Нурсултон Назарбоев Қозоғистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши ҳақидаги баённомани имзолади

530
0

 “Kun.uz” сайтининг хабарига кўра, 27 июлда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори Роберто Азеведо ЖСТнинг Женевадаги бош қароргоҳида Қозоғистоннинг ЖСТга қўшилиши бўйича баённомани имзоладилар.

 ЖСТ Бош кенгаши 27 июлда ўтган йиғилишда Қозоғистоннинг ЖСТга қўшилиши бўйича ҳужжатлар пакетини бир овоздан тасдиқлади. Қозоғистон барча расмиятчилик амалга оширилгандан кейин 2015 йилнинг охирида расман ЖСТнинг 162-аъзосига айланади.

 Баённома имзолангандан кейин Азеведо Назарбоевга музокаралар жараёни якунланганини билдирувчи “Kazakhstan” ёзуви бўлган табличкани тақдим қилди. Қозоғистон президенти ушбу воқеани тарихий воқеа деб айтди.

 Ўз навбатида ЖСТ бош директори Роберто Азеведо 27 июлни “Қозоғистон ва ЖСТ учун тарихий кун” деб атади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here