Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ.
Бу ҳақидаги мужтаҳид ва фақиҳларни фикрларни муфассал билиш учун ақида ва усули фиқҳ китобларига мурожаат қилиш керак. Аммо шу мавзуъдаги бизнинг райимизни билишни ҳоҳласангиз унда сиз учун сайтимизда чиққан қуйидаги мақолада етарлик жавоб бор деб ўйлайман:
بسم الله الرحمن الرحيم
ОҲОД ХАБАР АҚИДАГА ДАЛИЛ БЎЛА ОЛМАЙДИ
Қабр азоби мавзусини қўзғаб, бу билан мусулмонларни, хоссатан, золимларни зулмидан қўрқмай, маломатчиларни маломатларига эътибор бермай, соф Исломга даъват қилаётган ва амру-маъруф, наҳий-мункар ишларида бардавом бўлаётган “ҳизбут таҳрир” йигитларини адашганга чиқараётганларга жавоб қайтаришни ҳохламаймиз. Аллоҳ Таоло айтади:
إِنْ يَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ وَمَا تَهْوَى الأَنْفُسُ
– „Улар фақат гумонга ва ҳавойи-нафсларига эргашадилар-а!“ [53:23]
Балки шу мавзуда баҳслар кўтарилиб, ким ҳақу, ким ноҳақ эканини билмай қолиб, мақсадлари хаққа етиш ва шу мавзудаги хақиқатни билишни истаётганларга шу мавзуъни имкон қадар ёритишга харакат қиламиз:
Ислом – ақида ва шаръий ҳукмдан иборат. Ақида – инсонни ҳаёти асосланадиган, хеч қандай гумон бўлмаган, қатъий тастиқлниши керак бўлган асосий фикрларга айтилади. М: Аллоҳ Таолонинг борлиги ва бирлигига, Муҳаммад(с.а.в)ни пайғамбар эканлигига, Қуръон Аллоҳ Таолонинг китоби эканлигига ишониш кабилар. Олимлар бу хақида китоблар ёзиб қолдиришган, м; “ақидатул муслим”, “ақидатут таҳовий”, “ақидатун насафий” кабилар. Қачонки ақиданинг далили қатъий исботлансагина у қатъий тасдиқ бўлиши ва унда гумон қолмаслиги мумкин. Чунки, «занний далил» қатъийликка олиб бориши маҳол, шунинг учун ҳам қатъий нарсага далил бўла олмайди. Ғойиб нарсалар хақидаги хабарлар агар Қуръонда ёки мутавотур ҳадисларда келиб қатъий нарсага далолат қилса, яъни мужтаҳидлар бир оят-ҳадисни ўқиб, ундан фақат бир маънони тушунишсагина ушбу далилни ақидада хужжат қилиш мумкин. Агар Қуръон ёки ҳадисда келган хабардан икки ёки ундан кўпроқ маънолар тушунилса, улардан қайси бирини Шореъ қасд қилганлиги аниқ бўлмай қолади, натижада ақидага далил бўла олмайди. Ҳадис “мутавотир” бўлиши учун: биринчидан, энг камида бешта ровийдан камида бешта йўлдан ҳадис ривоят қилинган бўлиши керак. Бир хабарда гумон кетишини Қуръони Каримда энг камида бешта гувоҳлик бўлишига ишора қилган. Аллоҳ Таоло айтади:
وَالَّذِينَ يَرْمُونَ الْمُحْصَنَاتِ ثُمَّ لَمْ يَأْتُوا بِأَرْبَعَةِ شُهَدَاءَ فَاجْلِدُوهُمْ ثَمَانِينَ جَلْدَةً وَلَا تَقْبَلُوا لَهُمْ شَهَادَةً أَبَدًا وَأُوْلَئِكَ هُمْ الْفَاسِقُونَ إِلَّا الَّذِينَ تَابُوا مِنْ بَعْدِ ذَلِكَ وَأَصْلَحُوا فَإِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ وَالَّذِينَ يَرْمُونَ أَزْوَاجَهُمْ وَلَمْ يَكُنْ لَهُمْ شُهَدَاءُ إِلَّا أَنفُسُهُمْ فَشَهَادَةُ أَحَدِهِمْ أَرْبَعُ شَهَادَاتٍ بِاللَّهِ إِنَّهُ لَمِنْ الصَّادِقِينَ
وَالْخَامِسَةُ أَنَّ لَعْنَةَ اللَّهِ عَلَيْهِ إِنْ كَانَ مِنْ الْكَاذِبِينَ
- Покиза аёлларни (зинокор) деб бадном қилиб, сўнгра (бу даъволарига) тўртта гувоҳ келтира олмаган кимсалар(ни) уларни саксон дарра уринглар ва ҳеч қачон уларнинг гувоҳликларини қабул қилманглар! Улар фосиқ-итоатсиз кимсалардир. . Магар шу (қилмишларидан) сўнг тавба қилиб, (ўзларини) тузатган кишиларгина (фосиқ эмасдирлар). Зеро Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир. Ўзларидан бошқа гувоҳлари бўлмаган ҳолида ўз хотинларини (бузуқ деб) бадном қиладиган кимсалар — уларнинг ҳар бири ўзини шак-шубҳасиз ростгўйлардан деб, Аллоҳ номига тўрт марта гувоҳлик бериши (вожибдир). (У эрнинг) бешинчи (гувохлиги эса) агар ёлғончилардан бўлса, устига Аллоҳнинг лаънати (тушишини сўрамоқлигидир). [24: 4-7]
Иккинчидан, бу хабарни айтувчилар ёлғонга жамланиб олиши мумкинмас даражадаги жамоат жамоатдан ривоят қилан бўлиши керак.
