Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: пайғамбарларни гуноҳдан поклиги
iktizodov
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post пайғамбарларни гуноҳдан поклиги
        April 7, 2015, 06:19
Иқтибос

Ассалому Алайкум савол: пайғамбарларни гуноҳдан поклиги Ақидадан...Юнус а.с) қавмини ташлаб чиқиб кетиб сўнг балиқ қорнига тушди кейин тавба қилди. Одам а.с) жаннатда мевадан еб қўйди кейин тавба қилди, Одам а.с) жаннатда набий бўлган (шаҳсия китобида набий ва Росуллар мавзусида Одам а.с) жаннатда набий бўлган дейилган, ҳуллас манашу қилган амаллари билан гуноҳкор болмаганларми? шу мавзуни кенгроқ ёритиб беринглар илтимос.!

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: пайғамбарларни гуноҳдан поклиги
        April 7, 2015, 06:26
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ.

Пайғамбарларнинг бегуноҳлиги Ақидага тааллуқли фикрдир. У пайғамбарларга иймон келтиришга киради. Пайғамбарларнинг бегуноҳлигига далил самoий (нақлий) эмас, ақлийдир. Улар жўнатилган одамлар учун набийнинг нубуввати, расуллик рисолатининг исботи ақлий бўлиб, маҳсус мўoжиза билан исботланади. Пайғамбарларнинг бегуноҳлиги ақлий бўлиши лозим, чунки у набий ва расуллар нубувватининг исботи тақозо этадиган нарсалардандир, чунки набий ёки расул бўлиш Аллоҳ ЙЎЛЛАГАН НАРСАНИ ЕТКАЗИШДА МАЪСУМ (бегуноҳ)ликни тақозо этади. Агар бир масалада хато қилиши мумкин бўлса, ҳамма масалада мумкин бўлади. У ҳолда нубувват ва рисолатга путур етади. Бир шахснинг Аллоҳ тарафидан набий ёки расуллиги у Аллоҳ тарафидан етказаётган нарсада бегуноҳ бўлишини тақозо этади. Уларнинг БЕГУНОҲЛИГИГА ИШОНМАСЛИК улар олиб келган рисолатга, улар билан жўнатилган нубувватга кофир бўлишдир. Шунга кўра, ҳар бир набий ва расул етказишда хатодан маoсумдир. Чунки набий ва расулларнинг сифати етказишда маoсумликдир. Бу эса ҳар бир набий ва расулда бўлишини ақл тақозо этадиган сифатлардандир.

Анбиё ва расуллар Аллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларига хилоф ишлардан поклиги, уларнинг гуноҳи кабиралардан маъсумлигига ақлий далил қойимдир. У гуноҳи кабирадан бутунлай йироқдир, чунки гуноҳи кабира қилиш маъсият (гуноҳ)дир. Тоат бўлинмагани каби гуноҳ ҳам бўлинмайди. Агар бирор ишни бажаришда гуноҳ қилиш жоиз экан, етказишда ҳам гуноҳга қўл уриш жоиз бўлиб қолади. Бу эса рисолат ва нубувватга зиддир. Шунинг учун набий ва расуллар худди етказишда маъсум бўлгани каби, гуноҳдан ҳам покдир. Аммо уларнинг гуноҳи сағиралардан маъсумлиги ҳақида уламолар ихтилоф қилишган. Улардан баъзилари уларни бу нарсадан маъсум эмас, чунки у маъсият саналмайди дейдилар. Баъзилар эса улар бу ишлардан маъсум, чунки гуноҳнинг каттаси ҳам, кичиги ҳам гуноҳ дейдилар. Ҳақиқат шуки, бажариш ёки тарк этиш шарт бўлган ҳамма нарсалар, яъни ҳамма фарз ва ҳаромларда улар маъсумдирлар, фарзларни тарк этишдан, ҳаром ишларни қилишдан, у нарса кабира бўладими, сағирами маъсумдирлар. Яъни ҳар бир гуноҳ дейиш мумкин бўлган нарсадан маъсумдирлар. Бундан бошқа макруҳлар, мандублар ва афзалининг хилофини қилиш каби ишларда эса улар МАЪСУМ ЭМАСЛАР, чунки у нубувват ва рисолатга зид келмайди. Улар макруҳ ишларни қилиши, мандубларни тарк этиши жоиз, чунки бу ишлар учун гуноҳкор бўлмайди. Улар афзалнинг хилофини қилишлари жоиздир. Бу бир мубоҳнинг ўрнига бошқасини қилишдир. Чунки бу ҳамма жиҳатдан гуноҳга кирмайди. Бу ақл тақозо этадиган ва уларнинг анбиё ва расуллигига оид нарсадир. Аллоҳ Таоло айтади:

