Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
Албатта, дуонинг қабул бўлиш шартларига халқумнинг поклиги хам киради ва уни Русулуллоҳ(с.а.в) ушбу ҳадисда қуйдагича баён қилган:
Русулуллоҳ(с.а.в):
أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّ اللَّهَ طَيِّبٌ لَا يَقْبَلُ إِلَّا طَيِّبًا وَإِنَّ اللَّهَ أَمَرَ الْمُؤْمِنِينَ بِمَا أَمَرَ بِهِ الْمُرْسَلِينَ فَقَالَ { يَا أَيُّهَا الرُّسُلُ كُلُوا مِنْ الطَّيِّبَاتِ وَاعْمَلُوا صَالِحًا إِنِّي بِمَا تَعْمَلُونَ عَلِيمٌ }وَقَالَ { يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُلُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ }
ثُمَّ ذَكَرَ الرَّجُلَ يُطِيلُ السَّفَرَ أَشْعَثَ أَغْبَرَ يَمُدُّ يَدَيْهِ إِلَى السَّمَاءِ يَا رَبِّ يَا رَبِّ وَمَطْعَمُهُ حَرَامٌ وَمَشْرَبُهُ حَرَامٌ وَمَلْبَسُهُ حَرَامٌ وَغُذِيَ بِالْحَرَامِ فَأَنَّى يُسْتَجَابُ لِذَلِكَ
“эй, инсонлар, албатта, Аллоҳ Покдир, фақат пок нарсаларни қабул қилади ва албатта, Аллоҳ мўминларга ҳам пайғамбарларга буюрган нарсаларни буюрган,сўнг ушбу оятни ўқиди:; «Эй пайғамбарлар, ҳалол-пок таомлардан енглар ва яхши амаллар қилинглар! Албатта Мен қилаётган амалларингизни билгувчидирман».[23:51] ва яна уқиди: «Эй мўминлар, сизларга ризқ қилиб берганимиз — покиза нарсалардан енглар»[2:172], кейин сафарда юравериб сочлари тўзиган, чанга ботган;-эй,Роббим, эй,Роббим-деб икки қўлини осмонга чўзган кишини эслади: ваҳоланки емоқ-ичмоғи ҳаром, кийими ҳаром ва ҳаром билан озиқланади-ю, уни дуоси қаердан ижобат бўлсин”. Имоми Муслим ривояти. Абу Ҳурайра(р.а)дан ривоят қилинган ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз(с.а.в);емоқ-ичмоғи ҳаром, кийими ҳаром- деб, баъзи ҳаром-гуноҳ ишлар айтяпди ҳалос. Лекин ижобат бўлишнинг ҳам шаръий ҳақиқати бўлиб, уни Пайғамбар (с.а.в) мана бундай баён қиладилар:
«مَا مِنْ مُسْلِمٍ يَدْعُو اللَّهَ - عّزَّ وَجَلَّ - بِدَعْوَةٍ لَيْسَ فِيهَا إِثْمٌ وَلاَ قَطِيعَةُ رَحِمٍ إِلاَّ أَعْطَاهُ اللَّهُ بِهَا إِحْدَى ثَلاَثِ خِصَالٍ: إِمَّا أَنْ يُعَجِّلَ اللَّهُ لَهُ دَعْوَتُهُ, وَإِمَّا أَنْ يَدَّخِرَهَا لَهُ فِي الآخِرَةِ, وَإِمَّا أَنْ يَصْرِفَ عَنْهُ مِنْ السُّوءِ مِثْلَهَا. قَالُوا: إِذًا نُكْثِرُ. قَالَ: اللَّهُ أَكْثَرُ»
«Қайси бир мусулмон Улуғ ва Буюк Аллоҳга бир дуо қилса, дуосида гуноҳ ва қариндошчиликни узиш бўлмаса, Аллоҳ унга шу дуосининг эвазига уч нарсадан бирини беради: Ё сўраган нарсасини тезда беради, ё шу дуони унинг охиратига олиб қўяди, ё шу дуочалик ёмонликни ундан буриб юборади. Саҳобалар: «Унда дуони кўпайтирамиз», дейишди. Пайғамбар (с.а.в): «Аллоҳ кўпайтирсин», дедилар». Бу ҳадисни Аҳмад ва Бухорий «ал-Адаб ал-муфрад»да ривоят қилган.
«لاَ يَزَالُ يُسْتَجَابُ لِلْعَبْدِ مَا لَمْ يَدْعُ بِإِثْمٍ أَوْ قَطِيعَةِ رَحِمٍ مَا لَمْ يَسْتَعْجِلْ, قِيلَ: يَا رَسُولَ اللَّهِ, وَمَا الاسْتِعْجَالُ؟ قَالَ: يَقُولُ قَدْ دَعَوْتُ وَقَدْ دَعَوْتُ فَلَمْ أَرَ يُسْتَجَابُ لِي فَيَتَحَسَّرُ عَنْ ذَلِكَ وَيَدَعُ الدُّعَاءَ»
«Пайғамбар (с.а.в): «Банданинг гуноҳ ва қариндошликни узиш аралашмаган дуоси модомики шошилтирилмас экан, ижобат бўлиб бораверади», дедилар. «Эй Расулуллоҳ, шошилтириш нима дегани?», деб сўрашган эди, «Шунча дуо қилдим, мустажоб бўлмади» деб оғир олиб, дуони тарк этмоқдир», деб жавоб бердилар». Муслим чиқарган ҳадис. Демак, дуода сўралган нарса тезда берилмаса ҳам, охират учун бир озуқа бўлиши ёки унинг соҳиби кўп ва улуғ савобга эришиши ёки унинг ўзига яраша бир келаётган балога тўсиқ бўлиши мумкин экан.
