Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Ushr haqida
siroj
Новичок
Св-Жв: 19
Permalink
Post Ushr haqida
        February 20, 2015, 17:58
Иқтибос

Assalomu alaykum varohmutullohi va barokatuh.Aloh hamisha ishlaringizni davomli qilsin.Savolim quyidagicha.'Halifalik davlatida mollar' kitobida ushr haqida ushr beriladiga mevalardan faqt to`rttasini hoslab kelgan ekan, yani 'Arpa ,hurmo,bug`doy, uzum' manashu me[b][/b]valardangina ushr beriladi deb kelgan ekan. Imom A`zam ijtihodi boyicha hamma mevalarni turidan ushr beriladi deb kelgan ekan.SHuning uchun qaysi ijtihod boyicha ushr berish lozim bo`ladi.SHunga oydinlik kiritib bersangizlar oldindan rahmat .Alloh sizlardan rozi bo`lsin.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Ushr haqida
        February 22, 2015, 08:29
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ

Ҳар қандай шаръий ҳукмни мўмин одам Қуръон ҳадисдан олиши керак, чунки Аллоҳ Таоло ўзининг ҳукмларини шу икки йўл билан нозил қилган, қолган асослар ҳам, м: ижмо, қиёс ёки бошқалар ҳам шу манба асосидан келиб чиққан. Аллоҳ Таоло айтади:

– „Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар“. [4:65]

Биз ҳукмлар иҳтилифлик бўлиб қолганда мўмин қайси ҳукмга амал килиши керак деган мавзуъда баҳс қилаётганимиздан асослар борасида туҳталмоқчи эмасман. Шаръий ҳукмни мужтаҳиддан олинади, мужтаҳид эса ўзи учун ҳам, унига тақлид қилувчи(эргашган)ларга ҳам Қуръон ва ҳадисдан олади. Бунинг учун бу мужтаҳидда ва бу ижтиҳодни текширувчида ижтиҳод билимларини бўлиши керак. М: араб тили: Қуръонни Аллоҳ Таоло араб тилида, арабча ҳарфлардан тузилган калималар билан нозил қилди ва мўминларга очиқ араб тилида хитоб қилиб, уларни шу Китобга имон келтиришга, уни ўқиб тушунишга, унинг кўрсатмаларига амал қилишга чақирди. Аллоҳ Таоло Ўзининг Китобидаги муҳкам оятларда Қуръоннинг арабча эканини айтган.

– „ Дарҳақиқат, Биз уни (бу оятларни) арабий Қуръон ҳолида нозил қилдик“. [12:2]
– „Бу эса очиқ-ойдин араб тилидадир“. [16:103]
– “(Эй Муҳаммад), сиз (охират азобидан) очиқ-равшан арабий тил билан огохлантиргувчилардан бўлишингиз учун қалбингизга уни (яъни Қуръонни) Руҳул-Амин – Жаброил нозил қилди.”. [26:193,194,195]

Шаръий ҳукмларни тушунишда мужтаҳидлар баъзи бир ҳукмларда бир ҳил тушунчада бўлмай қолишган ва бундай масалаларни иҳтилофли мавзуъ деб, бу ўриндаги мужтаҳидларнинг тушунчаларини “рай”, яъни менинг райим, Имом Шофеънинг райи ёки Имом Абу Ҳанифанинг райи деб ишлатишган. Му мавзуъ борасида ҳам мужтаҳидлар ўртасида иҳтилоф бор. Бундай масалаларда Халифа табаний қилиш билан ва ҳамма учун ўшагина шаръий ҳукм бўлиб қолиши билан Давлатда бирлик сақланиб қолади. Табанний қилинмаган масалаларда ёки ҳозиргидек Халифа йўқ даврларда эса ҳар бир мўмин ўзи эргашган мужтаҳидидан ёки мужтаҳиддан билиб берадиган олимдан ҳукмни билиб олади. Ўзи эргашишни ирода қилаётган олимда икки жиҳатга эътибор бериш керак; шаръий ҳукмларни яхши биладиган олим ва шариатга амал қилишда тақводор мўмин. Бу икки шарт топилмаган инсондан ҳукм олиши мумкин эмас. Икки ёки ундан кўпроқ олимни бу икки шартдан кайси бири афзал эканини билмаган инсон учун ҳар биридан ҳукмни сўраб, унга амал қилиши жоиз. Бу борадаги бизнинг райни китобларимизда очиқ ва аниқ баён қилинган:
« Экин ва мевалар закоти китоб ва суннат билан вожиб бўлган. Китобда Аллоҳ таолонинг:

