқ, чунки Пайғамбар с.а.в дан ривоят қилинадики:

«لاَ تَمْنَعُوا إِمَاءَ اللَّهِ مَسَاجِدَ اللَّهِ»
«Аллоҳнинг чўриларини Аллоҳнинг масжидларидан ман қилманглар!» (муттафақун алайҳ). Аллоҳ Таоло айтади:

وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلَا مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْراً أَن يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ وَمَن يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَالاً مُّبِيناً
„Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган-буюрган вақтида бирор мўмин ва мўмина учун (Аллоҳнинг ҳукмини қўйиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига осий бўлса, бас, у очиқ йўлдан озиш билан йўлдан озибди“. [33:36]

АЁЛ ВА ИСЛОМДАГИ СИЁСИЙ ҲАРАКАТ
Одамни ва ундан аёлини яратган, у иккаласидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган, оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамду-санолар бўлсин. Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в га, у кишининг оилаларига, саҳобаларига, аёлларига ва қиёматгача у кишининг суннатларини ушлаган аёл ва эркакларга Аллоҳнинг саломию саловотлари бўлсин.
Аллоҳ Таоло айтади:

يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُم مِّن ذَكَرٍ وَأُنثَى وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوباً وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِندَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ
– „Эй инсонлар, дарҳақиқат Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир. Албатта Аллоҳ билгувчи ва огоҳдир“. [49:13]
Аллоҳ Таоло яна айтади:

وَكُلَّ إِنسَانٍ أَلْزَمْنَاهُ طَآئِرَهُ فِي عُنُقِهِ وَنُخْرِجُ لَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ كِتَاباً يَلْقَاهُ مَنشُوراً
– „Биз ҳар бир инсоннинг амалини бўйнига илиб қўйгандирмиз(яъни, унинг қилган ҳар бир амали икки дунёда унга ажралмас ҳамроҳ бўлур).Биз Қиёмат куни унга очиқ ҳолда рўбарў бўладиган бир китобни (яъни, номаи аъмолини)чиқариб кўрсатурмиз“. [17:13]
Аллоҳ Таоло ҳар бир инсонга инсон сифатида эркак бўладими, аёлми бундан қатъий назар, шаръий аҳкомлар билан хитоб қилди ва унга таклиф юклади. Эркагу аёлга намоз, закот, рўза, ҳаж, илм ва даъватни фарз қилди ва тақвони Аллоҳ ҳузуридаги ҳурматлилик ўлчови қилиб қўйди.
Шу билан бирга эркак ва аёлни табиати ва ҳаётдаги ўрнига қараб хос ҳукмларни юклади. Эркак кишига ризқ топишга ҳаракат ва аёлига нафақа қилишни фарз қилган бўлса, аёлга бундай ишларни фарз қилмади. Аёлни она ва уй тарбиячиси қилиб қўйди.
Аллоҳ Таоло эркак ва аёлга баббаравар хитоб қилган, бажарган кимсага улуғ савоб беришини ваъда қилган ва уни тарк қилган кимсага қаттиқ азоб бўлиши билан қўрқитган умумий шаръий аҳкомлардан бири бу сиёсий ҳаракатдир.
Сиёсат сўзи луғатда ишларни бошқариш бўлиб, «Қомусул Муҳит»да келишича: «Халқ устидан сиёсат қилдим яъни уларни бир нарсага буюриб, бошқасидан қайтардим» маъносида келади. Бу сиёсат сўзининг маъноси бўлиб, у буйруқ ва қайтарувлар билан ишларни бошқаришдан иборатдир. Муслим Абу Ҳозимдан ривоят қилган ҳадисда: «Абу Ҳурайра р.а билан беш кун бирга бўлдим, шунда у Росул с.а.в нинг ушбу ҳадисини айтиб берди:

«كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمْ الأَنْبِيَاءُ، كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ، وَإِنَّهُ لا نَبِيَّ بَعْدِي، وَسَتَكُونُ خُلَفَاءُ فتَكْثُرُ، قَالُوا: فَمَا تَأْمُرُنَا؟ قَالَ: فُوا بِبَيْعَةِ الأَوَّلِ فَالأَوَّلِ وَأَعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ، فَإِنَّ اللَّهَ سَائِلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعَاهُمْ»
«Бани Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар келмайди. Халифалар бўлади. Кўп бўладилар. (Саҳобалар бизни нимага буюрасиз? – деб сўрашди. Айтдиларки): Энг биринчисининг, яна биринчисининг байҳатига вафо қилинглар. Уларнинг ҳақларини ўзларига беринглар. Зеро, Аллоҳ улардан раият (фуқаро)ни қандай бошқарганлари ҳақида сўрайди». Имом Аҳмад Нававий ҳадисидаги сиёсат қилардилар ибораси ҳақида: «Амир ва волийлар халққа қилганидек улар ҳам халқнинг ишларини бошқарардилар маъносида, сиёсат дегани нарсани тузатадиган нарса билан барпо қилиш дегани», деб шарҳлаган.
Демак, сиёсат Умматнинг ичкию ташқи ишларини бошқариш бўлиб, у давлат тарафидан ва Уммат тарафидан бўлади. Давлат халқни амалда бошқаради, Уммат эса давлатни қандай бошқараётгани ҳақида муҳосаба қилади. Сиёсат ҳоким тарафидан ишларни амалда бошқариш билан шуғулланиш, Уммат тарафидан давлатни муҳосаба қилиш, мусулмонларнинг эътибор бериш, уларга насиҳат қилиш, исломий ҳаётни қайта бошлаш учун бир гуруҳ ичида фаолият қилиш каби ишларни ўз ичига олади. ита аёл кишига нисбатан сиёсий амалнинг ҳукми унинг шакли ва ўрнига қараб ҳар хил бўлади. Ислом ишларни бошқариш яъни ҳукм масаласида аёлга мутлақо рухсат бермаган. Бухорий Росул с.а.в дан ривоят қилган ҳадисда келишича: «Росул с.а.в га форсликлар Кисронинг қизини подшоҳ қилиб олганлиги хабари келганда айтдиларки: «Ўзларига аёл кишини бошлиқ қилиб олган қавм нажот топмайди». Росул с.а.в нинг ўзларига аёл кишини бошлиқ қилиб олганларнинг нажот топмаслиги ҳақидаги хабарлари аёл кишини бошлиқ қилишдан қайтаришидир. Чунки у талаб сийғасини англатяпти. Ушбу ҳадиснинг аёл кишини бошлиқ қилиб олганларни қоралаб, улар нажот топмаслиги хабарини бераётгани жазм билан қайтараётганига қарина бўлади, демак аёл кишини бошлиқ қилиш ҳаром бўлади. Аёл кишини ҳокимиятга миндиришдан Халифаликка ёки ундан пастроқ ишларни амалда, бошқарадиган мансаблар кўзда тутилган. Чунки ҳадиснинг мавзуси Кисронинг қизини подшоҳ қилиш ҳақида бўлиб, у ҳокимият яъни бошқарув мавзусига хосдир. Яна мавзу Кисронинг қизи бошлиқ бўлиш ҳодисасига хос эмас. Ҳадиси шарифнинг бошқарув ишларидан бошқасига алоқаси йўқ.
Биз Росул с.а.в аёл кишини бирорта бошқарув ишига қўймаганини топамиз. У киши бирорта аёлни волий қилгани ҳақида бирор ривоят йўқ. Тўғри йўлни тутган халифалар ва Усмоний Халифалик парчалангунча бўлган мусулмонлар ҳам шу асосда юрдилар. Балки Умар ибн Хаттоб р.а хотини бошқарув ишларидан бирига аралашганини сезганда қаттиқ ғазабланган эди. Ибн Шаббох «Мадинаи Мунаввара тарихида, Ибн Қудома «Минҳожул қосидийнинг қисқа шарҳида, ибн Жавзий «Умар ибн Хаттоб сифатлари» китобида ривоят қилишларича: «Умар ибн Хаттоб Иёз ибн Ғанамни Шомга волий қилди. Шунда Умарга Иёз ўзига алоҳида ҳаммом қурдириб, унга хизматкор тайинлаб олганлиги хабари келди. Умар уни чақиртирди келгач, уни уч марта олдига киритмади, сўнг изн берди. Унга жундан бўлган чопонни кийгизиб уч юзта қўйни боқасан деб буюрди. Иёз икки ой қўй боқиб юрди ва бир кун яширинча Умарнинг хотинига келди. У Умарнинг хотини билан қариндош эди. Иёз унга айтдики: Амирул мўмининдан мендан нимага ғазаблангани ҳақида сўраб кўрчи, деди. Умар келгач, хотини ундан, эй амирул мўминин, Иёздан нимага ғазабландингиз, деб сўради. Шунда Умар: эй Аллоҳнинг душмани, сенга нима бўлди, қачондан бери мен билан мусулмонлар ўртасига аралашадиган бўлиб қолдинг, деди. Иёз унга одам юбориб, нима қилдинг, деб сўради. Шунда Умарнинг хотини айтдики: сени таниганимдан пушаймон бўлиб кетдим. У мени шунақа сўкдики ер ёрилмадию ерга кириб кетмадим, деди. Ушбу ривоятдан маълум бўладики, Умар аёл кишига бошқарув ишлари билан шуғулланишни ҳаром қилган ва мусулмонлар тарихида аёл кишини бошқарув иши билан шуғуллангани ҳақида маълумот йўқ. Бугунга келиб куфр қонунларига тақлид қилиш деган балога йўлиқдик. Аёл кишининг бошқарув ва қонунчилик ишларида иштирок этишига рухсат этиш ита шу ердан келиб чиқди.
Аммо қолган сиёсий ҳаракат ўринларида эса, Ислом мусулмон инсонни эркак ёки аёллигидан қатъий назар мусулмон деган сифати билан сиёсий ҳаракатларни қилишга буюрди. Масалан ишларни бошқаришнинг бир жузи бўлгани учун сиёсий иш ҳисобланган амру маъруф ва наҳи мункар борасида унинг далиллари эркак ва аёлга хосланмай умумий суратда келган. Аллоҳ Таоло айтади:

كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللّهِ
– „(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз“. [3:110]
Уммат калимаси умумий бўлиб эркагу аёлни ўз ичига олади. Аллоҳ Таоло айтади:

وَالْمُؤْمِنُونَ وَالْمُؤْمِنَاتُ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاء بَعْضٍ يَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَيُقِيمُونَ الصَّلاَةَ وَيُؤْتُونَ الزَّكَاةَ وَيُطِيعُونَ اللّهَ وَرَسُولَهُ أُوْلَـئِكَ سَيَرْحَمُهُمُ اللّهُ إِنَّ اللّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ
– „Мўмин ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан тўхтатадилар, намозни тўкис адо этадилар, закотни (ҳақдорларга) ато этадилар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат қиладилар. ита ўшаларга Аллоҳ раҳм қилур. Шак-шубҳасиз, Аллоҳ қудратли, ҳикматлидир“. [9:71]
Росул с.а.в айтадилар:
«وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَتَأْمُرُنَّ بِالْمَعْرُوفِ وَلَتَنْهَوُنَّ عَنْ الْمُنْكَرِ أَوْ لَيُوشِكَنَّ اللَّهُ أَنْ يَبْعَثَ عَلَيْكُمْ عِقَابًا مِنْ عِنْدِهِ ثُمَّ لَتَدْعُنَّهُ فَلا يَسْتَجِيبُ لَكُمْ»
«Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, яхшиликка буюрасизлар, ёмонликдан қайтарасизлар, акс ҳолда Аллоҳ сизларнинг устингизга ¤з даргоҳидан бир жазо юборур, кейин дуо қилаверасизлар (лекин) дуоларингизни ижобат қилмагай». Ушбу ҳадисни Аҳмад ва Термизий ривоят қилиб, уни ҳасан деганлар. Кўриниб турибдики ҳадисдаги амр яъни буйруқ эркак ва аёлга умумийдир.
Халифаликни барпо қилиш ва шариатни ҳокимият тепасига олиб келиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун ҳаракат қилаётган гуруҳ ичида фаолият қилиш масаласи ҳам худди шундай. Гуруҳ тузишнинг далили ушбу бўлиб;

وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
– „Ораларингиздан яхшиликка (Исломга) даҳват қиладиган, ибодат-итоатга буюрадиган ва исён-гуноҳдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир“. [3:104]
Бу оят мўминларнинг эркагу-аёлига хитобдир. Оят уларни гуруҳ тузишга буюриб, бу гуруҳнинг иши Исломга чақириш, Умматни Аллоҳнинг шариати билан бошқаришга буюриш ва ғарб фикрлари ва қонунларини олишдан қайтариш эканини баён қилаяпти. Бу эса энг катта маъруфга буюриш ва энг катта мункардан қайтаришдир. Бундан ташқари Халифаликни барпо қилиш вожиблигига далолат қиладиган муборак ҳадислар бор. Росул с.а.в айтадилар:

«مَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مَيْتَةً جَاهِلِيَّةً»
«кимики бўйнида байъати бўлмаган ҳолда ўлганса, у жоҳилият ўлими билан ўлибди», Табароний «ал-Кабир» китобида ривоят қилган. Ҳадисдаги «مَنْ» яъни «кимки» калимаси умумий бўлиб эркагу аёлни ўз ичига олади. Маълумки, Каъбнинг қизи Нусайба яъни Мозон ибн Нажжор қабиласидан бўлган Умму Аммора ва Амрнинг қизи Асмоъ яъни бани саламадан бўлган Умму Маний иккинчи ақаба байъатида Росул с.а.в га байъат беришган эди. Бундан ташқари Росул с.а.в давлат барпо бўлганидан кейин ҳижрат қилиб келган аёлларнинг байъатини қабул қилган эдилар. Аллоҳ Таоло айтади:

يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ إِذَا جَاءكَ الْمُؤْمِنَاتُ يُبَايِعْنَكَ عَلَى أَن لَّا يُشْرِكْنَ بِاللَّهِ شَيْئاً وَلَا يَسْرِقْنَ وَلَا يَزْنِينَ وَلَا يَقْتُلْنَ أَوْلَادَهُنَّ وَلَا يَأْتِينَ بِبُهْتَانٍ يَفْتَرِينَهُ بَيْنَ أَيْدِيهِنَّ وَأَرْجُلِهِنَّ وَلَا يَعْصِينَكَ فِي مَعْرُوفٍ فَبَايِعْهُنَّ وَاسْتَغْفِرْ لَهُنَّ اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ
– „Эй Пайғамбар, қачон сизнинг олдингизга мўминалар келишиб, сизга ўзларининг Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмасликларига, ўғирлик қилмасликларига, зино қилмасликларига, (камбағаллик ёки шарманда бўлишдан қўрқиб) ўз болаларини ўлдирмасликларига, ва қўл-оёқлари ўртасида тўқиб оладиган бўхтонни қилмасликларига (яъни фарзандсизлик сабабли ўз эрларидан ажралиб қолмаслик учун бирон ташландиқ болани топиб, гўё у қўл-оёқлари ўртасидан чиққандек, яъни ўзлари туққандек эрларига «Мана шу бола сендан бўлди», деб бўҳтон қилмасликка) ҳамда бирон яхши ишда сизга итоатсизлик қилмасликларига байъат қилсалар, сиз уларнинг байъатларини қабул қилинг ва улар учун Аллоҳдан мағфират сўранг! Албатта Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир“. [60:12]
Шунга кўра, жоҳилий ўлим бўйинларида байъати бўлмаган ёки байъат билан баббаравар Халифаликни барпо қилиш иши билан шуғулланмаган аёлларни ҳам ўз ичига олади.
Аёллар Маккада Росул с.а.в ва саҳобалари гуруҳи ичида даъват олиб чиқиш йўлида Макка кофирлари тарафидан қаттиқ азоб ва жазоларга йўлиқишди. Бу ҳақида Бухорий Саид ибн Зайд р.адан ривоят қилган ҳадисида келади.
Саид ибн Зайд ва унинг аёли Умар р.анинг синглиси Фотима давлат барпо бўлишидан олдин даъватни олиб чиққанлардан эди. Умар Исломга киришидан олдин уларни қилаётган ишларига кўра азоблаган эди. Ибн Ҳишом «Сийрат» номли китобида ривоят қилишича: Абу Бакр р.а Адий ибн Каъб қабиласидан бўлган Баний Муаммалнинг жорияси олдидан ўтиб кетаётган эди, бу аёл ўшанда мусулмон бўлган эди. Умар аёлни Исломдан қайтасан деб урарди. Умар ўшанда мушрик эди. Умар уни уравериб чарчади ва мен сени таъзирингни бераман, фақат ҳозир чарчадим деди. Шунда аёл айтдики: Аллоҳ сени ҳам шундай қилсин. Шундан кейин Абу Бакр р.а у аёлни сотиб олди ва уни озод қилди. Хадича ва Сумайяр.а номли аёлларнинг қиссалари ҳам жуда машҳур. Уларни айтиб ўтишни ҳам хожати йўқ. Шундоқ ҳам ҳаммага маълум.
Аммо ҳокимларни муҳосаба қилиш масаласига келсак, у ҳам сиёсий амаллардан бўлиб, шаръий ҳукмнинг фарзлиги борасида эркак ва аёл баробардир. Чунки ҳозиргина биз эслатиб ўтган маъруфга буюриш ва мункардан қайтариш ишининг далили умумий бўлиб ҳокимни ҳам ўз ичига олади. Шундан ҳокимни маъруфга буюриб мункардан қайтариш вожиб эканлиги келиб чиқади. Росул с.а.в айтадилар:
«إِنَّهُ سَيَكُونُ أُمَرَاءُ يُحَدِّثُونَ، فَيَكْذِبُونَ، وَيَعْمَلُونَ، فَيَعْلَمُونَ، فَمَنْ أَتَاهُمْ فَصَدَّقَهُمْ بِكَذِبِهِمْ، وَأَعَانَهُمْ عَلَى ظُلْمِهِمْ، فَلَيْسَ مِنِّى، وَلَسْتُ مِنْهُ، وَلَيْسَ بِوَارِدٍ عَلَى الْحَوْضِ، وَمَنْ لَمْ يَأْتِهِمْ وَلَمْ يُصَدِّقْهُمْ بِكَذِبِهِمْ، وَلَمْ يَعِنْهُمْ عَلَى ظَلْمِهِمْ، فَهُوَ مِنِّى، وَأَنَا مِنْهُ، وَهُوَ وَارِدٌ عَلَى الْحَوْضِ»
«Мендан кейин ёлғон гапирадиган, нима иш қилаётганларини ўзлари биладиган амирлар бўлади, ким уларнинг ҳузурига келиб уларнинг ёлғонини тасдиқласа, зулмига ёрдам берса, бас, улар мендан эмас, мен улардан эмасман ва ҳавзи кавсарга келмайдилар. Кимки уларнинг ҳузурига бормаса, ёлғонини тасдиқламаса ва уларнинг зулмига ёрдам бермаса, бас, улар мендан, мен уларданман ва улар ҳавзи кавсарга келадилар» (Аҳмад ривояти). Бу ҳадис ҳам эркагу аёллар ҳақида умумийдир.
Аёллар тўғри йўлни тутган халифалар замонида ҳокимни муҳосаба қилиш ишини мустаҳкам ушлашган эди, саҳобалар эса бунга қаршилик қилмас эдилар. Умар р.а халифа бўлгач Саълабанинг қизи Ториқа Хула деган аёл Умар р.ага эътироз билдириб шундай насиҳат қилди: «Биз сени кичкина Умарлигингдан биламиз, сўнг улғайдинг ва мўминлар амири Умар ибн Хаттоб р.а бўлдинг. Эй Умар, Халифалик ишларида Аллоҳдан қўрқ» деди. Шунингдек Нухайкнинг қизи асадиялик Самроъ номли аёл Умар одамлар маҳрни тўрт юз дирҳам(қинтор)дан ошириб юбормасин деганда унга эътироз билдириб айтдики: Эй Умар, бундай қилишга ҳаққинг йўқ, Аллоҳнинг ушбу сўзини эшитмаганмисан;