- « Юнус ҳам, шак-шубҳасиз, пайғамбарлардандир. Эсланг, у (ўз қавмидан ғазабланиб, Парвардигорининг изнисиз қишлоғидан чиқиб, (одамлар билан) тўла бўлган кемага қараб қочган эди. Бас (кемадагилар билан) қуръа ташлашиб мағлуб бўлгач, (уни денгизга улоқтирдилар).

(Изоҳ: Ривоят қилинишича, Юнус алайҳис-салом ўзларини ёлғончи қилган қавмларидан ғазабланиб, уларнинг устига яқин-орада қаттиқ бало тушиши ҳақида огоҳлантирадилар ва ўзлари Аллоҳ таолонинг изни-фармонисиз ўз қишлоқларидан чиқиб кетиб, бир денгиз соҳилига бориб қоладилар ва ўша вақтда жўнашга шай турган, одамлар билан тўла бир кемага миниб йўлга тушадилар. Аммо у кема денгизнинг ўртасида тўхтаб қолади. Шунда кемадагилар «Орамизда ўз ҳожасидан қочиб келаётган бир қул бор, агар уни кемадан тушириб юбормасак, ҳаммамиз ғарқ бўлишимиз тайин», дейишиб ўрталарида қуръа ташлаганларида, қуръа Юнус алайҳис-саломга чиқади ва кемадагилар уни денгизга улоқтирадилар.)

Бас уни (Парвардигорининг изнисиз ўз қавмини ташлаб чиқиб кетгани сабабли) маломатга лойиқ бўлган ҳолида бир наҳанг балиқ ютиб юборди. Энди агар у (Аллоҳга доимо) тасбеҳ айтгувчилардан бўлмаса эди, албатта у (балиқ) қорнида то қайта тириладиган кунларигача (яъни қиёматгача) қолиб кетган (яъни ҳалок бўлган) бўлур эди. Бас Биз уни хаста ҳолида қуруқликка отдик. Ва унинг устида (соя ташлаб туриши учун) қовоқ дарахтини ўстириб қўйдик. Биз уни юз минг, балки ундан-да кўпроқ (одамга) пайғамбар қилдик. Бас улар (Юнусга) иймон келтирдилар. Сўнг Биз уларни (маълум) бир муддатгача (яъни ажаллари битгунча ҳаёт неъматидан) баҳраманд этдик ». [37:139-148]

Бу ўринда Юнус(а.с) ҳаром иш қилгани йўқ, балки “афзалнинг хилофини қилиш” бўляпди. Аммо ҳар бир гуноҳ дейиш мумкин бўлган нарсадан набий ва расуллар маъсумдирлар.
Лекин уларнинг бу маъсумлиги ваҳй орқали расул ва набий бўлганларидан кейин юз беради. Аммо нубувват ва рисолатдан аввал эса ҳар қандай инсонга хос бўлган нарса уларга ҳам тааллуқлидир, чунки маъсумлик нубувват ва рисолат учундир. Аллоҳ Таоло айтади:

- « Бас, (Одам билан Ҳавво) ундан ейишлари билан авратлари очилиб қолди ва ўзларини жаннат япроқлари билан тўса бошладилар. Одам Парвардигорига осий бўлиб, йўлдан озди. Сўнгра Парвардигори уни сайлаб(яъни уни танлаб, “набий” қилгач) – Ўзига яқин қилиб, тавбасини қабул этди ва Тўғри йўлга ҳидоят қилди ». [20:121,122]
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.038 seconds.