Россия ва Хитой Оқденгизда муштарак ҳарбий машғулот ўтказмоқда

643
0

Россия мудофаа вазирининг муовини Анатолий Антонов Россия ва Хитой тарафидан Оқденгизда ўтказилаётган муштарак ҳарбий машғулот ҳақида баёнот берди. Баёнотда айтилишича, ҳарбий машғулотдан максад денгиз хавфсизлиги борасида Россия ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришдир.

“Ҳарбий машғулот учинчи бир давлатга қарши ташланган қадам эмас. Минтақадаги сиёсий вазиятга ҳам ҳеч қандай алоқаси йўқ. Август ойида Япон денгизида Хитой билан яна бир ҳарбий машғулот ўтказамиз”, деди Антонов.

Антонов муштарак ҳарбий машғулотда ҳар икки тарафдан жами бўлиб 10та ҳарбий кема иштирок этаётганлигини маълум қилди. Антоновга кўра, кемаларга океанларнинг ўзоқ минтақаларида сузиш хавфсизлигини таъминлаш учун муштарак машғулотлар устида ишлаш вазифаси топширилган.

Халқаро алоқалар бўйича мутахассис прфессор доктор Масъуд Ҳаққи Жашин бу ҳарбий машғулот НАТОга қарши ҳамда Оқденгизда ўзининг устунлигини кўрсатиб қўйиш учун ўтказилаётганини айтади.

“Бу машғулот аслида январ ойида ўтказилиши режалаштирилган эди. Путин Россиянинг мудофаа сиёсатига доир берган баёнотида НАТОнинг Россияга таҳдид қилганлигига ишора қилиб, “янги рус аскарлари” стротегик тушунчаси шунга биноан тартибга солинишини билдирган эди. Ўйлашимча, бу машғулот АҚШ ва НАТОга қарата ўз кучини кўрсатиб қўйишдир. Бошқа бир тарафдан АҚШ ва Япония ўртасида бўлиб ўтган ҳарбий битимлар ҳам бу машғулотнинг ўтказилишига туртки бўлди. Шунингдек машғулот Оқденгизга ким устунлигини кўрсатиб қўйиш учун олиб борилмоқда. Бу ерда ҳақиқий ўқларнинг ишга солиниши ҳам машғулотнинг жиддий эканлигидан дарак беради.”, дейди профессор.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here