Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Ақида
rahim
Новичок
Св-Жв: 16
Permalink
Post Ақида
        February 5, 2015, 10:18
Иқтибос

Мен 26 ёшимда номоз бошладим аввалги ўқилмаган номозларим нима бўлади?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Ақида
        February 5, 2015, 16:45
Иқтибос

Кимга намоз фарз бўлса-ю уни вақтида адо этмаса, қазосини ўқиши лозим бўлади. У намозни қастдан тарк қилиш билан гунохкор бўлади. Аммо қазосини ўқиш лозимдир.

Анас Р.А.дан ривоят қилинади:
“Пайғамбар С.А.В.:
“Ким намозни унитса, бас, уни эслаган пайтида ўқиб олсин. Унинг бундан
бошқа каффорати йўқдир”,-дедилар”, “Намозни Менинг зикрим учун қоим
қил!” Бешовлари ривоят қилишган.
Муслимнинг ривоятида:

“ Вақтики, бирортангиз намоздан ухлаб ёки ғофил қолса, бас, уни
эслаганда ўқиб олсин. Чунки Аллоҳ:
“Намозни Менинг зикрим учун қоим қил”, деган”. дейилган.
Демак намознинг каффорати фақат қазосини ўқишдир.
қазо намозни ўқишликни тартиби, бир кунлик намоз қазо бўлса ёки
баъзиси қазо бўлса, уларни адо қилишда тартибга риоя қилиш
фарздир. Чунки Росулуллоҳ С.А.В. Хандақ ғазотида душманлар сабабли
намозларини қолдирганларида шундоқ қилганлар. Шунингдек қазо қилинган
намоз пешин бўлса, вақти кирган асир намозини ўқишдан аввал қазо
намоз ўқилади, фақат уч холатда вақти кирган намоз ўқилади,1. Вақитли
намозни ўтиб кетиш хавфи бўлса, 2.Қазоларнинг олтидан кўп бўлиши. 3.
вақти кирган намозни адо қилиш вақтида қазо намозни унитиб қўйиш.
Агар қазо намозларни адади кўп бўлса, зиммасидаги қарзни адо қилганига
кўнгли тўлгунича ўқийди.

Бошқа намозлар қатори қазо намозни ҳам қуёш чиқаётганда, қиёмда турганда ва ботаётганда ўқиб бўлмайди. Аммо Бомдод ва Асрдан кейин нафл ўқиб бўлмаса ҳам, қазо ўқиш мумкин.

Эслатма: Хайз ёки нифос кўрган аёлдан намоз соқит бўлади. У қазосини ўқимайди. Шунингдек асли кофир ёки жинни бўлган одам ҳам намознинг қазосини ўқимайди. Беш вақт намоздан кўпроқ муддат хушидан кетиб ётган одам ҳам қазосини ўқимайди.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.031 seconds.