Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Ийсо(а.с)ни тушиши, Дажжолни чиқиши
siroj
Новичок
Св-Жв: 19
Permalink
Post Ийсо(а.с)ни тушиши, Дажжолни чиқиши
        February 6, 2015, 05:33
Иқтибос

С: Ийсо(а.с)ни тушиши, Дажжолни чиқиши, уни сифатлари ва инсонларни адаштириши, уни Ийсо(а.с) ўлдириши ва “масийҳ”нинг маъноси ҳақида муфассал тушунтириб берсангиз.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Ийсо(а.с)ни тушиши, Дажжолни чиқиши
        February 6, 2015, 06:04
Иқтибос

Ж: Ийсо(а.с) ва у кишининг ерга тушиши ва Дажжолни қатл қилиши.... мавзусига келсак бу мавзуда ворид бўлган саҳиҳ ҳадислар далолати шундан иборатки, Дажжол адашган, адаштирувчи шундай бири кишики, охир замонда келади, у туҳмат ва бўҳтондан келиб чиққан ҳолда гоҳида ўзини Худо деса, баъзида Масийҳ деб, атайди. Одамларга жаннат ва дўзахга ўхшаш нарсани кўрсатади. Одамлар жаннат, деб билаётган нарса аслида олов (дўзах) бўлади, олов(дўзахга ўхшаш нарса) деб билаётган нарсалари эса аслида ширин, салқин (ичимлик) сув бўлади... У ўзига осийлик қиладиган кишини қаттиқ жазолайди. Итоат қиладиган кишига эса таом, гўшт ва сув каби дунёвий неъматларни инъом қилади, осийлик қиладиган кишини бундай нарсалардан тўсиб, маҳрум қилади. Лекин бу неъматнинг иймонли кишидан тўсиб қўйилиши мўъминга зарар қилмайди. Чунки Дажжол – Аллоҳга (иймон келтирган) мўъминни фитнага солишдан заифроқдир... Нима бўлганда ҳам, у – инсонлар учун фитна ва синовдир. Мўъмин киши унинг ёлғончи, товламачи эканини билади-да, Дажжолнинг ҳар қандай шиддатига учраса ҳам, ўз иймонида собит туради... Бу Дажжолнинг инсонларни фитнага солиб, ўзини Масийҳ деб иддао қилиши чоғида, яъни манашу аснода Масийҳ алайҳи с-салом тушиб келиб, ўша дажжолни қатл қилади.
Мана сизга шу ҳақдаги айрим саҳиҳ ҳадислар:

- أخرج مسلم عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَمْرٍو أَبِي مَسْعُودٍ الْأَنْصَارِيِّ، قَالَ: انْطَلَقْتُ مَعَهُ إِلَى حُذَيْفَةَ بْنِ الْيَمَانِ، فَقَالَ لَهُ عُقْبَةُ: حَدِّثْنِي مَا سَمِعْتَ مِنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فِي الدَّجَّالِ قَالَ: «إِنَّ الدَّجَّالَ يَخْرُجُ، وَإِنَّ مَعَهُ مَاءً وَنَارًا، فَأَمَّا الَّذِي يَرَاهُ النَّاسُ مَاءً، فَنَارٌ تُحْرِقُ، وَأَمَّا الَّذِي يَرَاهُ النَّاسُ نَارًا، فَمَاءٌ بَارِدٌ عَذْبٌ، فَمَنْ أَدْرَكَ ذَلِكَ مِنْكُمْ، فَلْيَقَعْ فِي الَّذِي يَرَاهُ نَارًا، فَإِنَّهُ مَاءٌ عَذْبٌ طَيِّبٌ»، فَقَالَ عُقْبَةُ: وَأَنَا قَدْ سَمِعْتُهُ تَصْدِيقًا لِحُذَيْفَةَ.
- Уқба ибн Амр Аби Масъуд ал-Ансорийдан Муслим шундай ривоят қилади: мен у билан бирга Ҳузайфа ибн Ямонга борардим, Уқба унга: менга Дажжол ҳақида Расулуллоҳ (с.а.в)дан эшитганингизни айтиб беринг деди. Расулуллоҳ(с.а.в) шундай деган эди: “Дажжол чиқади, у билан бирга сув билан олов бўлади. Инсонлар сув, деб, биладиган нарса эса куйдирувчи олов бўлади. Аммо инсонлар олов деб, биладиган нарса эса ширин салқин (ичимлик) сув бўлади. Бас, сизлардан кимдан ким ўшанга етиб борса бас, олов, деб, биладиган нарсасига тушсин, чунки у яхши ширин сувдир”. Уқба: Ҳузайфани тасдиқлаб, мен ҳам у (ҳадис)ни эшитганман, деди. Муслим ривояти.

