Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: taqvodor deb kimga aytiladi
sher
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post taqvodor deb kimga aytiladi
        February 5, 2015, 10:41
Иқтибос

Ассалому алайкум сайт ходимлари.Менинг саволимга жавоб берсангиз. Бугунки кунимизда халқ ичида тақводор ёки фосиқ ўлчовлари турлича тушунилади. Шариат талаб қилган ва белгилаб берган тақводор ёки фосиқ ким.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: taqvodor deb kimga aytiladi
        February 5, 2015, 17:00
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

Тақво(التقوي) сўзи сақланиш бўлиб, шариатда Аллоҳ Таолонинг азобидан, дўзаҳдан сақланишга ишлатилади, яъни Аллоҳ Таолонинг амру-наҳийларига риоя қилиб, ўзини азобдан сақланишга ишлатилади. Тақводор дегани: фарз-вожибларни бирортасини беузр тарк қилмайди, тоқатига яраша, шариат талаб қилгандек ҳаммасини адо қилади, ҳатто суннат-нафлларни ҳам иложи борича қилиб боради ва ҳаромларни бирортасини қилмайди, ҳатто макруҳларга ҳам яқинлашмайди. Лекин мубоҳ ишларни ҳам ўзига ҳаром қилиш ёки суннатларни Росулуллоҳ(с.а.в) қилгандан бошқача қилишнинг тақвога алоқаси йўқ, ўзига уйланишни тақво қилиб тарк қиламан дейиш ёки тақводор бўламан деб доимо рўза тутаман ёки кечалари тинмай намоз ўқиб чиқам дейиш тақводан эмас, аксинча у тақвосизликдир.
Бухорийда Анас (р.а)дан ривоят қилинади:

«جَاءَ ثَلاَثَةُ رَهْطٍ إِلَى بُيُوتِ أَزْوَاجِ النَّبِيِّ , يَسْأَلُونَ عَنْ عِبَادَةِ النَّبِيِّ , فَلَمَّا أُخْبِرُوا كَأَنَّهُمْ تَقَالُّوهَا, فَقَالُوا وَأَيْنَ نَحْنُ مِنْ النَّبِيِّ  قَدْ غَفَرَ اللَّهُ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ وَمَا تَأَخَّرَ, قَالَ أَحَدُهُمْ: أَمَّا أَنَا فَإِنِّي أُصَلِّي اللَّيْلَ أَبَدًا, وَقَالَ آخَرُ: وَأَنَا أَصُومُ الدَّهْرَ وَلاَ أُفْطِرُ, وَقَالَ آخَرُ: أَنَا أَعْتَزِلُ النِّسَاءَ فَلاَ أَتَزَوَّجُ أَبَدًا, فَجَاءَ رَسُولُ اللَّهِ , فَقَالَ أَنْتُمْ الَّذِينَ قُلْتُمْ كَذَا وَكَذَا, أَمَا وَاللَّهِ إِنِّي لأَخْشَاكُمْ لِلَّهِ وَأَتْقَاكُمْ لَهُ, لَكِنِّي أَصُومُ وَأُفْطِرُ, وَأُصَلِّي وَأَرْقُدُ, وَأَتَزَوَّجُ النِّسَاءَ, فَمَنْ رَغِبَ عَنْ سُنَّتِي فَلَيْسَ مِنِّي»
«Уч киши Пайғамбар (с.а.в) аёлларининг уйларига келиб, у кишининг ибодатлари хусусида сўрашди. Жавобни эшитгач, ўзларидан-ўзлари нафратланиб кетиб: «Биз қаёқда-ю, Пайғамбар(с.а.в) қаёқда, у кишининг аввалгию, кейинги ҳамма гуноҳларини Аллоҳ кечирган бўлса» деб, улардан бири: «Мен то абад кечаси намоз ўқийман», деди. Иккинчиси: «Мен доимо рўзада бўлиб, ҳечам оғиз очмайман», деди. Учинчиси эса: «Мен аёллардан узоқ бўлиб, ҳеч қачон уйланмайман», деди. Кейин Пайғамбар(с.а.в) келиб: «Фалон, фалон гапни гапирган сизлармисизлар? Энди (мендан эшитинг): Аллоҳга қасамки, мен сизлардан кўра кўпроқ Худодан қўрқаман, тақво қиламан. Аммо мен рўза ҳам тутаман, оғзимни очиб ҳам юраман, намоз µам ўқийман, ухлайман ҳам, аёлларга уйланаман ҳам. Энди ким менинг суннатимдан юз ўгирса, у мендан эмас», дедилар».

Фосиқлик(الفسق) эса, Аллоҳ Таолонинг амру-наҳийларига риоя қилмаслик, яъни фарз-вожибларни ҳаммасини ёки баъзисини тарк килиш ва ҳаром ишларни ҳаммасини ёки баъзисини қилишликдир. Бирорта ҳаром ишни қилиш ёки бирорта фарз-вожибни тарк қилиш фасиқлик бўлиб, ўшандай ишда танилга ёки жазоланган бўлса, ундай мўминни фосиқ дейилади. Намоз ўқимаслик, рўза тутмаслик, ароқ ичиш, қимор ўйнаш, баччавозлик қилиш ёки Исломни яна хаётга қайтариш учун харакат қилмаслик, куфрга сукут сақлаш ёки амалларидаги шаръий ҳукмни билмасдан туриб қилиш, бировни тўртта гувоҳсиз (хатто уни ўз кўзи билан кўрган бўлса ҳам) зино қилганликда туҳмат қилиш у фосиқликдир.
Муттақий

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.043 seconds.