Конференция ҳақида хабар тарқатишда матбуотнинг роли

580
0

3 март куни Ҳизб-ут таҳрир – Туркия вилояти тарафидан ташкил қилинган “Президентлик бошқарув шаклими ёки Рошид Халифаликми?” номли конференция ҳақида оммавий ва махаллий ахборот воситалари хабар тарқатишди. Биз уларнинг хабар тарқатишда қанчалик “холис” эканликларига яна бир бор гувоҳ бўлдик.

Конференцияда биринчи бўлиб сўзга чиққан меҳмон “фан ва маданият тадқиқотлар” фондининг раҳбари Меҳмет Памак икки тарафда осиб қўйилган Отатуркнинг суратига ишора қилиб уни танқид остига олди.

“…биз бу Халифалик давлатининг қандай парчаланганлиги ҳақида гапираётганда ҳам, Халифаликни қулатганларнинг соясидан қутила олмаяпмиз. Мана икки тарафда унинг расмлари бор. Буни осиб қўйган ҳокимиятга шундай мурожаат қилмоқчиман: Бу заллар сизнинг отангиздан қолган эмас, биздан йиғиб олинган солиқлар эвазига қурилган. Шунинг учун бу ерлар нейтрал бўлиши керак…”, деди жумладан Меҳмет Памак

Памакнинг бу гаплари эса матбуот вакиллари учун айни муддао бўлди. Конференциянинг асосий мавзуси Халифалик давлатининг нақадар муҳимлиги ҳақида бўлишига қарамай, матбуотда тарқатилган хабарларда барча диққат-эътибор Отатурк суратининг танқид қилинишига қаратилди.

Ваҳолангки конференцияда муҳокамага қўйилган асосий мавзу “Президентлик бошқарув шаклими ёки Рошид Халифаликми?” мавзуси эди. Барча нотиқлар бу мавзуни аниқ-тиниқ қилиб ёритиб ўтишда. Хусусан, Ҳизб-ут Таҳрир – Туркия вилояти матбуот бўлимининг раҳбари Маҳмуд Қор президентлик бошқарув шакли билан Рошид Халифалик ўртасини етарлича ажратиб берди.

“…Азиз меҳмонлар, Исломий давлат вайроналари устига қурилган Туркия жумҳурияти Мусулмонларга Англиядаги каби парламент режимини тиқиштирди. Бугунги кунда эса Америкадаги каби президентлик бошқарув шаклини таклиф қилмоқда. Ҳамда буни мусулмонлар учун энг тўғри йўл сифатида талқин қилмоқда. Баъзилар президентлик бошқарув шакли мусулмонлар учун хотиржамлик олиб келишини илгари сурмоқда. Ҳатто баъзи Аллоҳдан қўрқмаганлар уялмасдан президентлик бошқарув шаклини Исломий бошқарув шакли билан бир эканлигини ва Халифаликка ўхшашини даъво қилишмоқда. “Адолат ва тараққиёт” партияси ва президент Эрдоган орқали таклиф қилинаётган Америкача бошқарув шаклини мусулмонлар қучоқ очиб кутиб олишларини кутишмоқда.

Энди биз бу ердан туриб шундай савол билан мурожаат қилмоқчимиз. Президентлик бошқарув шакли келадиган бўлса, мусулмонларнинг ҳаётларида нима ўзгаради. Мусулмонларнинг Халифалари борлигида улар Роббилари билан азиз ва динлари ила кучли эдилар. Мусулмонларнинг Халифаси бир сўз сўзлаганда у сўз дунёнинг тўрт тарафидан акс садо берарди. Мусулмонларнинг армияси кофирларнинг қалбларига қўрқув соларди. Ечим сифатида таклиф қилинаётган президентлик бошқарув шакли мана шуларни янгидан тиклай оладими?

Яна шундай дея сўраймиз: Президентлик бошқарув шакли бўлса, Фаластинни яҳудийларнинг босқинидан қутқарадиган, армияга қўзғалиш амрини берадиган бир раҳбаримиз бўладими? Президентлик бошқарув шакли келса босқинчи яҳуд вужудига – шунчаки гаплар билан эмас – армияларни сафарбар қилиб керакли жавобни берадиган бир раҳбаримиз бўладими? Нима бўлади биласизларми? Фаластин ерлари учун Американинг истагини унинг изидан такрорлаб турадиган бир раҳбар бўлади. 1967 йилда ишғол қилинган ерларни яҳудийларга бериш мажбуриятини олиб, фаластинлик биродарларимизга бир қариш ерга рози булишни насиҳат қиладиган бир раҳбар бўлади. Ёки бугун бўлгани каби, Исроил давлати билан тижорат ҳажмида рекордлар ўрнатган, унинг иқтисодига бу тижорат билан ҳисса қўшган ва бу билан фахрланган бир давлат раҳбари бўлади. Бундан бошқача бўлмайди.