- وأخرج مسلم أَنَسَ بْنَ مَالِكٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَا مِنْ نَبِيٍّ إِلَّا وَقَدْ أَنْذَرَ أُمَّتَهُ الْأَعْوَرَ الْكَذَّابَ، أَلَا إِنَّهُ أَعْوَرُ، وَإِنَّ رَبَّكُمْ لَيْسَ بِأَعْوَرَ، وَمَكْتُوبٌ بَيْنَ عَيْنَيْهِ ك ف ر».
- Муслим Анас ибн Моликдан чиқариб, ривоят қилишича, Расулуллоҳ (с.а.в) шундай деганлар: “(Бирор) Набий йўқки, ўз умматини ғилай (ёки бир кўзи кўр), каззобдан огоҳлантирмаган бўлсин. Огоҳ бўлингларким, у ғилайдир. Роббингиз ғилай эмас. Унинг икки кўзини ўртасига ка фа ра (яъни кофир бўлди) деб, ёзиб қўйилган”.
وفي رواية أخرى لمسلم: «مَكْتُوبٌ بَيْنَ عَيْنَيْهِ كَافِرٌ، يَقْرَؤُهُ كُلُّ مُؤْمِنٍ، كَاتِبٍ وَغَيْرِ كَاتِبٍ».
Муслимнинг бошқа бир ривоятида эса: “Унинг икки кўзи ўртасига кофир, деб, ёзиб қўйилган. Уни ҳар бир мўъмин – котиби ҳам, котиб бўлмагани ҳам ўқийди” дейилган.

- وأخرج مسلم عَنِ الْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ، قَالَ: مَا سَأَلَ أَحَدٌ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، عَنِ الدَّجَّالِ أَكْثَرَ مِمَّا سَأَلْتُهُ، قَالَ: «وَمَا سُؤَالُكَ؟» قَالَ: قُلْتُ: إِنَّهُمْ يَقُولُونَ: مَعَهُ جِبَالٌ مِنْ خُبْزٍ وَلَحْمٍ، وَنَهَرٌ مِنْ مَاءٍ، قَالَ: «هُوَ أَهْوَنُ عَلَى اللهِ مِنْ ذَلِكَ».
- Муслим Муғийра ибн Шуъбадан чиқаришича, Набий (с.а.в)дан Дажжол ҳақида мен савол бергандан кўра кўпроқ ҳеч ким савол берган эмас. У зот: “Саволинг нима?” дедилар. Мен: улар: У (яъни Дажжол) билан бирга тоғдек уюлган нон ва гўшт ҳамда сув анҳори бўлади, дейишмоқда, дегандим, у зот: “У (нарса) Аллоҳга жуда енгилдир” дедилар.

