Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Фарзи айин Фарзи кифоя
Umid
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Фарзи айин Фарзи кифоя
        February 12, 2015, 05:41
Иқтибос

Ассалому алайкум.

Бизда олдин Фарзи айин Фарзи кифоядан афзал деган тушунча бор
эди. Шунга асосан Жамоатга қўшилишликни ҳам енгил санар эдик, яни
бир гурух инсонлар жамоатда фаолият қилса қолганларини бўйнидан
соқит бўлади деб. Яқинда эштишим бўйича Фарзи айин Фарзи кифоядан
афзал эмас экан, шу масалани далиллари билан кенгроқ тушунтириб
берсангизлар. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Фарзи айин Фарзи кифоя
        February 12, 2015, 05:44
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

Агар бирор шаръий ҳукм бажариш талаб қилинган хитоб билан ифодаланиб, бажариш қатъий талаб қилинган бўлса, бундай шаръий ҳукм фарз ва вожиб бўлади. Бу иккиси ҳам бир маънодадир. Кимдан бажариш талаб қилинганига қараб иккига бўлинади: фарзи айн ва фарзи кифоя. Агар бирор шаръий ҳукм бажариш талаб қилинган хитоб ҳар бир шахсга қаратилган бўлса, яъни мужтаҳид -бу ҳитоб ҳар бир шахсга тегишлик ва бу талаб қатъий талаб бўляпди- деган ҳулосага келса, бу ҳукм фарзи айн бўлади, м: Аллоҳ Таоло айтади:

-“....Бас, сизлардан ким бу ойга ҳозир бўлса, рўза тутсин. Ва ким хаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунларининг) саноғини бошқа кунларда (тузалгач ёки сафардан қайтгач) тутади....” [2:185]

Ушбу оятда Аллоҳ Таоло рамазон рўзасини тутишликни талаб қиляпди ва давомида уни сафар ёки касаллик сабаблик тута олмаган кимса кейин тутиб беришлиги талаб қилинганидан бу ойда рўза тутиш тарғиб эмас, балки қатъий талаб эканига, яъни суннат эмас, балки фарз эканига далолат қилади.
Яна бир мисол: Росулуллоҳ(с.а.в) айтади:

«... Кимки бўйнида байъат бўлмаган ҳолда вафот қилса, жоҳилият ўлими билан ўлибди». (Муслим ривояти). Бу ҳадисда байъат талаб қилиняпди. Байъат фақат Ҳалифага берилади ва бу талаб қатъийдир, чунки –“жоҳилият ўлими билан ўлибди”- дегани бу талабнинг қатъийлигини кўрсатади, яъни фарзи айн бўлади, чунки “ким” ёки “кимки” калималаридан талаб ҳар бир шахсга қаратилганидан далолат беради.

Агар бирор шаръий ҳукм бажариш талаб қилинган хитоб ҳар бир шахсга эмас, балки жамоатга қаратилган бўлса ва талаб қатъий бўлса, у ҳолда бу талаб фарзи кифоя бўлади, м: Аллоҳ Таоло айтади:

– “Ораларингиздан яхшиликка (исломга) даъват қиладиган, ибодат-итоатга буюрадиган ва исён-гуноҳдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир”. [3:104]

Ушбу оятда Аллоҳ Таоло Исломга даъват қиладиган, амру маъруф ва наҳий мункар қиладиган бир жамоани ташқил қилишни Ислом Умматидан талаб қилди ва – “... Ана ўшалар нажот топгувчилардир” – деб мақташлигидан бу ҳукмнинг талаби қатъий эканига далолат қилади, яъни бу ҳукм фарзи кифоя бўлади.

