Қозоғистон миллий валютаси кескин қадрсизланиб кетди

640
0

 АҚШ ва Европа давлатлари томонидан Россияга қарши жорий этилган санкциялар ҳамда жаҳон бозорида нефт нархини пастлаб кетиши оқибатида иқтисоди асосан нефт ва хомашё савдосига боғланиб қолган Россия миллий валютаси рублни кескин қадрсизланиб кетишига олиб келган бўлса, Хитой икки кун ичида ўз миллий валютаси – юанни икки марта девальвация қилиб, жаҳон бозорини ларзага солди.

 Юаннинг долларга нисбатан курси Хитой марказий банки тарафидан 11 август куни 1,9 фоиз, 12 август куни 1,6 фоизга пасайтирилган эди. Бу икки девальвация натижасида юан қадри ички бозорда 3,5 фоиз, жаҳон бозорида эса 4,8 фоизга арзонлаб кетди.

 Қозоғистоннинг асосий савдо шерикларида содир бўлган бу ўзгаришлардан сўнг Қозоғистон бош вазири Карим Масимов 20 август, пайшанба куни мамлакатда янги пул-кредит сиёсати амалга оширилишини эълон қилди ва танга курсининг эркин шаклланишини белгилаб, валюта коридорини бекор қилди. Бу баёнотдан сўнг Қозоғистон фонд биржасида танганинг долларга нисбатан айрибошлаш курси кескин тушиб кетиб, 255-259 тангагача етиб борди.

 “Казинформ” хабар агентлигининг хабар қилишича, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Оқ Ўрда қароргоҳида асосий экспортчи компаниялар раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди. Президентнинг сўзларига кўра, танганинг эркин курси қозоғистонлик бизнесменлар талабига асосан жорий қилинди. Шу йўл билан улар ўз рақобатбардошлигини оширишга эришмоқчи бўлишган.

  Ўз навбатида Қозоғистон тангасини кескин қадрсизланиб кетиши қирғиз сомига ҳам салбий таъсирини ўтказмай қолмади. 20 август куни Қирғизистонда доллар 64 сомдан сотила бошлади.

Туркистон: 

Девольвация ёки миллий валютанинг доллорга нисбатан қадрсизланиши, АҚШ, Хитой, Япония ва Ғарб давлатлари сингари, экспорт қиладиган ишлаб чиқарилган товарлари кўп ва иқтисоди товар ишлаб чиқариш асосига қурилган мамлакатлар учун манфаат келтириши мумкин. Лекин Россия, Қозоғистон, Қирғизистон…. сингари, иқтисоди ташқаридан кириб келадиган импорт товар ёки хом ашёларга мухтож бўлган мамлакатлар учун ўта хавфли кечиши мумкин.

Шунинг учун бу, иқтисодини хом ашё сотиш асосига қуриб олган барча давлатлар, ўз миллий валюталарининг қадрини сунъий ушлаб туришга мажбур бўлишади. Акс ҳолда, дизбаланс (импорт билан экспорт ўртасидаги тенгсизлик) кутилади. Миллий валюталарни қадрсизланиши, шу давлатларга кириб келаётган тайёр махсулотлар нархи қимматласа, чиқиб бораётган хом ашё нархи арзонлаштиради. Натижада импорт товарлар ҳажми кескин камайишига ва унга бўлган ички талабни кучайишига, экспорт қилинаётган товар ва хом ашёлар миқдорини эса аксинча қадрсизланиб уларга бўлган ташқи талабни кескин ошиб кетишига олиб боради.

Бу давлатларнинг молиявий кўрсаткичлари ҳозирда тиллога эмас, доллорга нисбатан белгиланади. Шунинг учун бу мамлакатлардаги тилло захиралари ҳозирда деярли ҳеч қанча аҳамиятга эга бўлмай қолди. Чунки ҳозирда тилло ҳам ўз қадрини доллорга нисбатан белгилайдиган товар ҳисобланади. Улар ўз аҳволларини ўнглаб туриш мақсадида миллиардлаган доллорларни банклар орқали муайян миқдорда сотиб туришга мажбур бўлишади. Бу эса, ушбу Мамлакатларни АҚШ доллорига бўлган боғлиқликларини янада зиёдалаштиради.

