Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: кофир билан мунофиқ
Abduqodir
Новичок
Св-Жв: 14
Permalink
Post кофир билан мунофиқ
        February 5, 2015, 10:37
Иқтибос

Ассаламу алайкум ва рохматулоохи ва барокатуху.
....кофир билан мунофиқнинг амалларини ажратиб берсангиз.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: кофир билан мунофиқ
        February 5, 2015, 16:58
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллаҳи ва барокотуҳ!
кофирлар ҳилма-ҳил бўлиб, улар Аллоҳ Таолони борлигига ишониш, қиёмат, қайта тирилишга, жаннат, дўзаҳга, фаришталарга ишониш, шаръий ҳукмларни тўғри ечим деб ишониш ва уларга амал қилиш ўрнига инсон ақли(ўзининг ёки бировни ақли)дан чиққан ечимларга қараб иймон асосларини ёки уларда бирини очиқ инкор қилади ва ўзлари учун қабул қилган ақлий ечимларга мувофиқ амалларни қилади. Бу амаллар тасодифан шаръий ҳукмларга ўҳшаб қолиши ҳам мумкин ёки умуман бошқача бўлади. Шариатга хилоф ишларга, м: намоз ўқишнинг фарзлигига, Рамазон ойида рўза тутиш фарзлигига ишонмайди ёки ёлғон гапириш, ваъдага хилоф иш қилиш ва омонатга хиёнат қилишларни ҳаром эмас деб амалларнинг ҳукмларига шариатга хилоф равишда эътиқод қилиш ақидага (ишонишга) алоқадор бўлиб, гарчи доимо рост гапирувчи бўлса ҳам, ваъдага хилоф қилмаса ҳам бу куфрдир. Мунофиқлар эса шаръий ҳукмларга риоя қилади, лекин қалбида бу ҳукмлар Аллоҳ Таолонинг ҳукмлари деган ишонч бўлмайди, яъни ақида(Аллоҳ Таолони борлигига ишониш, қиёмат, қайта тирилишга, жаннат, дўзаҳга, фаришталарга ишониш, шаръий ҳукмларни тўғри ечим деб ишониш кабилар)да кофирдан фарқи йўқ, чунки ақида қалб иши(ишониш ёки инкор) бўлиб, буни билишга инсоннинг ақли ожиз, лекин зоҳиридаги амалларини инсон кўриб, баҳо бериши мумкин. Шу сабабли улар зоҳирида Исломни даво қилаёган, унинг ҳукмларига амал қилаётган бўлсалар ҳам улар кофирдирлар ва уларни Аллоҳ Таолодан бошқа ҳеч ким билмайди, чунқи қалбни билиш инсон имконидан ташқарида, калбида иймон бор ёки йўқлигини инсон билолмайди. Шунинг учун уларни зоҳирига қараб бошқа мўмин-мусулмонлар каби муомила қилинаверади, м: ёлғон гапириш, ваъдага хилоф иш қилиш ва омонатга хиёнат қилишлар мўминнинг ишилари эмас, чунки хақиқий иймон буларни рад қилади, балки булар мунофиқларни амаллари, чунки иймони йўқлигидан ёки асосларидан баъзилари(м: оҳиратга ёки қайта тирилишга ишониш) бўлмаганлигидан бу ишлар уларнинг табиий иши бўлиб, бу ишларни мўмин ҳам, мунофиқ ҳам қилиши мумкин ва уларни зоҳирига қараб иккисини ҳам фосиқлик дейилаверади, қай бири мунофиқлик ва қайсиниси фосиқлик эканини биз билолмаймиз ва уларнинг мунофиқлик жазосини эса Аллоҳ Таоло ўзи ҳал қилади, чунки биз зоҳирига қараб ҳукмини айта оламиз ҳалос. Росулуллоҳ(с.а.в) деди:

«إِنَّمَا أَنَا بَشَرٌ، وَإِنَّكُمْ تَخْتَصِمُونَ إِلَيَّ، وَلَعَلَّ بَعْضَكُمْ أَنْ يَكُونَ أَلْحَنَ بِحُجَّتِهِ مِنْ بَعْضٍ، فَأَقْضِي عَلَى نَحْوِ مَا أَسْمَعُ»
-“албатта мен инсонман ва албатта сизлар хусуматлашиб, менинг олдимга келасизлар ва эҳтимол баъзинглар ҳужжатини баъзинглардан кўра яхшироқ ифодалайди, бас, мен эшитганимга қараб ҳукм қиламан”, яъни зоҳирига қараб ҳукм қиламан. Буҳорий ривояти.

