Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Qarzni berish haqida.
siroj
Новичок
Св-Жв: 19
Permalink
Post Qarzni berish haqida.
        February 25, 2015, 10:28
Иқтибос

Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh.Savolim shundan iboratki qarz berishlikda sariat boyicha o`zini jinsidan olib o`shani jinsidan qaytarishlik kerak bo`ladi deb eshitganmiz.Agar shunaqa bo`lsa, pul muomalasida qanday bo`ladi.Y`ani bir odam 100 $ dollar birovdan qarz olgan bo`lsa, o`sha qarzini qirg`iz pul qilib qaytarib bersa bo`lamidi.Iltimos shuni tushintirib bersangizlar. Keyin mana shu qarzni qaytarishlikda, har bir narsada ko`proq qaytarib qo`ysa, ribo bo`ladimi.Oltita narsadan tashqari bo`lsa.Mana shu masalani ham tushuntirib bersangizlar.Alloh har -bir ishlaringizga o`zi madad bersin.Oldindan rahmat.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Qarzni berish haqida.
        February 28, 2015, 15:33
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ

Айирбошлаш жараёни икки хил бўлади: шариатда бай, деб номланадиган ҳалол ва рибо деб номланадиган ҳаром. Буларнинг иккови ҳам тижоратдир. Аллоҳ Таоло кофирлар ҳақида, бай билан рибонинг ўртасидаги фарқни инкор қилганликлари хабарини бериб шундай дейди:

}ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ قَالُوا إِنَّمَا الْبَيْعُ مِثْلُ الرِّبَا{
– „Бунга сабаб уларнинг: «Бай (олди-сотди) ҳам судхўрликнинг ўзи-ку?» деганларидир“. [2:275]
Сўнг Аллоҳ Таоло ушбу сўзи билан бай билан рибонинг ўртасидаги ҳалол-ҳаромни ажратиб берди:

}وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا{
– „Аллоҳ байни ҳалол ва рибони ҳаром қилди“. [2:275]
Демак, у иккиси ҳам тижорат бўлиб, шаръан ҳалоли бай экан.
Можа ибн Масъуд орқали

«Пайғамбар с.а.в рибони еювчини, едирувчини, гувоҳларини ва ёзувчини лаънатладилар»
Рибо (судхўрлик)нинг воқелиги судхўр одамлар меҳнатини эксплуатация қилиб фойда олишидан иборатдир. У меҳнатсиз даромаддир. Чунки устига фоиз қўйилаётган молнинг ҳеч қандай зиёнга рўбарў бўлмаган ҳолда фойдаси кафолатлангандир. Бу иш «Зарар кўриш фойда олиш билан биргадир» деган қоидага тўғри келмайди. Шунинг учун молни шерикчилик, музораба каби йўллар билан ишлатиш буларнинг шартлари тўла топилганда жоиздир. Чунки шундай қилганда ундан бутун бир жамоа фойдаланади. Бировларнинг меҳнатлари эксплуатация қилинмайди. Аксинча, улар ўз меҳнатлари билан молдан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. У фойдага қандай рўбарў бўлса, зиёнга ҳам шундай рўбарў бўлади. Судхўрлик - бунинг акси, яъни унда зиёнсиз соф, аниқ фойда кафолатланади. Росулуллоҳ(с.а.в):

«Олтинга олтин, кумушга кумуш, буғдойга буғдой, арпага арпа, хурмога хурмо, тузга туз бир хил ўлчовда, бир хил ҳажмда қўлдан қўлга берилади. Агар бу нарсалар турли хил бўлса, қўлдан қўлга бўлса хоҳлаганингиздек сотинглар» , деган. Бу ҳадисни Муслим Убода ибн Сомитдан ривоят қилган. Насоий Убода ибн Сомитдан ривоят қилишича, Пайғамбар(с.а.в) шундай деганлар:

«Олтинга олтин. Рудаси ҳам ўзи ҳам вазнга вазн берилади. Кумушга кумуш. Рудаси ҳам, ўзи ҳам вазнга вазн берилади. Тузга туз, хурмога хурмо, буғдойга буғдой, арпага арпа. Баб-баробар килосига кило берилади. Кимки кўпайтириб олса ёки берса, рибо қилибди». Ҳадис ҳаром қилиш ҳолатини баён қилиб, унинг кумуш ёки тиллани ортиғи билан ўлчаш, буғдой, хурмо, арпа, тузни эса ортиғи билан тортиш эканини билдиряпти. Демак, у (яъни вазн) ҳаром қилишнинг иллати эмас, балки айирбошлаш жараёнининг баёнидир. Шунга асосан ҳар бир ўлчанадиган ёки тортиладиган нарсада рибо бўлавермайди. У шу олти нарсадагина бўлади: Вазн жиҳатидан олтин ва кумушда, ўлчов жиҳатидан бошқаларида бўлади. Хуллас, савдо ва салам рибоси фақат олти нарсада юз беради. Улар: хурмо, буғдой, арпа, туз, олтин ва кумушлардир.