وَآتَيْتُمْ إِحْدَاهُنَّ قِنطَاراً فَلاَ تَأْخُذُواْ مِنْهُ شَيْئاً
– „Аввалгисига қинтор (саноқсиз молу дунёни) (маҳр қилиб) берган бўлсангиз-да, ундан бирон нарсани қайтариб олмангизлар!“. [4:20]
Исломда аёл киши муҳосаба ва маслаҳат ишларида Умматнинг вакили сифатида Уммат Мажлисига сайланиши мумкин. Чунки шўро яъни маслаҳат ва муҳосаба эркагу аёлнинг ҳаққидир. Бундан ташқари аёл киши фикр беришда бошқасининг вакили бўлиши ёки бошқасини вакил қилиши шаръий ҳисобланади. Ҳудайбия сулҳидан кейин Росул с.а.в саҳобаларга «Туринглар, жонлиқ сўйиб, соч-соқолингларни олдиринглар деб буйруқ қилганда мусулмон аёлларнинг маслаҳатдаги роли кўринди. Росул с.а.в бу сўзни уч марта такрорласалар ҳам бирор киши ўрнидан турмади. Шунда Росул с.а.в туриб Умму Салама олдига кирди ва одамлардан йўлиққан нарса ҳақида айтиб берди. Чунки бу нарса Росул с.а.в ни қаттиқ қайғуга солган ва у кишига оғир ботган эди. Умму Салама айтдики, эй Аллоҳнинг элчиси агар шуни хоҳлаётган бўлсангиз чиқинг ва улардан бирортасига гапирмасдан жонлиқ сўйинг ва соч оладиган кишини чақириб соч-соқолингизни олдиринг» деди. Шунда Росул с.а.в туриб, чиқди ва ҳеч кимга гапирмасдан, жонлиқ сўйди ва соч-соқолини олдирди. Одамлар буни кўргач улар ҳам жонлиқ сўйишди ва бир-бирларининг соч-соқолларини олишди. Умму Саламанинг ушбу кўрсатмаси ва кучли фикри ҳокимга маслаҳат бериш ҳисобланади.
Умар р.а қачон бирор офатга йўлиқса масжидга эркагу аёлларни чақирарди ва улардан фикр оларди. Агар маҳрни чеклаш ҳақидаги фикрига қарши чиққан аёлдек бирортаси унинг фикрига қарши чиқса ўз фикридан қайтар эди.
Булар мусаффо шариатимизнинг аёл киши ва сиёсий амалга тааллуқли ҳукмларидир. Уларнинг ичида бошқарув ишлари билан шуғулланиш ҳаром эканлиги каби аёлга хос бўлганлари ҳам бор ва исломий ҳаётни қайта бошлашга ҳаракат қилиш, ҳокимларни муҳосаба қилиш ва маслаҳат бериш каби далили умумий бўлган, эркагу аёлга тушаверадиган ҳукмлар ҳам бор. Мусулмон аёллар Пайғамбаримиз с.а.в замонида ва тўғри йўлни тутган халифалар замонида ушбу ҳукмларга амал қилганлар ва уни чиройли татбиқ қилганлар. Бу нарсадан уларни маломатчининг маломати ва ҳокимнинг қўрқитиши қайтара олмаган. Шунинг учун бу нарсада уларга улуғ ажрлар бор. Биз бугунги кунда Аллоҳнинг нусрати келиб, дини азиз бўлгунгача ушбу улуғ аёллардан ибрат олиб, улар қилганларидек исломий ҳаётни янги бошлашга ва мусулмонларни уйғотиш учун ҳаракат қиламиз. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Халифалик барпо бўлганига гувоҳ бўлсак ҳам сиёсий амални ташламаймиз. Балки мусулмонларга насиҳат қилиш, уларни маъруфга буюриш ва мункардан қайтариш ишида тўхтамаймиз. Аллоҳнинг изни билан Халифамиз ва унинг ёрдамчиларини муҳосаба қилиш ва насиҳат қилиш ишида бепарволик қилмаймиз. Шунда Аллоҳ хоҳласа биздан рози бўлади ва бизни аввалдаги муслима аёллар сафида маҳшарга йиғади ва бизни дунёда ита амал устида жамлаганидек Жаннати Наъимда ҳам бизларни улар билан бирга жамлайди.
Аллоҳим қалбларимизни динингда мустаҳкам қил, биздан олдинги солиҳ кишилар кўтарганидек даъватингни олиб чиқишга ёрдам бер. Бизларни халифаликни барпо қилиш учун холис ҳаракат қиладиганлардан ва унинг гувоҳларидан қил. Муслима. «Ал-Ваъй»  276-сон – Муъаррам 1431ъ – Январ 2010м

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.037 seconds.