- وأخرج مسلم عن عَبْدَ اللهِ بْنَ عَمْرٍو... ثم قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «يَخْرُجُ الدَّجَّالُ فِي أُمَّتِي فَيَمْكُثُ أَرْبَعِينَ - لَا أَدْرِي: أَرْبَعِينَ يَوْمًا، أَوْ أَرْبَعِينَ شَهْرًا، أَوْ أَرْبَعِينَ عَامًا فَيَبْعَثُ اللهُ عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ كَأَنَّهُ عُرْوَةُ بْنُ مَسْعُودٍ، فَيَطْلُبُهُ فَيُهْلِكُهُ، ثُمَّ يَمْكُثُ النَّاسُ سَبْعَ سِنِينَ، لَيْسَ بَيْنَ اثْنَيْنِ عَدَاوَةٌ، ثُمَّ يُرْسِلُ اللهُ رِيحًا بَارِدَةً مِنْ قِبَلِ الشَّأْمِ، فَلَا يَبْقَى عَلَى وَجْهِ الْأَرْضِ أَحَدٌ فِي قَلْبِهِ مِثْقَالُ ذَرَّةٍ مِنْ خَيْرٍ أَوْ إِيمَانٍ إِلَّا قَبَضَتْهُ، حَتَّى لَوْ أَنَّ أَحَدَكُمْ دَخَلَ فِي كَبِدِ جَبَلٍ لَدَخَلَتْهُ عَلَيْهِ، حَتَّى تَقْبِضَهُ»
Муслим чиқаришича, Абдуллоҳ ибн Амр... сўнгра шундай деди: Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар: “Дажжол умматимни орасига чиқиб, қирқ –қирқ кун, қирқ ой ёки қирқ йил (дедиларми) билмайман – туради. Шунда Аллоҳ Ийсо ибн Марямни юборади. У зот худди Урва ибн Масъудга ўхшайди. Бу киши уни (яъни Дажжолни) истаб (топиб) ҳалок қилади. Кейин у зот инсонлар орасида етти йил шундай турадики, икки киши орасида адоват бўлмайди. Сўнгра Аллоҳ Шом тарафдан совуқ бир шамолни юборади ва у ер юзида қалбида зарра мисқоличалик яхшилик ёки иймони бор бирор кишини қолдирмасдан, қабз қилади(жонини олади). Сизлардан бирингиз ҳатто тоғнинг жигарига (ичкарисига) кириб кетган бўлса ҳам унинг олдига уни қабз қилади(жонини олади)”.

قَالَ: سَمِعْتُهَا مِنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: «فَيَبْقَى شِرَارُ النَّاسِ فِي خِفَّةِ الطَّيْرِ وَأَحْلَامِ السِّبَاعِ، لَا يَعْرِفُونَ مَعْرُوفًا وَلَا يُنْكِرُونَ مُنْكَرًا...».
Яна шундай деди: мен уни Расулуллоҳ (с.а.в)дан эшитганман, у зот шундай деганлар: “Бас, энг ёмон инсонлар паррандаларнинг парвонасида ва йиртқичларнинг ҳаёлларида қолиб(яъни кўнгли тусаган ишларни қиладиган ва уларнинг орзусидаги нарсаларнинг чегараси бўлмаган хайвон ва парандалардек бўлишиб) кетишади. Улар (бирор) маъруфни билишмайди, (ҳеч бир) мункарни инкор қилишмайди...”.

- وفي رواية أخرى لمسلم أن الساعة تقوم على شرار الناس: «فَبَيْنَمَا هُمْ كَذَلِكَ إِذْ بَعَثَ اللهُ رِيحًا طَيِّبَةً، فَتَأْخُذُهُمْ تَحْتَ آبَاطِهِمْ، فَتَقْبِضُ رُوحَ كُلِّ مُؤْمِنٍ وَكُلِّ مُسْلِمٍ، وَيَبْقَى شِرَارُ النَّاسِ، يَتَهَارَجُونَ فِيهَا تَهَارُجَ الْحُمُرِ، فَعَلَيْهِمْ تَقُومُ السَّاعَةُ».
Муслимнинг бошқа бир ривоятида Соат (Қиёмат) энг ёмон инсонлар бошида қоим бўлади, дейилган: “Улар шундай ҳолатда турганларида баногоҳ Аллоҳ тоййиб (яхши) бир шамол юборади ва бу эса уларни қўлтиқларини остидан (қувиб, юриб) ушлай-да, ҳар бир мўъминни ва ҳар бир мусулмонни жонини қабз қилади. Энг ёмон инсонлар қолади. Улар у ерда эшаклардек, тебрана бошлашади ва уларнинг устида қиёмат қоим бўлади”.

