Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Маймун
masud
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Маймун
        February 5, 2015, 09:45
Иқтибос

Ассалом алайкум
Менинг фарзандим 6 синфда ўқийди, тарих ўқитувчиси дарсликда инсонлар маймундан яралган деб ўтибди, яна мактабда маймундан яралганмиз десизлар, масжидда эса Аллоҳ яратган десизлар, нима дейишни ўрнида ишлатасизлар деб дарс ўтган ва синфдаги болларни ким маймундан яралган, кимни Аллоҳ яратган қўлини кўтарсин дебти, баъзи боллар унга, базилари Аллоҳ яратган деб қўл кўтаришибди.
Бутун дунёдаги инсонлар хатто худосиз камунислар ҳам бундай ахмоқона фикрдан юз ўгирган вақитда Қирғизстондагиларга нима бўлди бу фикрни химоя қилмоқчими.
Менинг қизим рус мактабга рўмол ўраб борса қаршилик бўляпди, агар рўмол ўраса бошқа мактабга ўтказийлар дйишяпди, бу муаммога нима десизлар. Кирғизстон.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Маймун
        February 5, 2015, 16:23
Иқтибос

Ва алайкум ассалом
Ж: 1.бунинг сабаби аввало фарзанднинг ота-онасида, Пайғамбаримиз С.А.В. фарзандларимизга етти ёшидан бошлаб Исломга амал қилишни ўргатишимизни, ўн ёшидан уриб бўлса ҳам Ислом (талаби илм)га амал қилдиришни талаб қилган. Ўзимиз Исломга амал қилмаганимиздан шу каби нуқсонлар зоҳир бўляпди. Агар Пайғамбаримиз С.А.В.нинг кўрсатмаларига амал қилганимизда эди фарзандларимиз бу ёшда бундай муамммоларни ўзлари ҳал қилишиб қўйишарди, яъни синфдошларига ҳам Исломни тушунтириб, мактабларда иймоний муҳитларни ҳукмрон қилиб қуйишган, ўқитувчилари нима буюрилса қилишаверган бўлишмас эди. Мункарни кўрган болалар амру-маъруф қилишарди. Али Р.А.нинг даъват ишини бошлаганда ёши 8 да. 2. буни ислоҳ қилиш вазифаси биз (ота-оналар)га тушади. Аллоҳ Таоло амру-маъруф, наҳий-мункарни фарз қилган. Пайғамбаримиз С.А.В.: ким мункарни кўрса қўли билан, кучи етмаса тили билан ўзгартирсин, бунга ҳам кучи етмаса қалбида ёмон кўрсин, бу эса энг заиф иймондир деганлар.
3. Аллоҳ Таоло жамиятдаги бундай мункарларни булоғини йўқотишга якка шахсларнинг кучлари етмаганлигидан жамоат, ҳизб зиммасига юклади.
- «Ораларингиздан яхшилик-ка (Исломга) даъват қиладиган, маъруф ишларга буюриб, мункар ишлардан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир». [3: 104]
Бундай ҳизбни ташкил қилиш ёки унда аъзо бўлиш эркагу-аёлнинг зиммасига баб-баробар юклансада, аёлларни иши бўйича баъзилари масъул бўлсада, лекин бир минтақанинг масъулияти эркакларга, ҳусусан эркак масъулларга тушади. Шунинг учун ўз масъулиятини тушунмаган ёки қилишни билмаган эркакларни муҳосаба қилиш шарт бўлиб қолади. Агар бор имкониятларини ишга солиб, тоқатлари борича харакат қилганларидан кейин ҳам ўзгартириша олишмаса гуноҳкор бўлишмайди. Аллоҳ Таоло тоқатдан ташқари нарсани юкламайди.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.035 seconds.