Андижон қирғинига 10 йил тўлди

660
0

Бугун 13 май куни Ўзбекистон жаллоди Ислом Каримов буюруғи ва кўрсатмалари асосида Андижон қирғини амалга оширилганига 10 йил тўлди. Бундан роппа-роса 10 йил олдин, 2005 йилнинг 13 май куни сиёсий ва иқтисодий зулму истебдодлардан тўйган ўн минглаган Андижон халқи адолат излаб шаҳарнинг Бобур номидаги марказий боғига йиғилган эди.

 Имкон қадар кўпроқ одам йиғиш ва қирғин қилиш орқали халқнинг қалбига қўрқув солиш ниятида бўлган Каримов лайчалари одамлар ичида “халқнинг дардини тинглагани шахсан Каримовни ўзи келиши” ҳақида овоза тарқатган эди. Ҳукумат назарида кераклича одам йиғилганидан сўнг тиш-тирноғигача қуролланган ҳарбийлар Каримовнинг буйриғига биноан тинч намойишчиларни автомат ва йирик калибрли пулемётлар орқали ўққа тута бошлаган ва Ўзбекистон тарихидаги энг қонли қирғинни амалга оширган эди.

 Бу воқеалар ортидан Ўзбекистон расмийлари ва шахсан Каримов бу ишлар ортида “Акромий”лар тургани ва ҳалок бўлган 187 кишининг кўпчилиги қуролли шахслар бўлгани ҳақида расмий маълумот тарқатган эди. Мустақил кузатувчилар ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари эса Андижон қирғини оқибатида 1000дан зиёд одам ҳалок бўлганини айтиб келишади. Аслида эса қурбон бўлганлар сони бундан бир неча баробар кўп бўлганлиги ҳеч кимга сир эмас.

 Андижон қирғинидан сўнг АҚШ ва Европа Кенгаши Ўзбекистон ҳукуматидан бу ходиса юзасидан мустақил тергов ўтказишни талаб қилишган, Каримов уларнинг талабларини кескин рад этгач Ўзбекистонга нисбатан бир қатор санкциялар жорий қилган эди. Жорий этилган санкциялар жумласига, Ўзбекистон расмийларининг Европа иттифоқи ҳудудига киритилиши тақиқлаш ва қурол эмбаргоси бўлиб, амалда ҳеч қандай таъсирга эга бўлмаган, шунчаки рамзий маънодаги санкциялар эди холос. Шундай бўлсада Европа давлатлари 2009 йилга келиб бу санкцияларни барчасини бекор қилди ва Ўзбекистон билан бузилган алоқаларини қайта тиклаш йўлида жиддий ҳаракатларни бошлаб юборди.

 Афғонистонда босқинчилик урушларини олиб бораётган АҚШ ҳукумати ҳам ўзи қўйган талабларининг бирортасини Ўзбекистон ҳукумати бажармаганига қарамай 2011 йили “миллий хавфсизлик эътибори билан” чекловларни бекор қилиш ва Ўзбекистонга ҳарбий ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Шундан сўнг расмий сафар билан Ўзбекистонга келган АҚШ давлат котибаси Хиллари Клинтон 2011 йил октябр ойида Каримов билан Тошкентда бўлиб ўтган учрашувидан сўнг “Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари вазияти бўйича ва сиёсий эркинликларни кенгайтириш масалаларида ижобий томонга ўзгарганини намойиш қилмоқда. АҚШ давлати Ўзбекистон билан муносабатларини мустаҳкамламоқчи. АҚШ инсон ҳуқуқлари муаммоси бўйича муҳокамалар ўтказишда давом этаверади, лекин Ўзбекистон ҳукумати билан бўлаётган мулоқотлар ўз натижасини бера бошлади”, – деб айтиб ўтган эди.

 Бугун 13 май куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Андижон воқеаларининг ўн йиллиги муносабати билан яна баёнот тарқатди.

 Мазкур баёнотда, “2005 йил 13 майда Андижонда юз берган воқеаларнинг ўн йилиги муносабати билан Америка Қўшма Штатлари ўша воқеалар туфайли ҳалок бўлган ёки жабр чекканларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади. Биз Ўзбекистон билан кўплаб муштарак мақсадларга эгамиз ҳамда жавобгарлик, ярашув, демократик ислоҳотлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни рағбатлантиришга содиқ қоламиз. Қўшма Штатлар Ўзбекистонни инсон ҳуқуқлари бўйича миллий ва халқаро мажбуриятларини тўлиқ бажаришга чақиришда давом этмоқда”, – дейилади.

 Ҳа, барча ишларини моддий манфаат устига барпо этишга асосланган капиталистик давлатлар учун на инсоний ва на руҳий қийматни ҳеч қанда ахамияти йўқ. Улар бугун бир нарсани талаб қилишлари мумкин, эртаси куни эса бу талаб манфаатларига зид келиб қолса ҳеч иккиланмай ундан воз кечишади. Шунинг учун ҳам улардан нажот кутишимиз, ишларимизни уларнинг қўлига топшириб қўйишлигимиз сиёсий кўрликдан бошқа нарса эмас.

 Андижон қирғини эса мусулмонлар ёдидан ҳеч қачон кўтарилмайди ва бу жиноятларни содир этган шахслар яқин кунлари ичида ўз қилмишлари учун рошид Халифа олдида тиз чўкиб жавоб беришади, инша Аллоҳ.

 Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here