Учунчидан, бу хабарнинг зиддига, уни гумонга тушуриб қўядиган бошқа хабар бўлмаслиги керак.
Бундай шартлар топилмаса, у хабарда гумон қолади. Мутавотир даражасига етмаган ҳар қандай ҳадис “оҳод” ҳадис ёки “хабарул оҳод” дейилади...
Оҳод хабар ақидага далил бўла олмайди, чунки у заннийдир, ақида эса қатъий бўлиши керак. Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда заннга эргашишни қоралайди:
وَإِنْ تُطِعْ أَكْثَرَ مَنْ فِي الأَرْضِ يُضِلُّوكَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ إِنْ يَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ
– „Ер юзидаги кимсаларнинг жуда кўпларига итоат қиладиган бўлсангиз, сизни Оллоҳнинг йўлидан оздирурлар. Зотан улар фақат гумонларигагина эргашурлар, холос“. [6:116]
مَا لَهُمْ بِهِ مِنْ عِلْمٍ إِلاَّ اتِّبَاعَ الظَّنِّ
– „У ҳақда фақат гумонларга бериладилар, холос“, [4:157] -
Шаръий ҳукмда «Бу Аллоҳнинг ҳукми» деган занн ғолиб бўлганда оҳод хабарни далил қилиш мумкин ва унга эргашиш вожиб. Расулуллоҳ(с.а.в) оҳод хабар билан ҳукм қилганлари ва у кишининг даврларида мусулмонлар шаръий ҳукмларда оҳод хабарни олганлари ва Расулуллоҳ(с.а.в) уларни қувватлаганлари собит бўлган. У кишининг ҳадислари заннга эргашишни қоралайдиган оятларни шаръий ҳукмдан бошқага, яъни ақидаларга хослаган. Баъзи оятлар умумий бўлишига қарамасдан, шаръий ҳукмларни ақидадан ажратган. Шундан келиб чиқадики, шаръий ҳукмнинг далили «занний», яъни гумонли бўлиши мумкин. Бу «заннийлик» субути(Аллоҳ Таолодан эканлиги)да бўладими, далолати(тушунилаётган маъно)дами фарқи йўқ. Шунинг учун ҳам оҳод хабар шаръий ҳукмга далил бўлади. Расулуллоҳ(с.а.в) ҳам ҳукм чиқаришда оҳод хабарни олганлар ва ҳадиснинг ривоятида уни қабул қилишга даъват этдилар ва саҳобалар ҳам шаръий ҳукмларда уни олишди. Ақида эса қатъий далилдан келиб чиққан жазмий тасдиқдир. Ақиданинг ҳақиқати ва воқеи шу бўлар экан, унинг далили жазмий тасдиқни пайдо қилиши зарур. Келажакни фақат Аллоҳ Таоло билади деб эътиқод қиламиз ва буни инкор қилишни куфр деб биламиз, лекин эртага ёмғир ёғишининг хабарини эшитиб, об-ҳавони хабарларини (кўпинча тўғрилигини) тасдиқлаб, ёмғир зиён етказадиган нарсаларни панага олишимизни эътиқодимиз ман қилмайди, хатто шундай қилишни тўғри деб баҳолайди. Шунга ўхшаб “қабр азоби”ни тасдиқлаймиз, чунки бу ҳақида жуда кўп ҳадислар ворид бўлган, лекин уни инкор қилувчиларни кофирга чиқара олмаймиз, чунки баъзи мужтаҳидлар қуйдаги оятлардан қабрда азоб бўлмаслигини тушунишган.