- وفي رواية لمسم عن المكان الذي ينزل فيه عيسى عليه السلام، وعن المكان الذي يقتُل فيه الدجالَ: «فَبَيْنَمَا هُوَ كَذَلِكَ إِذْ بَعَثَ اللهُ الْمَسِيحَ ابْنَ مَرْيَمَ، فَيَنْزِلُ عِنْدَ الْمَنَارَةِ الْبَيْضَاءِ شَرْقِيَّ دِمَشْقَ، بَيْنَ مَهْرُودَتَيْنِ، وَاضِعًا كَفَّيْهِ عَلَى أَجْنِحَةِ مَلَكَيْنِ، إِذَا طَأْطَأَ رَأْسَهُ قَطَرَ، وَإِذَا رَفَعَهُ تَحَدَّرَ مِنْهُ جُمَانٌ كَاللُّؤْلُؤِ، فَلَا يَحِلُّ لِكَافِرٍ يَجِدُ رِيحَ نَفَسِهِ إِلَّا مَاتَ، وَنَفَسُهُ يَنْتَهِي حَيْثُ يَنْتَهِي طَرْفُهُ، فَيَطْلُبُهُ حَتَّى يُدْرِكَهُ بِبَابِ لُدٍّ، فَيَقْتُلُهُ...».
Ийсо алайҳи с-салом тушадиган макон билан Дажжол қатл қилинадиган макон ҳоқида Муслим ривоят қилган бошқа бир ривоятда шундай дейилган: “У шундай ҳолатда турганида баногоҳ Аллоҳ Масийҳ ибн Марямни юборади ва у зот Дамашқнинг шарқий тарафидаги оқ минора олдига икки кафтини икки фариштани қанотига қўйган ҳолда тушади. Агар бошларини эгсалар (сув) томади, агар уни кўтарсалар ундан инжу каби маржонлар тўкилади. Бас, у(Ийсо алайҳи с-салом)нинг нафасининг шамолини топадиган кофир учун ўлишдан ўзга чора қолмас, унинг нафаси эса кўзи тушадиган жойгача етиб боради. Кейин уни истайди-да, Лудд(Фаластиндаги бир қадимги шаҳар) дарвозаси ёнида унга етиб олиб, уни ўлдиради...”.

Масийҳу д-Дажжолнинг охир замонда пайдо бўлган пайтда бизни амалларимизга таъсир ўтказишига келсак, у мўъминга таъсир ўтказмайди. Буни сабаби эса:
- Унинг ёлғони ҳар бир ақли расо кишига очиқ кўриниб тургани учундир. Чунки унинг “Худоман” деган иддиоси ботил бир иддио бўлиб, уни ақлли киши тасдиқ қилмайди. У шундай бир шахски, жисми чекланган, ноқисдир, ноқис бўлганда ҳам қаттиқ ноқис, яъни у ғилайдир. Шунга кўра, у махлуқ. Бу эса ҳар бир оқил инсонга очиқ нарсадир.
- Шунингдек, унинг ўзини “Масийҳ Ийсо ибн Марям” деган иддиоси ҳам ботилдир. Чунки у – ғилай. Ийсо алайҳи с-салом сифатлари ҳақида келган хабарларда у киши гўзал хулқли комил суратда эканликлари айтилган...