Жиҳодда Усома бин Зайд(р.а) бир кишини, “ла илаҳа иллаллоҳ” деса ҳам, у ўлимдан қўрқиб айтябди, қалбдан айтаётгани йўқ, деб ўлдириб юборади. Бу хабар Росулуллоҳ(с.а.в)га етиб келганда Усома(р.а)га шундай дейди:

وفى هذه السرية قتل أسامة بن زيد الرجل الذى قال لا اله إلا الله فقال النبي صلى الله عليه وسلم هلا شققت عن قلبه فتعلم أصادق هو أم كاذب فقال أسامة لا أقاتل أحدا يشهد أن لا اله إلا الله.عيون الاثر
-“Усома бин Зайд(р.а) “ла илаҳа иллалоҳ” деган бир кишини ўлдирди, бас, Росулуллоҳ(с.а.в) – қалбини ёриб кўрмабсанда, бас, у ростгуйми ёки ёлғочими билар эдинг – деди. Шунда Усома “ла илаҳа иллолоҳ” деб гувоҳлик берган бирортасини ўлдирмайман деди”. (Уйунул асар китобидан). Шу мазмундаги ҳадисни Абу Довуд ҳам баъзи бир қўшимчалари билан ривоят қилган:

...مَنْ لَكَ بِلَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فَمَا زَالَ يَقُولُهَا حَتَّى وَدِدْتُ أَنِّي لَمْ أُسْلِمْ إِلَّا يَوْمَئِذٍ(سنن ابي داود)
-“...сенга қиёмат кунидаги «ла илаҳа иллаллоҳ»га ким кафил?! Бас, уни такрорлайверди, ҳатто бугун Исломга кирган бўлганимда эди деб орзу қилдим ”,(яъни бу ишлар бўлиб ўтгандан кейин Исломга кирганимда бу гуноҳлар менга ёзилмасди, Ислом ўзидан аввалгиларни кечириб юборарди). Бошқа бир жиҳодда ҳам шунга ўҳшаши бўлган:

...فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَهَلَّا شَقَقْتَ عَنْ بَطْنِهِ فَعَلِمْتَ مَا فِي قَلْبِهِ قَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ لَوْ شَقَقْتُ بَطْنَهُ لَكُنْتُ أَعْلَمُ مَا فِي قَلْبِهِ قَالَ فَلَا أَنْتَ قَبِلْتَ مَا تَكَلَّمَ بِهِ وَلَا أَنْتَ تَعْلَمُ مَا فِي قَلْبِهِ...(سنن ابن ماجه)
-“...қорнини ёриб кўрмабсанда, бас, қалбидагини билар эдинг. –эй, Росулуллоҳ агар қорнини ёрганимда, албатта қалбидагини билар эдим,-деди. Сен гапирганини қабул қилиб қўявеганингда эди(яхши бўларди) ва сен қалбидагини билолмайсан....” Ибни Можжаҳ ривояти.

Мунофиқликни баъзи бир аломатларини баён қилиб келган ҳадислар эса, мунофиқни мўминдан ажратиш учун эмас, балки мўминларни шундай сифатлардан қочишга ва ундай амалларни қилмасликка бўлган буйруқлардир. Абу Ҳурайра(р.а) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар(с.а.в) шундай деганлар:

«آيَةُ الْمُنَافِقِ ثَلاَثٌ: إِذَا حَدَّثَ كَذَبَ, وَإِذَا وَعَدَ أَخْلَفَ, وَإِذَا اؤْتُمِنَ خَانَ»
«Мунофиқнинг аломати учтадир: гапирса ёлғон гапиради, ваъда қилса хилоф қилади, омонатга хиёнат қилади». (муттафақун алайҳ).

яъни ёлғон гапириш, ваъдага хилоф иш қилиш ва омонатга хиёнат қилишларни ҳаром эмас деб эътиқод қилиш ақидага (ишонишга) алоқадор бўлиб, бу куфрдир, аммо бу ишларни ҳаром деб ишониб туриб, ёлғон гапирса, ваъдага хилоф иш қилса ёки омонатга хиёнат қилса, бундай ёлғон гапириш, ваъдага хилоф иш қилиш ва омонатга хиёнат қилишларнинг ўзи куфр эмас, балки ҳаромдир, ((Бу ерда - “Исломий нафсия асослари” китобида “ваъдага хилоф қилиш” мавзуъсида - ги мунофиқлик(“ваъдага хилоф қилиш”) ақидага эмас, амалга алоқадор мунофиқликдир. Яъни амалга алоқадор мунофиқлик ((( ёлғон гапириш, ваъдага хилоф иш қилиш ва омонатга хиёнат қилиш ))) ҳаромдир, ақидага алоқадор мунофиқлик ((( ёлғон гапириш, ваъдага хилоф иш қилиш ва омонатга хиёнат қилишларни ҳаром эмас деб эътиқод қилиш ))) куфрдир. ((( ҳадисда буларни мунофиқлик дейилиши аслида бу ишлар энг кўп мунофиқлардан содир бўлишини, чунки уларда иймони йўқлигидан ёки асосларидан баъзилари(м: оҳиратга ёки қайта тирилишга ишониш) бўлмаганлигидан бу ишлар уларнинг табиий иши бўлиб, ўзларини мўмин-мусулмонлардан бири қилиб кўрсатиш қийин бўлиб, бу ишлар уларда содир бўлиши табиий ҳол эканини баён қиляпди))) Аллоҳнинг Ўзи асрасин.
Муттақий

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.034 seconds.