Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Уйланиш
adu
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Уйланиш
        February 6, 2015, 05:49
Иқтибос

Ассалому алейкум бродарлар мен кийнаятган саволим бор илтимос соволимга жавоб берсангиз мен ота онамдан махфий уйлангандим ота онам билиб кўйворасан дейишяпти мен ундан фарзанд кўриб улгиргандим нима килишимни билмиман Аллоҳ рози бўладигонини қиламан Алббата Инша Аллоҳ

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Уйланиш
        February 6, 2015, 06:12
Иқтибос

Ва алайкум ассалом!
Ота оиланинг раҳбари, етакчиси, назоратчиси бўлган катта ёшдаги шахснинг ақл-ҳуши жойида бўлса, жон ва мол жиҳатидан бирор киши унга валий бўлмайди. У ўзининг ишларига ўзи валий бўлади. Лекин валийлик ҳуқуқи отасида сақланиб қолади. Агар шахс кичик ёшда бўлса ёки катта ёшда бўлса-ю, эс-ҳуши жойида бўлмаса, яъни телба ёки жинни бўлса, ўзини ўзи бошқаришдан ожиз бўлгани учун ўзига валийлик қила олмайди. Балки отаси унга валийлик қилади. Бу шахс кичик ёшда бўлар экан ёки ақли-ҳуши жойида бўлмас экан, мазкур валийлик давом этаверади. Агар кичик ёшдаги бола балоғатга етса ёки катта ёшдаги бола жиннилик ёки телбаликдан тузалса, унга валийлик қилиш тугайди. У ўз ишига ўзи валий бўлиб қолади. Отанинг валийлик қилишга доимо ҳаққи бўлгани учун соғлом ва оқил фарзандларга ҳам ота валий бўлиб қолиши мандуб ва мустаҳабдир. Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинади: «Менинг яхши кўрган бир хотиним бор эди ва отам уни ёмон кўрарди. Отам менга уни талоқ қилишимни буюрди ва мен кўнмадим. Кейин буни отам Расулуллоҳ(с.а.в)га айтди ва у зот(с.а.в) менга:

«يَا عَبْدَ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ، طَلِّقِ امْرَأَتَكَ»
«Эй Абдуллоҳ ибн Умар, хотинингни талоқ қил», дедилар». (Термизий ва Ҳоким ривояти). Шунда кейин ҳам Абдуллоҳ ибн Умар аёлини талоқ қилмайди ва Росулуллоҳ(с.а.в) уни жазоламайди. Бу иш ўғилнинг отасига итоат қилиши суннатлигини англатади.
Муттақий

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.051 seconds.