أخرج البخاري في صحيحه عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أُرَانِي اللَّيْلَةَ عِنْدَ الكَعْبَةِ، فَرَأَيْتُ رَجُلًا آدَمَ، كَأَحْسَنِ مَا أَنْتَ رَاءٍ مِنْ أُدْمِ الرِّجَالِ، لَهُ لِمَّةٌ كَأَحْسَنِ مَا أَنْتَ رَاءٍ مِنَ اللِّمَمِ قَدْ رَجَّلَهَا، فَهِيَ تَقْطُرُ مَاءً، مُتَّكِئًا عَلَى رَجُلَيْنِ، أَوْ عَلَى عَوَاتِقِ رَجُلَيْنِ، يَطُوفُ بِالْبَيْتِ، فَسَأَلْتُ: مَنْ هَذَا؟ فَقِيلَ: المَسِيحُ ابْنُ مَرْيَمَ، وَإِذَا أَنَا بِرَجُلٍ جَعْدٍ قَطَطٍ، أَعْوَرِ العَيْنِ اليُمْنَى، كَأَنَّهَا عِنَبَةٌ طَافِيَةٌ، فَسَأَلْتُ: مَنْ هَذَا؟ فَقِيلَ: المَسِيحُ الدَّجَّالُ».
Бухорий ўз “Саҳиҳ”ида Абдуллоҳ ибн Умар(р.а)дан чиқаришича, Расулуллоҳ (с.а.в) шундай деганлар: “Бу кеча Каъба олдида менга кўриниш бўлди. Бас мен қора рангли шундай бир кишини кўрдимки, у – сиз кўрган-билган кишиларни энг гўзалига ўхшайди. Унинг шундай сочи бор эдики, сочлар ичида сиз кўриб турганларнинг энг гўзалига ўхшайди. Уни тараб олган. Ундан сув томиб турибди. Икки кишига суянган ёки икки киши елкасига суянган ҳолда Байтни тавоф қиляпти. Шунда: бу ким? деб, сўрадим. Масийҳ ибн Марям, дейилди. Ва яна жингалак сочли, ўнг кўзи ғилай, худди узумга ўхшаш бир киши турган экан. Бу ким? деб сўрасам, Масийҳ уд-Дажжол, дейилди”.
Шунингдек, Дажжолни икки кўзи ўртасига “кофир” деб ёзиб қўйилган. Ҳадисда келишича, уни саводлию саводсиз мўъмин ўқий (ола)ди. Шунинг учун у ўзи билан бирга ўзини ёлғонга чиқарадиган ашёларни ташиб юради. Дарҳақиқат, Расул (с.а.в) Дажжол ҳақидаги ҳадисларида унинг мўъминларга таъсир қилмаслигини хабар бериб, бизга унинг воқеси, ҳақиқати (моҳияти)ни, унинг фитна ва синов эканини ва бу фитнадан мўъминлар – Аллоҳ изни ила – нажот топажагини баён қилиб берганлар.

Масийҳни маъносига келсак, бу маъно борасида бир неча қавллар мавжуд бўлиб, уларнинг рожиҳроғи эса:

“ал-Масийҳ” сўзи луғатда “السياحة” (саёҳат қилиш, кезиш) сўзидан олинган бўлиб, унинг феъли “ساح في الأرض” ер юзида саёҳат қилди, кезди, маъноларини билдиради. Бу саёҳат Ийсо алайҳи с-саломни саёҳати, кезиши каби яхшилик учун бўладими ёки бу саёҳат, кезиш Дажжолни иши каби ёмонлик учун бўладими, фарқи йўқ. Чунки Ийсо алайҳи с-салом Аллоҳ Субҳонаҳуга даъват қилиш саёҳат қилиб, кезган бўлсалар, Дажжол эса инсонларни ёмонликка чорлаб, адаштириш учун юрт кезади. Шунинг учун у ал-Масийҳ уд-Дажжол деб аталган.

أخرجه مسلم عن أَنَسُ بْنُ مَالِكٍ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَيْسَ مِنْ بَلَدٍ إِلَّا سَيَطَؤُهُ الدَّجَّالُ، إِلَّا مَكَّةَ وَالْمَدِينَةَ...»
Муслим Анас ибн Моликдан чиқарган ҳадисда, Расулуллоҳ (с.а.в): “Дажжол Макка билан Мадинадан ташқари бирор шаҳарни қўймай, ҳаммасини босиб ўтади” деганлар. Негаки, Дажжол ёмонлик, залолат ва фитнага чорлаган ҳолда ер юзини кезади.

Унинг маъноси борасида мен таржиҳ қилаётган нарса мана шу. Аллоҳ билгувчироқ ва ҳикматлироқдир.
Дажжол мавзусида бундан-да кўпроғига шўнғишга ҳожат йўқ, чунки келтирган нарсаларимизда – Аллоҳ изни ила – кифоя қилувчи нарса бордир.

Амиримиз Ато Абу Руштонинг жавобларидан олинди.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.046 seconds.