Ғарбдаги ҳуқуқшунослар бундай иш юритиш тартибини гарчанд у бир кишининг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлсада, барибир, кўпчиликнинг иттифоқига асосланган, кўп овозли уюшма деб таъвил қиладилар. Бундай иш тутиш тартиби Ғарб оламида якка шахс иродаси билан ҳам иш юритиш мумкин деган ақидага мос келаверади. Чунки бир киши барибир бошқа одамларнинг, қолаверса, кўлчилик омманинг манфаатини кўзлаб хизмат қилади, деган ғояга суянадилар. Лекин бир кишининг фикри иккинчи бир одамнинг, ҳатто кўпчиликнинг хоҳиш-истакларига мос келиш-келмаслиги мутлақо аҳамиятсиздир. Шунга биноан ширкатлар уюшмасининг аҳдлашуви шаръан ботилдир. Чунки шаръан аҳдлашув шериклардан бирининг фикрини бошқалар қабул қилишига ва бу келишув иш фаолиятида ўз ифодасини топишига боғлиқдир. Ширкатлар уюшмасининг аҳдлашувида эса бу нарсага амал қилинмайди. Ширкатлар уюшмасининг бундай иш йўсини Исломдаги шерикчилик
43-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54
|