Энди ушбу оятлардаги талабларни бажаришга келсак, рўзани ҳар бар мусулмон ўз ҳолича бажариши мумкин. Лекин бўйнидаги байъатни ҳосил қилиш учун эса, яъни байъат эгаси бўлган Халифани сайлаш ҳар бир эркагу-аёлдан талаб қилинган фарз бўлиб, унинг бажармаган эркагу-аёл гуноҳкор бўлсада, ҳар бир шахс ўз ҳолича бажарадиган иш эмас. Бу ишни Уммат биргаликда бажаради. Ёки Уммат орасида бир жамоани бўлиши, яъни – “.. яхшиликка (исломга) даъват қиладиган, ибодат-итоатга буюрадиган ва исён-гуноҳдан қайтарадиган ва маълум тартиб-интизоми ва итоат қилинадиган амири бўлган(яъни итоат қилинадиган амири бўлиши билан жамоа ташкил қилинди деб хисоб қилинадиган) бир жамоани бўлиши ҳам якка шахснинг иши эмас, лекин бу талаблар қатъий бўлиб, у адо бўлмаса Уммат зиммасида қолаверади ва у бажарилмагани учун ҳамма гуноҳкор бўлади, илло бу ҳукмни бажариш учун ҳаракат қилаётганлар бундан мустасно, хатто улар катта ажрга эга бўладилар, чунки бу ҳукм Аллоҳ Таолонинг калимасини олий қилишга тааллуқли ҳукмдир.

Энди бу фарзларнинг бирданига иккисини бир пайтда қилишга тўғри келиб қолса, у ҳолда Аллоҳнинг ва диннинг хаққи аввалга қўйилади. Аллоҳ Таоло айтади:
– “(Эй Мухаммад), айтинг: «Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз ва касб қилиб топган мол-дунёларингиз, касод бўлиб қолишидан қўрқадиган тижоратларингиз ҳамда яхши кўрадиган уй-жойларингиз сизларга Аллоҳдан, Унинг пайғамбаридан ва Унинг йўлида жиҳод қилишдан суюклироқ бўлса, у ҳолда то Аллоҳ ўз амрини (яъни, азобини) келтиргунича кутиб тураверинглар. Аллоҳ итоатсиз қавмни ҳидоят қилмас”.[9:24]

Ушбу оятдан шу нарса аён бўладики, инсонга алоқадор ҳамма нарса; ота-она, болалар, ака-укалар, жуфтлар, қариндош-уруғлар ва касб қилиб топган мол-дунёлар, касод бўлиб қолишидан қўрқадиган тижоратлар ҳамда уй-жойлар Аллоҳ ва Росули(с.а.в)нинг калимаси олий бўлишдан, диннинг ишидан, уни равнақ топишидан кейинга қўйиш кераклигини англатади. Тўғри ўз ота-онасига ҳизмат қилиш каби ҳар бир шахснинг шахсий иши бўлган, уни бажаришни ўзи ода қилмаса, бошқа одам адо қилиши билан бу фарз соқит бўлмайдиган фарзи-айн бўлган ҳукмларни шариат аввалга қўйган, м: Пайғамбаримиз(с.а.в)нинг олдига бир киши онаси билан келди. У киши жиҳодга чиқишни ҳохлар эди, онаси эса уни боришини ҳохламасди. Шунда Пайғамбаримиз(с.а.в):”онангни олдида қол, албатта онангни олдида сен учун жиҳодда бўлганингчалик савоб бордир” дедилар.(Табароний ривояти).

Демак, Аллоҳ Таолонинг калимаси олий бўлиб, шариат аҳкомлари тадбиқ бўлаётган, Халифа ҳар бир ишни қилишда ҳеч бир қийинчиликга, муҳтожликга учрамаётган ҳолатда, шариат бўйича, ҳар бир эркак ва аёлга фарзи айнни бажариш фарзи кифоядан афзал бўлади, фарзи кифоя бажарилаётганлиги боис унга ўз ҳиссасини қўшмаганлар гуноҳкор бўлишмайди. Уни амалга ошираётганлар ажрга эга бўладилар. Қачонки бирор фарзи кифоя бажарилмай қолса, шунда Умматнинг ҳаммаси жавобгар бўлади. Аммо хозирги ҳолатимиздек, Халифа йўқ, шариат аҳкомлари тадбиқ қилинмаётган, мужтаҳид ва фақиҳларга Умматнинг эҳтиёжи қаттиқ бўлиб турган бўлса, унда фарзи кифоя фарзи айндан зарур бўлади ва бу фарзи кифояга кимики ўз ҳиссасини қўшмаса гуноҳкор бўлади. Баъзи мужтаҳидлар бундай ҳолатда фарзи кифоя фарзи айнга айланади деган райга боришган.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.04 seconds.