Шунинг учун биз, Мамлакатлар иқтисоди ривожланишининг асосий ва ягона йўли, оғир саноъатни ривожлантириш билан амалга ошади деб даъват қилиб келамиз. Негаки, Мамлакат ичидаги ишлаб чиқариш асосан енгил саноъат зиммасида бўлади. Енгил саноъат эса, станоксозлик асосидаги оғир саноътга мухтож бўлади. Мамлакатлар оғир саноътга бепарво бўлиб, енгил саноъатини ривожлантирмоқчи бўлишса, ҳозирда Россия тушиб турган аҳволга тушиб қолишлари аниқ. Улар ташқи инвестрлар олиб келишадиган станокларга мухтож ва боғлиқ бўлиб қолишади. Бу ҳолатларидан, худди Россиянинг бугунги иқтисодий ва сиёсий заиф ҳолати сингари вазиятга тушиб қолишлари муқаррар.

Ҳар қандай валютанинг вазифаси, ўз фаолият ҳудудидаги иқтисодий фаолиятни енгиллаштиришдан иборат. Яъни у, одамлар ва Мамлакатлар ўрталаридаги айрибошлаш ишларини соддалаштиради ва қулайлаштиради. Шунинг учун юқоридаги Россия ва унга тобеъ Мамлакатларда рўй бераётган молиявий кризисларнинг деярли барчаси, дунё иқтисодий ва сиёсий системаларининг нотўғри асосларда олиб борилаётганидан ва шу давлат етакчилари бу муаммонинг ечимини яшириш мақсадида олиб боришаётган ҳаракатларидан деб биламиз.

Дунё сиёсий системаси иқтисодий манаполия асосида олиб борилади. Унда БМТ сингари халқаро ташкилотлар воситасида, бошқа давлатлар саноаътлашишларини олдини олиш мақсади асосида иш юритилади. Мисол сифатида, бой давлатлар иқтисодий қашшоқ давлатлар учун ўз ҳолларича молиявий ёки бошқа бирор ёрдам кўрсата олишмайдиган шартларни пайдо қилиб олишган. Ҳар қандай санкциялаштирилмаган ёрдам, ноқонуний ва хавфли деб эътибор қилинади. Улар БМТнинг патент системасини ҳимоя қилувчи бўлимининг қаттиқ назорати остида, дунё мамлакатларини, уларнинг рухсатисиз бирор нарса ишлаб чиқара олишмайдиган шароитда ушлаб келишади. Чунки деярли ҳар бир фикр, ўзларига қарашли шахслар ёки ташкилотлар томонидан патентлаштирилган (хусусийлаштирилган). Патентлаштирилган фикрлар асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш эса, улардан бу фикрларни сотиб олишни талаб қилади. Иқтисодий заиф юртлар фуқоролари, бунга қодир бўла олишмайди. Шунинг учун, саноаът фақат муайян Мамлакатлардагина ривожланаверади.

Демак, бизларнинг юртларимиздаги молиявий кризислар, аслида иқтисодий носоғлом дунё системасига боғлиқ экан. Улар айтишаётган молиявий кризис, аслида иқтисодий кризис деб аталса тўғри бўлар эди.

Россия, Қозоғистон ва шулар қаторидаги барча давлатлар, худди ўргимчак тўрига тушган пашшани эслатади. Улар бу тўрдан қутилиш йўлларини билишмайди. Қутилиш йўлларини, тўғрироғи истиқомат қилиб туриш муддатларини бир оз узайтириб туриш йўлларини, ўргимчак билан бамаслаҳат иш олиб боришдан ёки унга бирор хизмат таклиф қилишда деб билишади. Бу система ичида буларга ёрдам кўрсатиш деярли мумкин эмас. Бунинг ягона йўли, Ислом системасини ҳаётга олиб келиш билан ва бутун халқаро қонунларни инкор қилиш билан амалга оширилади. Бу иш, куфр халқаро система ичида амалга ошмайди. Бу фақат уни инкор қилиш билан амалга ошади.

 Абдураззоқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here