Яна сўраймиз: Президентлик бошқарув шакли келса, муслима аёллар ҳафвсизликда бўладими? Жонлар, моллар, номуслар ҳимоя остига олинадими? Аммо Халифалик даврида аёлларимиз жонлари, моллари, номуслари ҳимоясидан хотиржам ҳаёт кечиришарди. Мана сизга бир мисол: Рум қўмондонларидан бири муслима бир аёлни асир олди. У аёл “Эй Мўътасим, қаердасан?”, деб фарёд қилди. Халифа Мўътасим Ислом лашкарига қўмондон тайинлаб у аёлни золимнинг қўлидан қутқарди. Ислом қўмондонининг исми Қутайба эди. Мусулмонларнинг қўлига тушган рум қўмондони аёлларга ва болаларга зулм қилиш балан ном чиқарган киши эди. Кофирлар уни асирликдан қутқариш учун кўп миқдорда фидя таклиф қилишди. Ҳатто баъзи Ислом лашкарининг етакчилари бу фидяни олиб, мусулмонларнинг манфаати учун сарф қилишни маслаҳат беришди. Аммо қўмондон Қутайба нима деди, эътибор беринг: “Йўқ, Аллоҳга қасамки, бу одам бугундан кейин ҳеч бир муслима аёлни қўрқита олмайди” деди.

Энди шундай савол бермоқчиман: Бугунги раҳбарлар, бугунги қўмондонлар муслима аёлларнинг фарёдларини эшитяптими? Йўқ, аксинча кўр ва кар бўлиб қолишган. Улар Ироқда АҚШ ҳарбийларининг зулми остида, Абу Ғурайб қамоқ хонасида исканжа остида инграган муслима аёлларга ва биродарларимизга ёрдам қилишмади. Хўш, президентлик бошқарув шакли келса, Муслисаларнинг, Хадижаларнинг, Оишаларнинг фарёдларига қулоқ солинадими? Ҳеч бир шарт шароитга қарамай, муслималарни асирликдан қутқариш учун армия сафарбар қилинадими? Нима қилишади, биласизларми? Шароитлар ва вазиятларни баҳона қилишади. Халқаро мувозанатни рўкач қилишади. Иқтисодий барқарорликни ҳар бир нарсадан устун қўйишади. Аёлларнинг номусини ҳимоя қилиш истагида бўлган мусулмонларни эса террорчига чиқаришади. Сурияда ҳар кун ўлаётган тирик жонларга ёрдам қўлини чўзмаган бу раҳбарлар ўликларнинг мозорларини қўчириб олиб келишларини бир ғалаба сифатида эълон қилишади. Ундан сўнгра Суриядаги мухлис мусулмонларга қарши кураш учун “ҳарбий машғулотдан ўтказиш” лойиҳасига доир террорчи АҚШ билан ҳамкорлик қилишади.

Халифалик бўлганда мусулмонларнинг муқаддасотларига ва динларига ҳужум қилишга ҳеч ким журъат қила олмас эди. Сулаймон Қонуний халифалиги даврида Францияда Исломга қарши спектакль ўтказилиши ҳақида хабар келди.  Шунда Халифа Қонуний бир мактуб билан у спеттаклни тўхтатиб қўйди. Халифа Абдулҳамид Росулуллоҳ с.а.в.ни ҳажв қилган пьеса хабарини олганда Францияга ултиматум қўйди. Халифалар мана шундай кучга эга эдилар. Энди шундай савол берамиз: Президентлик бошқарув шакли келса, мусулмонларнинг муқаддасотлари мана шундай ҳимоя қилинадими? Ислом ва Росулуллоҳ с.а.в.ни ҳақорат қилганларга керакли жавобни берадими? Хўш нима бўлади? Президент нима қила олади? Куни кеча бўлгани каби дарҳол Францияга йўл олади. Ислом ва мусулмонларни ҳақорат қилганлар сафидан ўрин олади. Парижда бўлганидек, кофирлар ташкил қилган юришда иштирок этади. Аллоҳнинг Росули с.а.в. ҳақорат қилинганига ғазабланмайди.

Мусулмонларнинг Халифаси бўлган пайтда мусулмонлар дунёнинг пешвоси ва яхшиликнинг боиси эдилар. Саноат, илм, технология ва ҳарбий соҳада биринчи ўринда эдилар. Жамиятда хотиржам ва хавфсиз ҳаёт кечирардилар. Иқтисодий тараққиётда юксак мавқени эгалларди. Инсонларнинг ҳаммаси Аллоҳ инъом этган умумий мулкдан бир тенг фойдаланишарди. Президентлик бошқарув шакли келса, буларнинг ҳаммаси амалга ошадими? Мусулмонларнинг умумий мулки бўлган табиий бойликларимиз мустамлакачи сармоядорларнинг қўлларидан қутқариладими? Роббимиз мусулмонларга инъом этган кўмирдан, нефтдан, олтиндан ва барча конлардан мусулмонлар улушини оладиларми? Нима бўлади, биласизми? Капиталист ширкатлар бу бойликларни ташиб кетади. Фақир мусулмонлар эса конларда қул каби ишлашда давом этаверади. Ҳар бир шахс ўз улушини ола олмайди…”, дея президентлик бошқарув шакли билан Рошид Халифаликнинг фарқини ажратиб берди Маҳмуд Қор жаноблари.

Шунингдек Ҳизб-ут Таҳрир – Туркия вилояти матбуот бўлимининг раҳбари Исломдаги бошқарув шаклини ҳам кенг ёритиб берди. Ғарб давлатлари қолоқлик ва залолатда юган даврларда мусулмонлар ўз Халифаларини ўз райлари билан сайлаганликларини эсга солиб ўтди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here