Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Jihod
jon
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Jihod
        February 6, 2015, 12:50
Иқтибос

Assalomu Alaykum savol: hizbut tahrir jihod halifa tiklash tariqati emas deb biladi, lekin jihodni farz deb biladiyu nima uchun jihod qilmaydi?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Jihod
        February 6, 2015, 14:58
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ.

Тўғри, “ҳизбут таҳрир” сиёсий уюшма, унинг ишлари фақат шариатга асосланган. Шаръий ҳукмларни ўрганиб чиқиш шуни кўрсатадики, у ҳукмларнинг баъзилари шахсларга алоқадор бўлса, баъзилари жамоатга ёки давлатга алоқадор, м: намоз ёки рўза шахсга таалуқлик бўлиб, жаноза намози ёки жумъа намозлари жамоат буюрилган фарзлардир. Ўғирини қўлини кесиш ёки зонийни тошбўрон қилиш эса давлатга юклатилган фарзлар бўлиб, буларни шахслар ёки жамоатлар қилиши мумкин эмас. Яна бу ҳукмларни ўрганишдан шу нарса аён бўладики, муқим ё мусофир бўлишларига қараб алоҳида ҳукмлар келган. М: рамазон рўзаси фарз бўлиб, уни тарк қилган инсон гуноҳкор бўлсада, лекин мусофирга рамазон ойида, сафарда рўзани тутиш ёки тутмасликда иҳтиёр бор ёки пешин, аср ва ҳуфтон намозларини муқим тўла ўқиса, мусофир қаср қилиб ўқийди. Шунинг учун биздан жиҳод ҳукми ҳақида сўралса, уни фарзлигини ва у ҳолатга қараб фарзи айн ва фарзи кифояга бўлинишини тушунтирамиз ва бу борада Аллоҳ Таоло нозил қилган ҳукмни бузмасдан тўғрисини айтамиз. Лекин ўзимиз унга киришмаймиз, чунки у давлат ва Умматнинг зиммасига юклатилган фарздир, шахслар ёки жамоаларга эмас. Энди Умматни ҳам унга тарғиб қилмаймиз, чунки жиҳоддан аввал тезда қилиш зарур бўлган иш бор. У мусулмонлар юртини “дорул Ислом”га айлантириш, яъни Ислом ҳаётини қайтадан бошлаш ва мусулмонларнинг амири “Халифа”ни сайлаб олишдир.

Фарз ёки вожиб - қатъий қилиниши керак бўлган Аллоҳ Таолонинг талабидир. Масалан: Аллоҳ Таъоло бақара сурасининг 183 оятида рўза тутишни талаб қиляпди, кейинги оятда эса бу талабни қатъийлигини ифодалаяпди (яъни касалликка ўхшаш узр сабаблик рўза тута олмай қолса бошқа куни тутишлигини талаб қиляпди. Агар талаб қатъий бўлмаганда бошқа куни тутиши шарт бўлмас эди). Шунга ўхшаб, Исломни ҳаётга қайтариш-“ ... Кимки бўйнида байъат йўқ ҳолда ўлса жоҳилият ўлими билан ўлибди....”- деб уни тиклашни (ҳар бир эркагу - аёл) мусулмонга фарз қиляпди, уни Пайғамбаримиз(с.а.в) қилгандай қилишимиз ҳам Аллоҳ Таолонинг қатъий талабидир: ( [33:21],[59:7],[4:65] ). Аллоҳ Таолонинг даъватни ошкор қилиш тўғрисидаги “15:94” ояти нозил бўлгунча Расулуллоҳ(с.а.в) ва мусулмонлар Арқам ибн Абу Арқамнинг ҳовлисида яширин ҳолда иш олиб бордилар. Жамиятда мункарлар, “бутларни улуғлаш”лар бўла туриб Пайғамбар(с.а.в)нинг жим юришлари ва ушбу оят(15:94) нозил бўлгандан кейин ҳар қандай қийинчиликларга қарамасдан даъват ишларини ошкор олиб бориши ва бошқа қабилаларга бориб улардан иймон ва ҳимояни сўрашлари ва ҳар қандай озорларга, асҳобларининг шаҳид бўлишларига хатто Сумайя(р.а)ни қаттиқ азоблаб, уят жойига найза санчиб шаҳид қилишларига қарамай бу ишлардан қайтмагани шундай олиб борилиши фарзлигига ишора қиляпди. Демак;

1). Ақидалари мустаҳкам, Исломни ҳаётга қайтаришга бел боғлаган жамоатни (ҳизбни) ташкил қилиш.

