Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Дўнирнинг хукми кандай
Alisher
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Дўнирнинг хукми кандай
        February 5, 2015, 10:33
Иқтибос

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух
Бугунги кунда медицина ривожланиб
дўнир деган сўз кўпчиликка таниш
яъни ўпка томоқ кўз ва хоказо тана аъзоларини дўнир йўли билан алмаштириляпти
Аммо бу ишнинг шаръий хукми қандайлиги кўпчиликни ўйлантирмаётгани жуда аянчли холат.
савол: Дўнир яъни тана аъзоларини алмаштиришнинг шарий хукми қандай

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Дўнирнинг хукми кандай
        February 5, 2015, 16:53
Иқтибос

Ва алейкум ассалом.
Инсон аъзоларини сотиш ёки сотиб олиш жоиз, чунки Аллоҳ Таоло инсонга аъзоларида тасарруф хуқуқини берган:

Энди кимга биродари томонидан бир оз афв қилинса (яъни қотилдан қасос олиш ўрнига товон олишга рози бўлинса), у ҳолда яхшилик билан бўйинсуниш ва чиройли суратда товон тўлаш лозимдир. Бу (ҳукм) Парвардигорингиз томонидан енгиллик ва раҳм-шафқатдир. Бас, кимки шундан кейин ҳаддан ошса (масалан, товон тўлангандан кейин ҳам қотилни ўлдирса), унинг учун аламли азоб бордир. [2:178]

Яъни бир шахснинг қўли бошқа бир инсон томонидан кесилса ёки кўзи ўйиб олинса ўша инсондан ҳун олишга ёки ҳунини кечиб юборишга ҳаққи бор. Бу шуни англатадики, ушбу шахс аъзолари эвазига олинадиган бойликка эга бўлиш ёки кечиб юбориш ҳуқуқи бор, демакки аъзоларида ҳам тасарруф ҳуқуқи бор, хоҳласа ҳадя қилади ёки сотади.
Лекин бу ишда бир неча шарт бор: Биринчиси; ўз иҳтиёри билан (кимдир биров томонидан қўрқитилиб ёки мажбурланмасдан) бериш. Чунки бу тасарруф ҳуқуқи унга берилган.

Иккинчиси; ҳаётлик вақтида бериш керак, чунки ўлгандан кейин ундан тасарруф ҳуқуқи кетади ва ўлган жасадга бошқалар (м: ўлик эгаси) томонидан озор бериш харом.
Имом Аҳмад, Абу Добуд ва Ибн Ҳаббонлар мўминлар онаси Оиша Р.А.дан ривоят қилади, Росулуллоҳ С.А.В деди:
-“ўликни суягини синдириш уни тириклигида синдиргани кабидир”.
Учунчиси; ўз аъзосини бераётган инсонни ўлимига олиб бормаслик шарт. Чунки Аллоҳ Таоло айтади:

-“Ҳамда ўзларингизни ўлдирмангиз!” [4:29]
-“Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонларни ўлдирмангиз, магар ҳақ билан (яъни қасос олиш учун ё муртад бўлгани, ёки зино қилгани учун шариат ҳукми билан ўлдиришингиз мумкин)”. [6:151]

Тўртинчиси; аъзосини бераётган шахс бичилиб қолмаслиги керак. Имом Буҳорий Абдуллоҳ ибн Масъуд Р.А.дан ривоят қилади: -“Набий С.А.В билан бирга ғазот қилар эдик, биз учун аёллар йўқ эди. Эй, Росулуллоҳ ўзимизни бичиб олмаймизми деб сўраганимизда бизни бундан қайтарган.- деди.
Бешинчиси; инсоннинг нарсасини олиш ёки бериш наслни бузилишига олиб бормаслик керак. М: инсоннинг уриғини бировга сотиш ёки бериш мумкин эмас. Доримий Абу Ҳурайра Р.А. ланатлашиш ояти нозил бўлганда Росулуллоҳ С.А.В.ни ушбу ҳадисни айтаётганини эшитганлигини ривоят қилади: -“қайсики аёл ўз қавимига улардан бўлмаган наслни олиб кирса, бас у Аллоҳдан бирор нарса умид қилмасин ва уни Аллоҳ ҳаргиз жаннатга киргизмайди...”.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.046 seconds.