Энди ҳалқумни покланиши ва гуноҳлардан тийилишга келсак, унинг учун фақат қатъий қасд бўлса кифоя. Имом
Буҳорий ва Муслимлар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз(с.а.в):
«لاَ يَزْنِى الزَّانِى حِينَ يَزْنِى وَهُوَ مُؤْمِنٌ»
«Зоний зино қилган пайтида мўмин ҳолида зино қилмайди...», деганлар ва бу билан “зино”ни нақадар оғир гуноҳ эканлигини ифодалан. Шундай оғир гуноҳдан қайтишликлари учун қатъий қасдгина кифоя қилган. Абдуллоҳ ибн Бурайда(р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда Ғомидиялик бир аёл келиб ўзини зинодан ҳомиладор бўлганлигига иқрор бўлади..... ва уни тошбўрон қилаётганда унинг қони Холиднинг юзига сочирайди ва Ҳолид уни сўкаётганини эшитганда Росулуллоҳ(с.а.в):
...فَقَالَ مَهْلًا يَا خَالِدُ فَوَاَلَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَقَدْ تَابَتْ تَوْبَةً لَوْ تَابَهَا صَاحِبُ مَكْسٍ لَغُفِرَ لَهُ ثُمَّ أَمَرَ بِهَا وَصَلَّى عَلَيْهَا وَدُفِنَتْ
-“шошма!, эй Холид. Бас, Жоним қўлида бўлган Зотга қасам ичиб айтаманки, албатта, у аёл шундай тавба қилдики, Соҳиби миск(чегарадан бож олувчи) ҳам шундай тавба қилса уни гуноҳи ҳам кечирилади”, деди ва унга намоз ўқиди, ва дафн қилинди.(яъни у пок инсон, сочираган қони ҳам пок бўлганлигидан уни сўкишдан қайтарди) Муслим ривояти. Росулуллоҳ(с.а.в) қилиб қўйган зиносидан покланишни ҳохлаб келган Моиз хақида:
وَقَالَ فِي مَاعِزٍ { لَقَدْ تَابَ تَوْبَةً لَوْ قُسِّمَتْ عَلَى أُمَّةٍ لَوَسِعَتْهُمْ وَلَقَدْ رَأَيْته يَنْغَمِسُ فِي أَنْهَارِ الْجَنَّةِ
-“Албатта, у шундай тавба қилдики, уни Умматга тақсимланганда ҳаммасига етар эди ва албатта уни жаннат анҳорларида чўмилаётганини кўрдим”,- деган.
Демак, покланиш учун ҳар қандай инсон хақиқий тавба қилиш керак, шунда уни халқумигина эмас, хатто қонигача покланади.
Энди, нималар билан машғул бўлишга келсак, уни ушбу ҳадисдан тушунуб олишимиз мумкин:
«إِنَّ اللَّهَ سُبْحَانَهُ قَالَ: مَنْ أَهَانَ لِي وَلِيًّا فَقَدْ بَارَزَنِي فِي الْعَدَاوَةِ, ابْنَ آدَمَ لَنْ تُدْرِكَ مَا عِنْدِي إِلاَّ بِأَدَاءِ مَا افْتَرَضْتُهُ عَلَيْكَ, وَلاَ يَزَالُ عَبْدِي يَتَقَرَّبُ إِلَيَّ بِالنَّوَافِلِ حَتَّى أُحِبَّهُ, فَأَكُونَ قَلْبَهُ الَّذِي يَعْقِلُ بِهِ, وَلِسَانَهُ الَّذِي يَنْطِقُ بِهِ, وَبَصَرَهُ الَّذِي يُبْصِرُ بِهِ, فَإِذَا دَعَانِي أَجَبْتُهُ, وَإِذَا سَأَلَنِي أَعْطَيْتُهُ, وَإِذَا اسْتَنْصَرَنِي نَصَرْتُهُ, وَأَحَبُّ عِبَادَةِ عَبْدِي إِلَيَّ النَّصِيحَةُ»
«Аллоҳ Субҳонаҳу айтади: «Ким Менинг бир дўстимни хор қилса, Мен билан яккама-якка курашга чиқибди. Эй Одам боласи, сенга фарз қилган вазифаларимни адо қилмагунингча Мендаги нарсага эришолмайсан. Агар бандам нафл амаллар билан Менга қараб яқинлашиб келаверса, бориб-бориб Мен уни яхши кўриб қоламан. Ана шунда Мен унинг англайдиган қалбига, гапирадиган тилига, кўрадиган кўзига айланаман. Менга дуо қилса, ижобат қиламан, сўраса бераман, Мендан нусрат талаб қилса, нусрат бераман. Бандам ибодатининг Мен учун энг севимлиги насиҳат(дўстона маслаҳатида ва ҳар ишида ичи ва таши бир ҳил бўлиш)дир». Бу ҳадисни Табароний «Кабир»да келтиради.
Муттақий
|