Роза Ўтунбоева ҳижобли қизлар кўпаётганидан ташвишда

593
0

 Қирғизистоннинг собиқ президенти Роза Ўтунбоева мамлакат жанубида ҳижоб кийган қизлар кўпаётганидан ташвишга тушгани ва безовта эканлигини маълум қилди. Бу ҳақида собиқ президент Бишкек шаҳрида 15 май куни бошланган ва икки кун давом этадиган “Пекин+20 платформаси доирасида гендер тенгликка эришишда парламент роли” халқаро конференцияда айтиб ўтди.

 “Бизнинг минтқадаги қизларнинг келажагидан ташвишдаман. Мен яқиндагина республиканинг жанубий вилоятларида бўлиб қайтдим ва мактабларда кўплаб қизлар рўмол билан юрганидан ташвишга тушдим. Бизда таълим вазирлиги ўқувчи қизларга рўмол ўраш ҳуқуқини бериши зарур дея бу масалани парламентда доимо кўтарадиган маҳмадона депутатлар бор. Лекин бизнинг аёллар, эркак депутатлар ҳеч қачон уларни танқид қилишмайди, қарши бир оғиз сўз ҳам айтишмайди, чунки улар ўзларининг сохта электоратлари (сайловчилар овозлари) учун курашишади. Биз қаёққа қараб кетяпмиз, жаноблар?”, – деди Роза Ўтунбоева.

 Туркистон:

Мустамлакачи йирик давлатлар томонидан ўйлаб топилган гендер тенглик (жинслар ўртасидаги тенглик) бугунги кунга келиб нафақат исломий шариат аҳкомларига зидлиги, балки аёллар муаммоларини ҳал этишда ҳам омадсизликка учрагани аниқ бўлган бўлсада ўз хожаларидан олаётган грант ва ёрдамларни оқлаш мақсадида бўлган исломий юртлар ҳокимлари атамани Уммат онгига сингдириш учун астойдил ҳаракат қилишмоқда. Бу сиёсатни амалда қўлланиши натижасида аёллар зиммасига рўзғор ташвишлари юклатилди. Аёллар эркаклар билан тенгма-тенг ишлаш ва ҳеч бир эҳтиёж бўлмагани ҳолда эркаклар билан аралашиб юриш “ҳуқуқига” эга бўлишди. 

 2010 йилги давлат тўнтаришидан сўнг Қирғизистон президенти бўлган Роза Ўтунбоева агар ҳақиқатдан ҳам хотин-қизлар келажагини ўйлаганида мактабдаги ҳижобли қизлардан эмас, балки рўзғор тебратиш ташвишида эртадан кечгача эркаклар билан тенгма-тенг ишлаётган, ёзнинг иссиғи, қишнинг совуғи демай бозорда савдо қилаётган хотин-қизлар чекаётган захматлардан ташвишга тушган,  тунги клубларда ярим ялонғоч тонг саҳаргача тентираб юрган, мажбурликдан ёки шунчаки кўнгилхушлик учун бузқчилик йўлини тутган қиз ва жувонлар тақдиридан безовта бўлган бўлар эди. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here