Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Куфур болиши
bakr
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Куфур болиши
        February 5, 2015, 09:39
Иқтибос

Киши мусулмон холда тонг оттириб кечка бориб кофир болади, мусулмон холда ухлаб кофир холда тонг оттиради. Деган хадисни шархини тушунтириб беринг.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Куфур болиши
        February 5, 2015, 16:19
Иқтибос

Абу Ҳурайра (Р.А.) айтадиларки Росулуллоҳ С.А.В. деди: зулматли кечалардаги холатлардагидек – бир киши тонгда мўмин бўлиб кечга (бориб) кофирга айланади ёки кеч мўмин бўлиб, тонгда динини дунё матоларига сотворадиган кофир бўлиб қоладиган- фитналарда (солиҳ) амалларга шошилинглар. Имоми Муслим ривояти. Бу ҳадис билан Пайғанбаримиз С.А.В. ой чиқмаган, зулматлик, қоп-қаронғи тунда юрган одам мисоли фитналар инсонга шундай уюлиб келадики, хақ билан нохақни, тўғри билан нотўғрини ажратиш қийин бўлиб, инсон куфрга кириб кетганини билмай қолади, хатто бир кунда эрталаб мўмин бўлиб, кечга бориб кофир. Буни сабаби дунё билан машғул бўлиб, солиҳ амалларни қилмай қўйишида бўлади. Шунинг учун инсон фатналарга тушиб, куфрга бориб қолмаслиги учун солиҳ амалларга шошилиш билан бундан қутилиш мумкинлигини Пайғанбаримиз С.А.В. тушунтиряпди. Аллоҳ билгувчироқ.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.052 seconds.