Қарз шу олти нарсада ва бошқа нарсаларда ҳамда мулк бўладиган барча нарсаларда жоиздир. Қарз фойда келтирса, унга рибо кирган бўлади. Бунга далил, Хорис ибн Абу Усома Али дан ривоят қилган ушбу ҳадисдир: «Пайғамбар с.а.в фойда келтирадиган қарздан қайтарганлар». Яна бир ривоятда: «Фойда келтирган ҳар бир қарз, рибодир», дейилган. Ортиғи билан бериш эмас, чиройли адо этиш бундан мустаснодир. Абу Довуд Абу Рофиъдан ривоят қилади: «Пайғамбар с.а.в бир бўталоқни салафга олдилар. У кишига садақа (закот) туяларидан келиб қолди. Менга ҳалиги кишининг бўталоғини тўлаб қўйишимни буюрдилар. Мен, фақат яхши туялар бор экан, холос, дедим. Шунда у киши, ўшанисини беравер, чунки яхши одам (қарзини-салафини) яхшилаб тўлаган одамдир, дедилар».

Пулни-пулга алмаштириб, унга товар сотиб олиш ва товарни бирон пулга сотиб, уни бошқа бир пулга алмаштиришлар икки операциядан иборат бўлган ишлардир. Савдо-сотиқ операцияси ва алмаштириш операцияси. Уларга савдо ва алмаштириш ҳукмлари жорий қилиниб, иккаласига айри-айри ҳукм жорий қилинади. Бир пулни шу пулнинг ўзига сотиш ёки бошқа бир пулга сотиш алмаштириш операцияси ҳисобланиб, шаръан жоиздир. Чунки пул алмаштириш олтин ва кумуш пулни ўз жинсидаги пулга тенгма-тенгига, бошқа жинсдаги пулга эса тенгма-тенгига ёки ортиқ-камига алмаштиришдир. Алмаштириш операцияси олтин-кумушда қандай бўлса, пулда ҳам шундай бўлади. Чунки пул пул сифатида олтин-кумушлик сифатига эгадир. Олтин-кумушга қиёсан эмас, олтин-кумушнинг бир тури сифатида пул пулга алмаштирилади. Чунки пул пул бўлиши учун олтин-кумушга таянади. Бир хил пул бир-бирига алмаштирилаётганда эса тенгма-тенг бўлиши лозим. Масалан, олтин олтинга сотилганда динор, тақинчоқ, ёмби ёки руда бўлишидан қатъий назар вазнма-вазн, нақдма-нақд, қўлма-қўл бўлиши керак. Ортиқ-кам бўлиши мутлақо, ҳалол бўлмайди. Шунингдек, кумушга кумуш ҳам дирҳам тақинчоқ ёки нақш бўлишидан қатъий назар ўлчамма-ўлчам, нақдма-нақд, қўлма-қўл қилиб сотилади. Ортиқ-кам бўлиши бунда ҳам, мутлақо, дуруст эмас. Демак, бир хил пулларни бир-бирига алмаштириш жоиз. Фақат миқдорма-миқдор, қўлма-қўл, нақдма-нақд бўлиши шарт қилинади. Икки хил пулларни бир-бирига алмаштириш ҳам жоиз. Бунда бир хил (миқдорма-миқдор) ортиқ-кам бўлиши шарт қилинмайди. Қўлма-қўл ва нақдма-нақд бўлиши шарт қилинади, холос. Пул алмаштиришнинг жоизлигига далил Пайғамбар с.а.внинг:

«Олтинни кумушга қўлма-қўл қилиб, хоҳлаганингларча сотаверинглар», деган ҳадисларидир. Бу ҳадисни Убода ибн Сомитдан Термизий ривоят қилган. Пул алмаштирувчилар ўша жойнинг ўзида пулни олишлари шарт. Пул олмай туриб қайтиб кетсалар, савдо бузилади. Чунки пул алмаштириш пулларни бир-бирига сотиш бўлиб, савдо тўғри бўлиши учун ўша жойнинг ўзида пул олиш шарт. Бухорий Молик ибн Авсдан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в: «Олтинни кумушга сотиш мана-мана тарзида бўлмаса, рибодир», деганлар. Шунинг учун ўша жойнинг ўзида пул олиниши шарт. Пул олинмай туриб ажралсалар, шарт топилмаганлиги учун савдо бекор қилинади. Демак, икки ҳил пулни бирни иккинчисига айрибошлаётганда қўлма-қўл бўлгандагина жоиздир. Аммо ўзаро алмаштираётганлар пулни қўлга олмай туриб ажраб кетишса, айирбошлаш ботил (бекор) бўлади.

Ҳулоса; пулини қарзга берган бўлса, (модомики ўша пул муомиладан чиқарилмаган экан) ўша пулни ва ўшанча миқдорда олади ва бошқа пулни ололмайди. Чунки ортиқча олса рибо бўлади, бошқа пулни олса айрибошлаш бўлиб қолиб, қўлма қўл бўлмагани учун ҳаром айрибошлаш бўлади.

Муттақий

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.036 seconds.