Аллоҳ Таоло айтади:
وَيَوْمَ تَقُومُ السَّاعَةُ يُقْسِمُ الْمُجْرِمُونَ مَا لَبِثُوا غَيْرَ سَاعَةٍ كَذَلِكَ كَانُوا يُؤْفَكُونَ وَقَالَ الَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ وَالإيمَانَ لَقَدْ لَبِثْتُمْ فِي كِتَابِ اللَّهِ إِلَى يَوْمِ الْبَعْثِ فَهَذَا يَوْمُ الْبَعْثِ وَلَكِنَّكُمْ كُنْتُمْ لا تَعْلَمُونَ
(Қиёмат) соати қойим бўладиган кунда жиноятчи кимсалар бир соатдан ортиқ турмаганларига қасам ичурлар. Улар (ҳаёти дунёда ҳам) мана шундай (ростдан ёлғонга) бурилгувчи эдилар! (Шунда) илм ва иймон ато этилган зотлар айтадилар: «Аниқки, сизлар Аллоҳ (Лавҳул-Маҳфузда) ёзиб қўйганидек тирилиш кунигача турдинглар. Бас, мана шу тирилиш кунидир. Лекин сизлар (бу куннинг ҳақ эканини) билмас эдинглар». [30:55,56]
فَإِنَّمَا هِيَ زَجْرَةٌ وَاحِدَةٌ * فَإِذَا هُمْ بِالسَّاهِرَةِ
Бас, у (қайтиш) фақат биргина даҳшатли қичқириқдир (яъни Сурнинг иккинчи марта чалинишидир). Сўнг баногоҳ улар (тирик ҳолда) ер устида бўлиб қолурлар! [79:13,14]
وَمَا أَمْرُ السَّاعَةِ إِلا كَلَمْحِ الْبَصَرِ أَوْ هُوَ أَقْرَبُ
Соат — қиёмат амри (яъни, қиёматнинг қойим бўлиши) кўз очиб юмгунча ё ундан-да тездир. Дарҳақиқат, Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир [16:77]
يَوْمَ يَدْعُوكُمْ فَتَسْتَجِيبُونَ بِحَمْدِهِ وَتَظُنُّونَ إِنْ لَبِثْتُمْ إِلا قَلِيلا
У зот сизларни чорлайдиган кунда Унга ҳамду сано билан жавоб берурсизлар ва ўзларингизнинг жуда оз турганларингизни ўйлаб қолурсизлар. [17:52]
Бу ҳудди ўликлар гапларни эшитиш ёки эшитмасликлари ёки улар фақат “Мункар Накир” фаришталари кирган вақтдагина эшитиши мавзуъсига ўхшайди. Росуллуоҳ(с.а.в)дан Ибни Умар(р.а) ривоят қилган:
اطَّلَعَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى أَهْلِ الْقَلِيبِ فَقَالَ وَجَدْتُمْ مَا وَعَدَ رَبُّكُمْ حَقًّا فَقِيلَ لَهُ تَدْعُو أَمْوَاتًا فَقَالَ مَا أَنْتُمْ بِأَسْمَعَ مِنْهُمْ وَلَكِنْ لَا يُجِيبُونَ
-“Қалийб аҳли(Қурайшдан ўлган кофирлар)дан бохабар бўлганларида Роббинглар ваъда қилган нарсани ҳақ эканлигини билдингларми?! деди, Росулуллоҳ(с.а.в). Шунда: ўликларга гапиряпсизми(яъни улар эшитишадими)?-деб, сўралди. Сизлар улардан кўра яхшироқ эшитмайсизлар, лекин улар жавоб бериша олмайдилар, деди”. Бу ҳадисдан ўликлар эшитишлиги ва уларга кераклик гапларни гапириш мумкинлиги тушуниляпди. Лекин Оиша(р.а)дан ривоят қилинган ҳадисдан эса ўликлар эшита олмаслиги тушуниляпди; Росулуллоҳ(с.а.в) дедилар:
إِنَّمَا قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِنَّهُمْ لَيَعْلَمُونَ الْآنَ أَنَّ مَا كُنْتُ أَقُولُ لَهُمْ حَقٌّ وَقَدْ قَالَ اللَّهُ تَعَالَى{ إِنَّكَ لَا تُسْمِعُ الْمَوْتَى }
-Албатта, улар хозир, уларга айтган гапларим ҳақ эканлигини яхши билишади- деди ва Аллоҳ Таолонинг ушбу оятини айтди: { إِنَّكَ لَا تُسْمِعُ الْمَوْتَى }“ Аниқки, сиз (ўз даъватингизни) “ўликларга” уқтира олмассиз”. [27:80].
Ёки “Мерож” масаласида ҳам – Росулуллоҳ(с.а.в) Мерожга жасади билан чиққанми ёки Руҳигина чиққанми?,- деган ёки ( سلوا الله الفردوس) –“Аллоҳдан “Фирдавс”ни сўранглар” ҳадисидаги “Фирдавс” жаннатнинг исмими ёки энг аълосими ёки жаннатнинг киндигими?- деган мавзуъларга ўҳшайди, буларда ҳам иҳтилоф бор. Исо(а.с)ни тушишлиги ёки имом “Маҳдий”ни чиқишлиги ҳақида ҳам саҳиҳ ҳадислар бор, лекин мутавотур эмас, балки оҳод хабарлардир. Бу каби гумонлик хабарларни ақидага олишлигимиз ва улар асосида мусулмонларни кофирга чиқаришимиз ҳаром. Аллоҳ Таоло айтади:
إِنْ يَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ وَمَا تَهْوَى الأَنْفُسُ
– „Улар фақат гумонга ва ҳавойи-нафсларига эргашадилар-а!“ [53:23]
وَإِنْ تُطِعْ أَكْثَرَ مَنْ فِي الأَرْضِ يُضِلُّوكَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ إِنْ يَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ
– „Ер юзидаги кимсаларнинг жуда кўпларига итоат қиладиган бўлсангиз, сизни Оллоҳнинг йўлидан оздирурлар. Зотан улар фақат гумонларигагина эргашурлар, холос“. [6:116]
Муттақий
|