2). Умматни Ислом билан (яъни куфр ақидаларини, низомларини нотўғри эканини ва Исломни тўғрилигини баён қилиш билан) тарбиялаш.

3). Уммат орқали ҳукмни қўлга олиб, шариатни тўла татбиқ қилиш. Бу учала босқич Росулуллоҳ С.А.В.нинг тариқатлари бўлиб, биз ҳам шундай қилишимиз фарздир. [33:21],[59:7],[4:65] Чунки Ҳамза(р.а) ва Умар(р.а)ларнинг исмини эшитганда қўрқадиган кофирларни даъватга тўсиқлик қилишдан тийиб қўйиш учун саҳобалар(р.а)дан бир кучли ҳарбий жамоани таёрлаб қўйиш Росулуллоҳ(с.а.в)нинг имконида бўла туриб ва бу жамоатга мусулмонларни кучлик эҳтиёжлари тушишига қарамасдан Росулуллоҳ(с.а.в) асҳоблари(р.а)ни сабирга ундашлари бу йўл, яъни ҳарбий йўл куфр ўрнига Исломни олиб келиш йўли эмаслигини кўрсатади.

Биринчи Халифа Абу Бакр (Р.А.)ни Халифа бўлиб сайланишини диққат билан ўрганиб чиқадиган бўлсак, ўшанда Бану Соиданинг айвонида мусулмонлардан баъзилари бу ишни муҳокама қилганларини кўрамиз. Халифаликка номзодлар Саъд, Абу Убайда, Умар ва Абу Бакрлар эди. Лекин Умар билан Абу Убайда Абу Бакрга рақобатчи бўлишга рози бўлмадилар. Гўё масала фақат Абу Бакр билан Саъд ибн Убоданинг ўрталаридагина эди. Баҳсу муҳокамадан сўнг аҳли ҳал вал-аҳд Абу Бакрни Халифа қилиб сайлаб, унга инoиқод байъатини беришди, шу вақтдан бошлаб мусулмонларнинг расмий раҳбари (Халифаси) мавжуд бўлди. Кейин эртаси куни масжидда мусулмонлар Абу Бакрга итоат байъатини бердилар. Яъни бошқа фарзлар: Росулуллоҳ(с.а.в)нинг муборак жасадларини кўмиш, муртадларга жазо қўллаш ва Усома бинти Зайд бошчилигидаги армияни жиҳодга сафарбар қилиш ишлари зарур бўлишига қарамасдан кейинга қолдиришганларидан аввал мусулмонлар ўз раҳбарлари “Халифа”ни сайлаб олишлари нақадар зарур фарз эканлиги тушунилади.

Жиҳод- ҳизбийми, бошқами ё Халифа борми ёки йўқлигидан қатъий назар ҳамма учун фарз. Жиҳод сўзининг луғавий ва шаръий маъноси бор. Жиҳод сўзининг луғавий маъноси: Жиҳод- куч, энергия-қувват, тоқат билан харакат қилиш ва машаққатни енгиш сўзларидан олинган. Худди шу маънода Қуръонда айтилади.

وَجَاهِدْهُم بِهِ جِهَادًا كَبِيرًا ...

Уларга қарши у (Қуръон) билан катта жиҳод қил! [25:52]. Росулуллоҳ(с.а.в)дан қайси жиҳод афзалроқ деб сўрашганда," Золим ҳукмдорни олдида айтилган ҳақ сўз" деб жавоб қилдилар. Бу жиҳод сўзининг луғавий маъноси эди.
Жиҳод сўзининг шаръий маъносига келсак; у “динни олдини тўсиб, мусулмонларни йўқ қилиш учун харакат қилаётган куфр кучларини яксон қилиш учун олиб борилган жанг” бўлиб, ҳудди бошқа фарзлар каби мусулмонларга Аллоҳ томонидан қилинган фарздир. Аллоҳ Таоло айтади:

وَقَاتِلُوهُمْ حَتَّىٰ لَا تَكُونَ فِتْنَةٌ وَيَكُونَ الدِّينُ لِلَّـهِ ۖ فَإِنِ انتَهَوْا فَلَا عُدْوَانَ إِلَّا عَلَى الظَّالِمِينَ

То фитна тугаб, дин Аллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан урушингиз! Энди агар тўхтасалар, у ҳолда сизлар ҳам тўхтангиз! Зеро, золимлардан бошқаларга душманлик йўқ 2:193

