Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: iqtisod
Bohodir
Новичок
Св-Жв: 16
Permalink
Post iqtisod
        February 5, 2015, 10:10
Иқтибос

Assalomu alekum hozirgi kunda dehqonlar kuzda guruch beraman deb pul olsa buladimi kilosini kelishib

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: iqtisod
        February 5, 2015, 16:38
Иқтибос

Ва алайкум ассалом
Исломда "йўқ нарсани сотиб бўлмайди" деган умумий қоидадан истисно тариқасида салам савдоси нас (хужжат) билан мумкин, яъни сиз келтирган гуричга ва бошқа экинларга олдиндан пул бериш салам (салаф) савдоси дейилади.
Ибн Аббос Р.А. ривоят қилинади:
"Набий С.А.В. мадинага келганларида улар мевани бир йил, икки йилга "салаф" савдо қилар эдилар. Бас у зот:
"Ким хурмони (бошқа ривоятда: бир нарсани) салаф савдо қилса, маълум ўлчов, маълум вазн билан маълум муддатга салаф қилсин" дедилар" Бешовлари ривоят қилишган.
«Ким бир нарсани салаф савдо қилса, маълум ўлчов,
маълум вазн билан маълум муддатга салаф қилсин».
Бухорий ривояти. Салам ва салаф сўзларининг маъноси бир.
Салам – зиммадаги маълум муддатгача васф қилинган эваз
(мол) қийматини олдиндан нақд беришдир. Уни «салаф» ҳам
дейилади. Бундай савдо «муайян муддатдан кейин қарз қилиб
оладиган товар пулини олдиндан бериш» деган маънони
билдиради. Салам байнинг бир тури бўлиб, бай битими нима
билан тузилса салам ҳам шу нарса билан тузилади. Уни салам
ҳам, салаф ҳам дейилади. Унда ҳам байда эътиборга
олинадиган шартлар эътиборга олинади.
Ушбу хадисларда Пайғамбаримиз С.А.В. "салаф савдосининг исломий васфини айтдилар: салаф савдода қуйидагилар бўлиши шарт; 1.маълум ўлчов, 2.маълум вазн, 3. маълум муддат.
«Биз Росулуллоҳ С.А.В. Абу Бакр ва Умар Р.А. даврида бир қавм
билан буғдой, арпа, хурмо ва майизда салаф савдоси қилар
эдик. Уларда бу нарсалар йўқ эди». Абу Довуд ривояти.

Бу хадисдан салам савдосида гуричга пул олувчида молнинг асли бўлиши шарт эмас.
Шулардан маълум бўлмоқдаки салам савдосида бериладиган пул аниқ бўлиши керак, яъни тилломи, кумишми, долларми, сумми ва молнинг жинси маълум бўлиши шарт, буғдойми, арпами, яна нави маълум бўлиши керак, девзира гуричми ёки алангами, яна сифати маълум бўлиши керак, олий навми ёки ўртами, яна миқдори маълум бўлиши керак, неча кило, метр, адад ёки бошқа ўлчовлар аниқ бўлиши керак, хатто мол топшириладиган жойда келишмовчилик чиқиши эхтимоли бўлса ўшани ҳам аниқлаш керак.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.043 seconds.