Жиноятчи Раҳмонов режими жабру зулм қилиш мақсадида жазони кучайтирмоқда

660
0

بسم الله الرحمن الرحيم

Жиноятчи Раҳмонов режими 16 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва қамоқда бўлиб турган Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини муддатларини 23 йилгача чўзиб, жабру зулм қилиш мақсадида жазони кучайтирмоқда

 Бир неча куни илгари Тожикистоннинг Ваҳдат районида махфий равишда, аслида ҳукм ўқилган ва қамоқда бўлган Ҳизб ут-Таҳрирнинг 12 аъзосига 189-модда, 2-банди ва 307-модда, 1-бандига мувофиқ 16 йилдан 23 йилгача қўшимча муддат қўшиб берилди, улар:

  1. Хуршид Аҳроров
  2. Толиб Очилов
  3. Абдували Холмирзоев
  4. Алижон Дадабоев
  5. Меърожидин Қодиров
  6. Иброҳимбек Маҳмудов
  7. Собир Абдулҳамидов
  8. Қиёмиддин Сафаров
  9. Абдухолиқ Бозоров
  10.   Аҳмаджон Ортиқов
  11.   Абдусаттор Маҳмудов
  12.   Абдусалоҳ Бобохонов

 Уларнинг ҳар бири бундан илгари 10 йилдан 16 йилгача озодликдан маҳрум қилинган ва бу муддатнинг кўпроғини Тожикистон мустабиди, малъун, Аллоҳ ва Расулининг душмани бўлмиш Раҳмоновнинг 3/2 сонли “Кирпичный” қамоқхонасида  ўтказган эдилар. Уларга нисбатан чиқарилган иккинчи ҳукм эса улар қамоқхона зулматларида ётганларида чиқди.

 Уларга иккинчи марта ҳукм ўқилишини сабаби – жирканч режим иддао қилишича – маҳбусларнинг қамоқхона қоидалари, қонунлари ва кўрсатмаларига зид иш қилганликларидир. Яъни Ислом даъватчиларидан тақиқланган нарсалар топиб олинган: 7 дона уяли телефон, 41 симкарта, 11 телефон эшитиш мосламаси (наушник), 1 та видеокамера, 3 та МП3 плеер, 28 та кичик флешкалар(чип) ва 6 дона USB-флэшка. Энг муҳими, мазкур нарсалар қамоқхона ичкарисида Халифалик давлатини ҳаётга қайтариш учун даъват қилишда ишлатилган. Ушбу “жиноят” учун район прокурори Завқиддин Нуъмонов суддан Аллоҳга тавқодор, Аллоҳнинг содиқ дўстларига нисбатан 22 йилдан 27 йилгача муддатларга қамоқда қолдириш жазосини берилишини сўради. Аллоҳ уни ҳам, хўжайинларини ҳам лаънатласин.

 Мазкур мусулмон йигитларга бу тарзда оғир жазолар қўлланишининг ягона сабаби, улар куфрнинг талаб қилаётган Исломга даъват қилиш, Исломий ҳаётни давлат кўринишида қайтадан бошлашга даъват қилишдан қайтишга рози бўлмасдан, аксинча, Аллоҳга берган ваъдасига содиқ қолиб, Исломга даъват қилишда давом этганлари бўлган.

 Тожикистон режимини Ҳизб ут-Таҳрир ўз фикрлари ва аъзоларининг кучи ва мустаҳкам туриши қўрқувга солмоқда. Шунинг учун уларни озодликка чиқаришдан қўрқишмоқда. Бу ва бошқа ходисалар бунга далилдир.

 Ислом ва мусулмонларга нисбатан, хусусан, Исломга даъват қилувчиларга қарши жиноят ва шафқатсизликнинг ошиши эса, Ислом тонгининг қайтадан отиши яқинлашиб қолганига, куфр малайлари бўлган золим мустабид хокимларнинг кучсизлиги ошкора бўлиб бораётганига, мағлубиятга учраётганига далилдир.

 Биз Аллоҳдан золимларни қамоқхоналарида азоб чекаётган даъватчи, жасур биродарларимизга сабру бардош ва шодлик ато этишини илтижо қилиб сўраймиз. Улар Аллоҳнинг китоби ва Пайғамбарининг суннатини маҳкам ушлаган ва Исломий умматнинг яхшилик элтувчи қалдирғочларидир. Чунки улар бизга жонли ўрнак ва намунадир. Улар Аллоҳ ва Росули яхши кўрган ишларни қилмоқдалар. Уларга Аллоҳ рози бўладиган ишни қилаётганликлари ва Пайғамбарлар йўлидан кетаётганлари учун Тубо бўлсин. Аллоҳ Таъоло айтади:

مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ ۖ فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَىٰ نَحْبَهُ وَمِنْهُمْ مَنْ يَنْتَظِرُ ۖ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا

 Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ. (Аҳзоб: 23)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Марказий ахборот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here