قَاتِلُوا الَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِاللَّـهِ وَلَا بِالْيَوْمِ الْآخِرِ وَلَا يُحَرِّمُونَ مَا حَرَّمَ اللَّـهُ وَرَسُولُهُ وَلَا يَدِينُونَ دِينَ الْحَقِّ مِنَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ حَتَّىٰ يُعْطُوا الْجِزْيَةَ عَن يَدٍ وَهُمْ صَاغِرُونَ

Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари ҳаром деган нарсани ҳаром деб билмайдиган, Ҳақ (яъни ислом) динига эътиқод қилмайдиган ахли китоблардан иборат бўлган кимсаларга қарши то улар хорланган (мағлуб) ҳолларида ўз қўллари билан (зиммаларидаги) “жизя”ни тўламагунларича, жанг қилингиз! 9:29

Росулуллоҳ(с.а.в) “Жиҳод Қиёматгача давом этади” деганлар. Бу оят ва ҳадисдан кўриниб турибдики жиҳод Аллоҳнинг мусулмоларга қилган фарзи бўлиб, бу кофирларга қилинадиган урушдир. Унинг мақсади эса фақатгина Аллоҳнинг сўзини бошқаларнинг сўзи ва қонунларидан устун қилишдир. Мусулмонларнинг бир бирлари билан урушишлари эса жиҳод ҳисобланмайди.

Жиҳоднинг муаййан қолипи ва шартлари бор. Юқорида айтганимиздек жиҳодни бирор жисмоний амал қилиш учун эмас, шариат мақсадини амалга ошириш учун қилинади. Бу ерда инсонни шижоатланганига ёки миллатининг азобланганига қараб ҳаракат қилинмайди, аксинча жиҳодни амалга оширишлик учун шарият томонидан қўйилган қуйидаги шартларга амал қилиш вожиб бўлади. Энг муҳим шартларидан бири: кучни тайёрлаш ва амирнинг бўлиши. . Аллоҳ Таоло айтади:

وَأَعِدُّوا لَهُم مَّا اسْتَطَعْتُم مِّن قُوَّةٍ وَمِن رِّبَاطِ الْخَيْلِ تُرْهِبُونَ بِهِ عَدُوَّ اللَّـهِ وَعَدُوَّكُمْ وَآخَرِينَ مِن دُونِهِمْ لَا تَعْلَمُونَهُمُ اللَّـهُ يَعْلَمُهُمْ

– „(Эй мўминлар), улар(га қарши жанг қилиш) учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан сизлар Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни ҳамда улардан ташқари сизлар билмайдиган - Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қўрқувга солурсизлар“, [8:60]
Бу оятда Яратган зот душманни қўрқитиш учун куч тўплаб уни тайёр қилиб қўйинг деяпди. Уруш учун қўшин керак, тайёргарлик керак, уруш анжомлари керак, зобитлару аскарлар керак, машқ, мадад, таъминот керак. Қўшин учун қурол керак. Қурол учун саноат керак...

Росулуллоҳ сав айтганлар: “Сизлар учун жиҳод, қайси амир билан бўлмасин фарздир, у тақводор бўладими ёки фосиқми фарқи йўқ”. Ҳадис абу Довуд ва аль Байҳакийда келган.

Ҳужум жиҳодини амалга оширишда куфрни уч нарсага даъват қилинади. Сулаймон ибн Бурайда отасидан ривоят қилиб айтади: Росулуллоҳ(с.а.в) жиҳодга амир қилиб тайинлаётиб унга насиҳат қилардилар; душман билан рўпаро келганда уни уч нарсага чақир. Агар рози бўлса уни қабул қил ва урушдан тийилгин... Уларни Исломга, жизя тўлашга чақириларди, агар бу икки таклифни ҳам рад қилишса шунда жиҳод қилинар эди. Аммо мусулмонларга ҳужум қилганида уларни ҳеч нарсага чақирилмайди!
Демак жиҳод исломий даъватни етказиш учун қилинади. Бу иш учун кофирларни қўрқувга соладиган куч ва бутун Умматни сафарбар қиладиган амир “Ҳалифа” бўлиши керак. Шунинг учун ҳамма нарсадан аввал Уммат ўз Ҳалифасини сайлаб олишлари учун бор кучиларини сарф қилиши Аллоҳ Таолонинг бугунги кунимиздаги биздан қатъий талаб қилаётган муҳим фарзидир.

Муттақий

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.038 seconds.