Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: насияга сотилиши мумкин бўлмаган нарсалар хақида
sobir
Новичок
Св-Жв: 16
Permalink
Post насияга сотилиши мумкин бўлмаган нарсалар хақида
        February 5, 2015, 10:07
Иқтибос

Қадимда ҳам Бугунги кунда ҳам аёлларнинг севимли нарсалардан бири бўлган тилла буюмларни насияага сотиш мумкинми ёки йўқми шаръий далил билан жавоб беришингизни илтимос қиламиз

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: насияга сотилиши мумкин бўлмаган нарсалар хақида
        February 5, 2015, 16:36
Иқтибос

Ва алайкум ассалом
Биз олдинги жовобларимизда бу соволингизга жавоб берганмиз, ўша савол жавобни сизга қайтарамиз.
С: Ассалому алайкум тилло, кумуш, ҳамда пулди насия савдо қилиб бўлмайди дейилади, хозирги кунда кўпчилик хотин қизларимиз тилло ҳамда кумушдан бўлган тақинчоқларни бир нархга келишишиб хафтасига фалончадан пул бериб узаман деб олаябдилар буни хукми қандай? Батафсил ёритиб берсангиз илтимос.
Ж: Ва алайкум ассалом
Росулуллоҳ С.А.В.
“Тиллога тилло,кумушга кумуш, буғдойга буғдой, арпага арпа, ҳурмога ҳурмо, тузга туз; ўхшашига ўхшаш, тенгма тенг, қўлма қўл. Қачон ушбу аснофлар ихтилофли бўлса, агар қўлма қўл бўлса, қандоқ хоҳласангиз сотаверинглар”_ дедилар;
Ушбу хадисга биноан тиллога тилло, кумушга кумуш. Сотилса тенгма тенг ва қўлма қўл бўлади, агар тилло ва кумушни пулга сотилса қўлма қўл яъни нақд бўлиши керак, насия бўлса рибо ҳисобланади.
Аёлларни тақинчоқлари ҳам тилло ва кумуш эканлиги этибори билан сотилгани ва ўлчангани сабабли уларни ҳам нақдма нақд ва қўлма қўл сотилиши керак.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.031 seconds.