– „Унинг ҳаққини йиғиштириб олган кунингизда беринглар“. [6:141]
деган сўзига биноан ва Набий(с.а.в)нинг: «5 васақдан кам бўлган нарсада садақа йўқ» деган сўзларига биноан, Ибн Умар Набий(с.а.в)дан ривоят қилган ҳадисида Набий(с.а.в) «Осмон ва булоқлар суви билан суғориладиган экинлардан ушр(ўндан бир), сувни челакда ташиш билан суғориладиган экинлардан ушрнинг ярми олинади», деб айтган сўзларига биноан вожиб бўлган. Бухорий ривояти.
Закот буғдой, арпа, хурмо ва майизда вожиб бўлади. Амр ибн Шуайб отасидан, отаси Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилган ҳадисда: «Расулуллоҳ (с.а.в) буғдой, арпа, хурмо ва майизда закотни вожиб қилдилар», дейди. Яна Мусо ибн Талха: «Расулуллоҳ (с.а.в) Муоз ибн Жабални Яманга юборган вақтларида буғдой, арпа, хурмо ва узумдан закот олишни унга буюрдилар», дейди. Бу ҳадислар экин ва мева закотини бу 4 навдан - буғдой, арпа, хурмо ва майиздан олиниши, бундан бошқа экин ва мева навларидан олинмаслигини баён қилди, бунинг сабаби, аввалги 2 ҳадис чеклашга далолат қилувчи «иннамо» лафзи билан бошланган. Закот вожиблигини бу 4 навга чеклашни Ҳоким, Байҳақий ва Табароний Абу Мусо ва Муоздан ривоят қилган ҳадислар таъкидлайди. Набий (с.а.в) уларни одамларга дин ишларидан таълим бергани Яманга юборган вақтларида: «Садақани фақатгина бу 4 нав - буғдой, арпа, хурмо ва майиздан оласизлар», дедилар. Байҳақий ҳадис ҳақида: «Унинг ровийлари ишончли, бир-бирига боғланган», деди. Бу ҳадисда экин ва мевалардаги закотни фақат шу 4 навдан олиш лозимлиги равшан кўрсатиб берилган. Чунки «إِلَّا» (илло) лафзидан олдин нафий ёки наҳий ҳарфлари келса « إِلَّا» («илло» лафзи) ўзидан олдинги нарсани ўзидан кейинги нарсага чеклашни ифодалайди, яъни садақа олишни « إِلَّا» (илло) лафзидан кейин зикр қилинган 4 нав: буғдой, арпа, майиз ва хурмога чеклашни ифодалайди.

Чунки ҳадисларда келган «майиз», «хурмо», «арпа», «буғдой» лафзлари жомид (турланмайдиган)исмлар(яъни унда бошқа маъноларни ҳам ўз ичига олганлигига далолат қиладиган ишора йўқ, “ғазабланиш” лафзида ақлни тўғри ҳукм чиқаришига таъсир қиладиган маъно бор бўлган сифатдир, аммо) бу исмларнинг лафзи нутқан ҳам, мафҳуман ҳам, илтизоман ҳам ўзларидан бошқага маъноларни ўз ичига олмайди. Чунки бу исмлар сифат исмлари ва маъно исмлари эмас. Балки бу исмлар нимага ном қилиб қўйилган бўлса, ўшангагина чекланган. Шунинг учун уларнинг лафзидан овқатланиш, қуриш ёки жамлаш(учун деган) маънолари олинмайди. Чунки уларнинг лафзлари бу маънолар ва сифатларга далолат қилмайди. Экин ва меваларнинг юқорида зикр қилинган тўрт турида закотнинг вожиблигини чеклаётган: «Осмон суғорган нарсада ушр, катта челак ёки чархпалак ёрдамида суғорилган экинга ярим ушр», дейилган ҳадисларда келган умум лафзларини хословчидир. Шунинг учун ҳадисларнинг маъноси осмон суғорган буғдой, арпа, хурмо ва майизда ушр (ҳосилнинг 10дан бири), катта челак ёки чархпалак билан суғорилган нарсада ярим ушр бўлади.

Шунинг учун закот гуруч, маккажўхори, ясмиқ дони, нўхат, ловия, бошқа дон ва дуккакли ўсимлик (мош, ловия, нўхат)дан олинмайди. Олма, ўрик, анор, апелpсин, олхўри, шафтоли, банан (иссиқ мамлакатда ўсадиган ўсимлик ва унинг меваси) ва бошқа ҳул мевалардан ҳам олинмайди. Бу дон ва ҳул меваларни буғдой, арпа, хурмо ва майиз лафзи ўз ичига олмаган. Булардан закот олишга қаратилган саҳиҳ ҳадис, оят, ижмо йўқ. Закот ҳадисларига қиёс кирмайди. Чунки закот ибодатлардандир. Ибодатларга қиёс кирмайди. Шунингдек, кўкатлар, бодиринг, ошқовоқ, шолғом, сабзи каби сабзавотлардан ҳам закот олинмайди. Али(р.а)дан: «Расулуллоҳ (с.а.в) «Сабзавотлардан садақа йўқ - деганлари ривоят қилинди. Оиша р.а дан Расулуллоҳ (с.а.в)нинг «Ер ўстирган сабзавотларда садақа йўқ», деганлари ривоят қилинди. Термизий Муоз ибн Жабалдан, Муоз Набий (с.а.в)дан сабзавотлар ҳақида сўраб, хат ёзганини ва Расулуллоҳ (с.а.в) «Унда ҳеч нарса йўқ», деганларини ривоят қилди ».(“Халифалик давтатида моллар” китобидан олинди)

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.038 seconds.